Маданият социологияси


Этносларнинг ҳудудий жойлашуви бўйича таснифланиши


Download 1.14 Mb.
bet56/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Этносларнинг ҳудудий жойлашуви бўйича таснифланиши

  • Палеолит даври якунида (тахминан 15 минг йил олдин) ердаги одамларнинг умумий сони тахминан 3 млн. атрофида бўлган.

  • 4-5 минг йил аввал Ердаги аҳоли тахминан 25 млн кишига кўпайган.

  • икки минг йил олдин Ер юзи аҳолиси 150-200 млн. кишига етган. Археолог ва палеонтолог мутахассисларнинг фикрларича, бу даврда асосий аҳолининг 70% Осиёда яшаган.

  • Милодий эранинг охирги ХИХ асри мобайнида Ер шари аҳолиси 10 марта кўпайган .

  • 1500 - йилдан 1750 - йилгача аҳоли сони тахминан 300 млн. кишига кўпайган бўлса, 1750 - йидан 1900 - йилгача 910 млн.га кўпайган. Аҳоли сонининг интенсив ўсиб бориш жараёни 19-асрнинг иккинчи ярмига тааллуқли бўлиб, бу даврда одамларнинг ўртача яшаш ёши ошган.

  • Ер шари аҳолиси нотекис жойлашган бўлиб, 70 фоиз аҳоли қуруқликнинг атига 7 фоизидагина истиқомат қилади.

Шарқий ярми шарда 80 фоиз ва жанубий ярим шарда эса 0,0 фоиз аҳоли яшайди
Аҳоли сонининг ўсиши ёки камайиши ўзига хос тарихий, ижтимоий ва биологик сабаблар билан боғлиқ бўлган. ХХ-ХХИ асрларда ер шарида одамлар сони жуда тезлик билан ўсиб бормоқда. Бунга 50 йил олдин Ер шари аҳолиси ҳозиргига қараганда икки баравар кам бўлганлиги ва аҳолининг қарийб ярмидан кўпи 25 ёшга етмасдан вафот этганлиги ёрқин мисол бўла олади.
ХХ асрда Ер шари аҳолиси жадал суръатда кўпайиб борган. Она заминда истиқомат қилаётган одамлар сони 3 млрд.дан ошган, ёки амалда 3 бараварга кўпайган. Бунда Лотин Америкаси (6,1 марта) ва Африка мамлакатларида (4,7 марта) кўпайган бўлса, Европа аҳолиси (1,7 марта) ва собиқ СССР аҳолиси (2,1 марта) нисбатан кам кўпайган.
3.Жамият ва инсон ҳаётида маданият қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этишнинг ҳожати бўлмаса керак. Айнан маданият жамият тараққиётининг муайян босқичини тавсифлайди. Ҳар кандай жамият тараққиёти, унинг у ёки бу вақт ва макондаги даражаси кўп жиҳатдан фукаролар маънавияти, турмуш тарзи, кишиларнинг маънавий-моддий, эҳтиёжлари ҳамда уларнинг қай даражада қондирилишига боғлиқдир.
Маданият - табиат ва ўзаро муносабатларда акс этадиган инсон фаолиятининг ўзига хос шаклини ифодалайдиган тушунчадир . Инсон ўзининг табиий “номукаммаллигини”, айнан маданият билан тўлдиради. Агар табиат биологик инсонни яраца, жамият уни ижтимоий шахс қилиб тарбиялайди, маданият эса инсон ижтимоий моҳиятини намоён қилади.
Маданиятнинг ривожланиши муаммолари ҳамда бу ривожланишга турли омиллар – табиат, техника, сиёсат ва бошқаларнинг таъсири фалсафий рефлексиянинг азалий муаммоларидан бири ҳисобланиши бежиз эмас. Зеро, ҳозир жадал ривожланаётган фан-техника тараққиёти натижалари билан маданиятнинг ўзаро муносабати муаммоси биринчи ўринга чиқмоқда. Бундан ярим аср муқаддам америкалик социолог У.Огбёрн маданиятнинг ривожланиши ва фаолиятида техника ҳал қилувчи рол ўйнашини кўрсатиб, «моддий» ва «номоддий» маданиятларнинг ривожланишидаги қарама-қаршиликни қайд этиб ўтган эди. Унинг фикрича, техник ривожланиш маънавий ривожланишдан ўзиб кетади ва маънавий ривожланишни янги шароитга мослашишга мажбур қилади, номоддий маданиятни янги изланишларга ва шу орқали ривожланишга даъват этади. Унинг «маданий қолоқлик назарияси»га асосланиб,
Ч.Чоу «икки маданият»нинг қатъий чегараланиши тўғрисидаги ғояни илгари суради. Ахборотдан компьютер, телевидение, аудио, радио, телефон орқали пассив фойдаланиш дам олиш, ижод қилиш, билишнинг фаол шаклларини аста-секин сиқиб чиқаради, қатъий фикрлаш тарзини шакллантиради, одамларни бир-бири билан бевосита алоқа қилишдан маҳрум этади.
Шахсий алоқалар майдонининг торайиши, жонли табиатдан узоқлашиш дунё манзарасини соддалаштиришга интилишни, қарорлар қабул қилишдан чўчишни, масъулиятдан қўрқишни кучайтиради. Бинобарин, ахборотлаштиришнинг инсонга таъсирининг ижобий омилларини, билимларнинг кўпайиши, ўзаро алоқа имкониятларининг кенгайиши, ақлий меҳнатга мойилликнинг ривожланиши, аниқ ва пухта фикрлашнинг тарбияланишини қайд этиш мумкин. Айни вақтда, ахборотлаштириш муайян салбий оқибатларга ҳам олиб келади, шахс ва жамиятнинг ахборот хавфсизлиги муаммоси долзарб тус олади. Тобора мураккаблашиб бораётган ҳисоблаш техникасидан қўрқиш (компьютерофобия), компьютерда ишлашда электромагнит нурланиш ва одамлар чарчоғининг ортиши, компьютер вирусларининг зарарли таъсири, ахборотлаштириш жараёнининг ноинсонпарварлашуви ва ҳарбийлашуви, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, одамлар хулқ- атворида изоляцион тенденцияларнинг кучайиши, ижтимоий ва оилавий алоқаларнинг сусайиши, компьютер ёлғизлиги, янги маънавий-маданий мўлжалларнинг шаклланиши, руҳий касалликлар, реал дунёни виртуал дунёга алмаштиришга уриниш – буларнинг барчаси бугунги кун ҳодисаларидир.
Ҳозирда жамият ишлаб чиқараётган ахборот ҳажми деярли ҳар куни икки баравар кўпаймоқда, шу боис жадал ўсиб бораётган ахборот юкламасига инсоннинг мослашиш имкониятлари камайиб бормоқда. Маданият – бир қанча ижтимоий ҳодисалар мажмуини ўз ичига олувчи мураккаб ҳодиса. Табиийки, бу ҳодисаларга муайян маданий муҳит таъсир кўрсатади. Шаклланаётган ахборот жамиятининг маданияти фаннинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини биз юқорида қайд этиб ўтдик. Айни вақтда, бу маданиятга фаннинг таъсири ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, қоғозсиз информатиканинг вужудга келиши янги маданият учун катта аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирда янги компьютер авлоди вояга етмоқда. Компьютерда ишлай оладиган ёшлар компьютер ахборотни қабул қилиш учун қулай график ёки овозли шаклда тақдим этиши, ахборотни ўқиш, танлаш ва тартиблаш тезлиги ҳисобига кунига ҳар бири 300 саҳифали саккизта китоб ўқиш имкониятига эга. Қоғозсиз технология биринчи навбатда ахборотни тез олиш ва унга ишлов бериш учун қўлланилмоқда. Кўпчилик кундалик газеталар ўрнини уззукун кўрсатиладиган телевизион янгиликлар эгаллашини башорат қилмоқда. Инсоният ёзув маданиятидан янги – экран маданиятига ўтмоқда.
Экран маданияти компьютерни видеотехника билан бирлаштиришга асосланади. Янги тафаккур – экран тафаккури юзага келмоқдаки, унга мантиқий ва рамзий нарсаларни «чатиштириш» хосдир. «Экран саҳифаси» янги маданиятнинг негизига айланмоқда. У одамлар ўзароалоқа қилиши учун жуда катта имкониятлар яратади. Айни вақтда, ахборот технологияси маданий монополизм имкониятлари доирасини торайтирмоқда, бир марказдан туриб бошқариш мумкин бўлмаган кўплаб нисбатан мустақил маданиятларни вужудга келтирмоқда. Децентрализация қилувчи техник воситалар (китоб, кассетадаги ёзув, компьютер) билан бир вақтда, марказлаштирувчи воситалар (газета, радио, телевидение) ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бу маданиятга ахборот воситаларининг таъсири зиддиятли хусусиятга эга эканлигидан далолат беради ва ахлоқий мазмундаги бир қанча масалаларни жуда пухта ҳал қилишни тақозо этади.
И.А.Каримов табири билан айтганда глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир
Глобаллашув ҳақида гапирганда, бу атама бугунги кунда илмий – фалсафий, ҳаётий тушунча сифатида жуда кенг маънони англатишини таъкидлаш лозим.
Умумий нуқтаи назардан қараганда, бу жараён мутлақо янгича маъно – мазмундаги хўжалик, ижтимоий – сиёсий, табиий – биологик глобал муҳитнинг шаклланишини ва шу билан бирга, мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этмоқда.
“Глобаллашув” атамаси дастлаб америкалик олим Телевитнинг 1983-йилда “Гарвард бизнес-ревю” журналида чоп этилган мақоласида тилга олинган эди. Муаллиф йирик трансмиллий коорпорациялар ишлаб чиқарадиган турли туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнини шундай деб атаган эди.
Глобаллашув атамаси сўнгги йилларда жуда кўп қўлланилмоқда. Баъзи адабиётларда унга «Глобаллашув жараёнида бутун ер шари кичик бир қишлоққа айланиб қолади»,— дея таъриф берилса, яна бирида “Глобаллашув ахборий жамият шароитида амалга ошади, унинг кўринишларидан бири сифатида ахборот оқимининг кескин кучайи­ши, кенг равишда оммавий маданиятнинг кириб келишидир” дея таъкидланади.
Айрим манбаларда эса, глобаллашувнинг давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга яхшигина ҳисса қўшиши баробарида, миллий маданиятга улкан таҳдид экани ҳам эътироф этилади.
Ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига ХВ аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, ХИХ аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. Бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик кашфиётлар юз берган давр эди.
Бугунги кунда глобалашув борасида ҳар қаерда гапирилади. У замонавий ижтимоий ҳаётимизда эътиборсиз қолдиришимизнинг умуман иложи йўқ. Агар сиз ўзингизнинг ва дунёдаги бошқа инсонларнинг кундалик ҳаёти қандайлигини тушунишни истасангиз сиз глобаллашув инсонларнинг ҳаётига таъсир этиб қайси ҳусусиятлари билан намоён этаётганини аниқлашингиз лозим бўлади. Глобаллашув баҳсли атамадир. Турлича илмий тушунчаларда ҳар хил ёндашувлар орқали ифодаланади. Глобаллашувнинг кўпчилик одамлар тамонидан соддароқ тушунишга кўра глобаллашув аяни бир замонда дунёнинг бошқа қисмида содир бўлган воқеа-ҳодиса дунёнинг бошқа қисмида ўзини таъсири кўрсатишидир. Дунёнинг ҳар бир қисми бошқа қисмлар билан беҳисоб мажмуавий йўллар билан боғланган. Бундай вазиятда ҳарбир шахснинг ҳаёти ва дунёдаги бошқа шахсларнинг ҳаётини бир бири билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга имкон бўлиш билан бирга , тўлалигича ўзини ҳаёти яшириш мураккаблашиб боради. Маданият социологияси глобаллашув жараёни натижасида инсонларнинг ҳаётига маъданий таъсир этиш ҳолатларини илмий мушоҳада этиши лозим. Глобалашув нарижасида инсонлар жамияти бошқа жамиятлардаги маданий комплекслардан боҳабар бўлиб бормоқда. Маданият социологияси глобалашувга даслаб муражжат этилганидек фақатгина сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан қарамасдан маданият борасида таҳлиллар ўтказини иммий аниқлаштириши лозим. Ҳозирги кунда глобалашув жарони натижасида “глобал маданият” шаклланиб бормоқда. 19
1970-йиллардан глобаллашув ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилди ва серқирра тус олди. Дунё миқёсидаги таҳдидлар ва глобаллашув жараёнларини аҳолининг кенг қатламлари англаб етиши, шунингдек жаҳон ҳамжамияти ва унга мос келувчи қадриятларга муносабат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур босқичга хос хусусият ҳисобланади. Айни шу даврда ахборот-технология инқилобининг ривожланиши жадаллашди, миф, дин, фалсафа, фан, экология билан бир қаторда глобал онг ижтимоий онгнинг яна бир шакли сифатида пайдо бўлди.
Жаҳон ахборот майдонининг тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фақат ураб-чирмаб, уни уқима, буни курма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ураб олиш, хеч шубхасиз, замоннинг талаби хам, бизнинг эзгу мақсад – муддаоларимизга хам тугри келмайди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling