Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида


Маданият вазирлигининг Самарқанддаги вакили, Маданият бошқармаси бошлиғи Шахзод Эшқувватович нима деб изоҳ беради?


Download 126.43 Kb.
bet5/5
Sana19.06.2023
Hajmi126.43 Kb.
#1625334
1   2   3   4   5
Bog'liq
1. Асосий масала ПФ 6000 (4)

Маданият вазирлигининг Самарқанддаги вакили, Маданият бошқармаси бошлиғи Шахзод Эшқувватович нима деб изоҳ беради?
Топшириқлар:


1. Вилоят Маданият бошқармаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият марказлари жойлашган ҳудудига яқин маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчиларини марказларга бириктирган ҳолда, ташкил қилинадиган оммавий-маданий тадбирларни маданият марказларида ўтказиш чораларини кўрсин ҳамда аҳоли ва ёшлар қамровини ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқсин.
2. Барча театрларга аҳоли ва вилоятга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳларни кенг жалб қилиш мақсадида жаҳон саҳна асарларидан фойдаланган ҳолда янги спектакллар ва янги дастурлар намойиш этилишини йўлга қўйсин.
3. Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси алоҳида режа асосида шаҳар ва туманларда, чекка маҳалла ва қишлоқларда шартнома асосида концерт тадбирлари ташкил этсин. Бунда дастурларга янги асарлар ва ёшларни ватанпарварликка ундовчи куй ва қўшиқлар киритилишини назоратга олсин.
Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёш ижодкор” номли вилоят ҳокими кўрик-танловини ташкил этсин.
4. Ўзбекконцерт давлат муассаси вилоят бўлими (Қ.Собирхонов) вилоят давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда туман ва шаҳарларда лицензиясиз (рухсатномасиз) фаолият юритаётган санъаткорлар (созанда, бошловчи, овоз оператори ва ҳ.к)ларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, тартибли фаолият юритишларини ташкил этсин.
5. Туман ва шаҳар маданият бўлимлари ҳамда маданият муассасалари томонидан кўрсатиладиган турли хизматлар, маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлар, оммавий-бадиий концерт-томошалари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони талаблари асосида шартнома асосида амалга ошириши белгилаб қўйилсин.
Download 126.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling