Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида


-СЕКТОР ёзуви қўйилган. Тойлоқ тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган 4-сон Хўжаюз маданият маркази


Download 126.43 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi126.43 Kb.
#1625334
1   2   3   4   5
Bog'liq
1. Асосий масала ПФ 6000 (4)

2-СЕКТОР ёзуви қўйилган.
Тойлоқ тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган 4-сон Хўжаюз маданият маркази туман хокимлиги балансига олинган бўлиб, ҳозирда бино очиқ аукцион савдоларига қўйилган. Ваҳоланки, Маданият вазирлиги ва “Ширина Дилноз Нурли Барака” МЧЖ ўртасида давлат хусусий шериклик асосида битим имзоланган, ўрганиш жараёнида ҳозирги кунда маданият маркази 31-сон мактаб биносида фаолият юритмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 январдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки обектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 30-сон қарори асосида таъмирталаб ёки авария ҳолатига келиб қолган маданият марказларини ДХШ асосида тадбиркорларга бериш белгиланган.
Хусусан, Пастдарғом тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган
3-сон “Ўрта Чархин” маданият маркази биноси ДХШ асосида Маданият вазирлиги билан “Шахмат” оилавий корхонаси ўртасида маданият маркази биносини тўлиқ таъмирлаш ҳамда бинонинг 1-қаватини маданият марказига фойдаланишга топшириш шарти асосида битим тузилган.
Бугунги кунда бино тўлиқ таъмирланиб, тадбиркор томонидан битим шартларини бажармасдан бинонинг 1 ва 2 қаватларида ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйган, марказ учун эса бинонинг ертўла қисмидан 3 та таъмирталаб хона ажратилганлиги сабабли маданият маркази бинога жойлашмаган ва фаолияти йўлга қўйилмаган.
Пастдарғом тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган 5-сон Темирхўжа маданият маркази “Темирхўжа маданияти” МЧЖ билан 2022 йил 10 мартда битим имзоланган, бўлишига қарамасдан ҳанузгача иш бошланмаган.
Худди шундай, Иштихон тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган 3-сон Митан маданият марказида хусусий шерик “БРИЛЛИАНТ ЧИЛДРЕН” нодавлат таълим муассасаси ва Булунғур тумани
1-сектор ҳудудида жойлашган 1-сон Марказий маданият маркази
нинг собиқ биноси хусусий шерик “ШАБНАМ ЗИЛОЛ ТОМЧИ” МЧЖ томонидан умуман ишлар бажарилмаган.

Download 126.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling