Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
 


35 
Назорат саволлари 
1. 
Императрица Екатерина II нинг рус театри тарихидаги 
ўрни қандай баҳоланади? 
2. 
Фёдор Волков ва унинг издошлари рус театри тарихидаги 
аҳамиятини айтиб беринг? 
3. 
Биринчи рус аёл актрисалари кимлар? 
4. 
Биринчи рус профессионал театри қачон ташкил этилган? 
5. 
Комик опера хусусиятларини биласизми? 
6. 
Театрнинг ижтимоий воқелик билан алоқалари қандай 
бўлган? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


36 
II БЎЛИМ. 
XIX АСР РУС ТЕАТРИ.
XIX АСРНИНГ БИРИНЧИ ЧОРАГИДА ТЕАТР 
КИРИШ
 
XIX асрнинг биринчи чорагида Россияда юз берган 
тарихий, ижтимоий-сиёсий воқеалар театр ва драматургияга 
янги вазифаларни бажаришни тақозо қилади; янги мавзуларни 
вужудга келтирди ва янги бадиий ифода воситаларини янги 
услубларни шаклланишига олиб келди. 
1812 йилдаги уруш Россиядаги барча табақалар 
дунёқараши, миллий онгида кескин бурилишларга сабаб бўлди. 
Россияни, сўнг бутун Европани Нополеон асоратидан қутқариш 
жангларида иштирок этган илғор фикрли рус дворянлари ва 
бошқа тоифага мансуб кишилар Европа мамлакатларида феодал 
тузумларнинг қулаши жараёнларининг бевосита гувоҳи 
бўлгандилар. Шу даврда тожу-тахтларни қулатиш умумий тус 
олабошлаган эди. Илғор фикрли дворянлар Европани босқиндан 
озод қилган рус халқи ўзи ҳам крепостнойлик деб аталмиш 
қуллик тузумидан озод бўлишга хақли эканлигини англардилар. 
Хукумронлигининг дастлабки даврида либерал кайфиятларга 
сохта хайрихоҳлик билдириб келган подшо Александр I сиёсати 
очиқ реакцион тус олади. Бу илғор фикрли дворян ёшлари 
орасидан бўлғуси декабристлар дунёқарашида монархияга 
қарши нафрат кайфиятини кучайтирди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling