Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
XIX асрнинг биринчи чораги рус театри репертуарини 
таърифлаб беринг. 
2. 
Декабристлар 
драматургияси 
қаҳрамонлари 
қандай 
ғояларни илгари сурганлар ? 
3. 
Бу даврда қандай бадиий услублар шаклланди? 
 
 
 
 
 
 
 
 


39 
А.С.ГРИБОЕДОВ (1795-1829) 
 
«Ақллилик балоси» комедиясининг муаллифи Александр 
Сергеевич Грибоедов юксак истеъдод, улкан маданият ва кенг 
билим соҳиби бўлган. У Москва университетининг уч 
факультетини тугатган, кўп хорижий тилларни билган, адабиёт 
ва мусиқа масалаларини чуқур тушунган, хуллас, ҳар тарафлама 
камол топган шахс эди. «Ақллилик балоси» мазмун моҳияти 
билан 
илғор 
дворянлар 
исёнкор 
гуруҳининг 
сиёсий 
қарашларини акс эттирган асардир. Пьеса яширин ташкилотлар 
аъзолари орасида машҳур бўлган. Декабристларнинг хатти-
ҳаракатлари туфайли асарнинг қўлёзма нусҳалари бутун Россия 
бўйлаб тарқалиб кетган эди. Умуман, театр тарихида бирор бир 
асар нашр қилинмай ва саҳналаштирилмай туриб кенг зиёли 
жамоатчилик орасида бу қадар машҳур бўлиб кетиши, эътироф 
топиши янги бир ҳол эди. 
«Ақллилик балоси» пьесасида воқеалар бир жойда ва бир 
кун давомида бўлиб ўтади. Ташқи жиҳатдан жой бирлиги ва 
вақт бирлиги қоидаларига амал қилинган. Асарнинг ўзида ҳам 
бу ҳақда айтиб ўтилади. Бироқ, унинг мазмун-мундарижаси акс 
эттирилган ҳаётий манзара уфқининг кенглиги Грибоедов 
пьесасининг новаторлик хислати бўлди. Бир Фамусов хонадони 
ва унинг меҳмонлари тасвирида бутун рус жамиятининг XVIII 
асрнинг Екатерина давридан бошлаб XIX асрнинг 10-
йилларигача бўлган ҳаёт тарзини ажойиб бадиий ишланган 
характерлар орқали кўрсатиб берилиши Грибоедов кашфиёти 
эди. Фамусов ва унинг меҳмонлари қиёфасида ҳар қандай 
янгиликка тиш тирноғи билан қарши бўлган мудроқ Москва 
жамияти 
акс 
этган. 
Жамиятининг 
барча 
маънавий 
тубанликларини фош этувчи Чацкий Россияда крепостнойчилик 
тузумига қарши етилиб келаётган яширин ташкилотлар, 
масалан, декабристлар дунёқарашларини акс эттирар эди. 
Грибоедовнинг ўзи бу ҳақда «Комедия ва трагедиялар фақат 
портретлардан таркиб топади; уларда айрим одамларга хос
баъзиларида эса ҳар бир инсон ўзининг икки оёқли 
биродарларига қанчалик ўхшашлигини кўрсатувчи умумий 
хусусиятлар кўриниб туради. Карикатурадан нафратланаман, 
менинг асаримда карикатура мутлақо йўқ», – деб ёзган эди. 


40 
Муаллифнинг бу фикрлари «Ақллилик балоси» қаерда ва қачон 
қўйилгудек бўлса, саҳналаштирувчилар учун катта аҳамиятга 
эга бўлди. 
Грибоедовнинг «Ақллилик балоси» пьесасининг рус 
драматургияси ва театрида тутган ўрнига катта баҳо берган 
И.А.Гончаров ўзининг «Миллион кечинмалар» танқидий 
китобида шуларни ёзади: «…Ақллилик балоси» комедиясида 
феъл-атворлар, тирик типлар тасвири ва доимо долзарб аччиқ 
танқидий ҳақиқат мавжуд, шу билан бирга айтмоқчимизки, асар 
барча хусусиятлари билан кўпроқ комедиядир. Комедия 
бўлганда ҳам шу вақтга қадар учрамаган комедия. …Ундаги 
манзара рус ҳаётининг улкан қисмини Екатеринадан то 
император Николайгача бўлган даврини қамрайди. Йигирма 
шахсдан иборат гуруҳ қиёфасида бутун кўҳна Москва, унинг 
сурати, ўша вақтдаги руҳи, тарихий давр ва кишилар 
хусусиятлари томчида нур акс этгандек тасвир топган. Ва 
шундай бадиий салоҳият, тугаллик, ҳамда аниқликни бизда 
фақат Пушкин ва Гогол уддалаган эдилар… Қачонки, арзимаган 
ҳолда иззат-икромга интилиш давом этар экан, лаганбардорлик 
ва ялоқиларга «мукофотларни олиш ва эвазига ўйнаб яшаш» 
имконияти бўлар экан, ғийбат, ишёқмаслик маънавий тубанлик 
гуноҳ эмас, ижтимоий ҳаётнинг оддий бир хусусияти бўлиб 
қолар экан, Фамусовлар, Молчанинлар учраб тураверади». 
Асарнинг бош қаҳрамони Чацкий Гончаров айтган 
йигирма персонажга қарши ягона курашчи. Унинг ижобий 
хусусияти эски, қотиб қолган ҳаёт тарзини қоралаш билан 
чекланмайди. У мутлақо янги ғояларни, ҳаётий программани-
жамиятга хизмат қилиш мақсадини илгари суради. Грибоедов 
замонни Чацкий қиёфасида айнан декабрист типини кўрган. 
Бундай ёндошувга кейинги авлодлар мутафаккирлари ҳам 
қўшилган эдилар. Масалан, А.И.Герцен, «Агар адабиётда 
декабрист образи озгина бўлса-да ўз аксини топган дейдиган 
бўлсак, у ҳам бўлса бирдан-бир Чацкий образидир» – деб ёзган 
эди. 
Грибоедов ўзига замондош театрни яхши билган. У 
«Ақллилик балоси»га қадар рус театри репертуарига кирган 
«Ёш эр-хотинлар» (1814), «Сохта бевафолик» (1817) 
комедиялари билан театр мухлисларига танилган эди. 


41 
«Ақллилик балоси» асари устида 1816 йили иш бошлаган. 1823 
йили асарнинг икки пардасини ёзиб битиргач, Кавказда яшаб 
турган Грибоедов Москвага келади. Олий мақом хонадонларда 
кўп бўлади, бал-маскарадлар, тўй-хашамларда иштирок этиб, 
жамият ҳаётини синчковлик билан кузатади. Бу вақтда у 
асарнинг учинчи, «Фамусов хонадонида бал» пардаси устида 
ишлаётган эди. Асарнинг сўнгги икки пардаси 1823 йил ёзида 
тугалланади. Асарнинг дастлабки номи «Ақл балоси» бўлиб 
унда муаллиф ғоясини кескин ифода қилар, бироқ насиҳатомуз, 
дидактик хусусиятга эга эди. 
Москва ва Петербургдаги даврларида асар қайта-қайта 
ўқилиши давомида Грибоедов тинмай ижод жараённи бошдан 
кечиради, кўп ўзгартиришлар киритади, муаллифлик тахририни 
тўхтатмайди, сайқал бераверади ва охир оқибат унинг номини 
тарихда абадийлаштирган асар дунёга келади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling