Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
СОФЬЯ ПАВЛОВНА Павел Афанасьевич Фамусовнинг қизи Софья аслида ақлли ва мурруватли қиз. У ўз муҳаббати ва хатти- ҳаракатларида самимий бўла олади. Унга кузатувчанлик, ўзини йўқотиб қўймаслик, мустақил фикрлаш ҳам бегона эмас. У бир вақтлар Чацкийни севганидан ачинмайди. Бироқ, Софьяни 43 Фамусовлар дунёсининг мухити йўлдан оздирган. Софья Чацкийнинг ўрнига отасининг котиби, лаганбардор Молчалинга кўнгил бериб, севгисига хиёнат қилибгина қолмади. У Чацкий фиёфасида уч йиллик сафаридан қайтиб келган, қиёфасида ўзгача фикрловчи, ўзи ва отасига мансуб бўлган муҳит учун ўта хавфли шахсни кўрди. Айнан Софья Чацкий ҳақида тарқатиладиган «ақлдан озган», «жинни» деган ғийбатни бошлаб берувчи шахсга айланди. Софья образи мураккаб, серқирра образ. Софьянинг Чацкийга нисбатан салбий муносабатларининг сабаблари фақат муҳаббат туйғулари билан чекланиб қолмайди, балки шахс ва ижтимоий муҳит орасидаги мухим боғланишлар билан изоҳланади. Назорат саволлари 1. А.С.Грибоедовнинг «Ақиллилик балоси» пьесасининг ғоявий мазмуни. 2. Пушкин, Герцен, Гончаров, Грибоедов ижодий фаолияти ҳақидаги тушунчаларингизни айтинг. 3. Чацкий ва София образларини тавсифлаб беринг. А.С.ПУШКИН (1799-1837) ПУШКИН ВА ТЕАТР Рус театрида эришилган буюк ўзгаришлар, ғоявий-бадиий ютуқлар Александр Сергеевич Пушкин номи билан боғлиқдир. Рус маданияти тарихида Пушкин туфайли умумжахон маданиятининг зарварақларидан ўрин олган янги давр бошланди. А.С.Пушкин рус адабиёти – назм, наср, драматургияси ва рус тили масалаларида ҳам буюк ислоҳотчи сифатида дунёга танилди. Пушкиннинг адабиёт, санъат ва маданиятга оид назарий қарашлари рус эстетик тафаккурини янги босқичга олиб чиқди. Пушкин рус адабиёти ва санъатида янги йўналиш, яъни романтизмни бошлаб берди. Пушкиннинг эстетик қарашларининг шаклланишида декабристлар ҳаракати даври, рус самодержавие, крепостной 44 қулликдан, халқни зулмдан озод қилиш ғоялари, эркинликка интилиш кайфиятлари асосий омил бўлади. Санъатнинг жамият маънавияти ва дунёқарашларига таъсир кўрсата олувчи улкан қудратини яхши ҳис қилган Пушкин ўз бадиий асарларида ва назарий қарашлари билан санъат асарлари чуқур ғоявий маслак бўлиши лозимлигини асослаб берди. Пушкиннинг эстетикаси ўз асрини яшаб бўлган классицизмга қарши курашда чиниқди. Халқ – озодлик ғоялари, монархия тузуми танқиди Пушкин даврида чуқурлашиб ва кенгайиб классицизм қонун-қоидаларига сиғмай қолган эди. Классицизмни жанрлар тизими, «олий» ва «тубан» жанрлар тушунчасини чекланганлиги, олийжаноб аристократ ижобий қаҳрамон хақидаги тасаввурлар санъатнинг ривожланиш йўлларига зид бўлиб қолган эди. Классицизмнинг қаҳрамонлари ўрнига Пушкин дастлаб романтик қаҳрамон образини, сўнг халқ образини илгари суради. Халқ, Пушкин назарида жамият тараққиёт йўлларини белгиловчи тарихий куч эди. Пушкиннинг фикрига кўра тарихий жараённи шахс ва халқ фаолияти ҳал этади. Тарихни ҳаракатлантирувчи куч халқ деб ҳисоблайди мутафаккир Пушкин. Халқ оммасининг қудрати ва заковати унда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларга, шахслар фаолиятига хукм чиқариш хуқуқини беради. Пушкиннинг фикрича драма ёзувчи адиб халқ ҳаётини чуқур билиши, тахлил қилиши ва ўз асарини шунга йўналтириши лозим. «Пушкин, – деб ёзган эди Н.В.Гогол, – рус руҳиятининг фавқулодда ва эҳтимол, янги кўринишидир: у рус кишисининг тараққиёт топадиган қиёфасида, эҳтимол икки юз йилдан сўнг намоён бўладиган ифодасидир». 1 XIX аср рус маданияти А.С.Пушкин номи билан бошланади. Ўтган асрлар, ўтган авлодлар тажрибасини ижодий ўзлаштирган Пушкин, шундай янги йўлларни кашф этдики, бутун рус адабиёти, санъати ва маданияти шу йўллардан бориб, Европани ҳайратга солди. Пушкиннинг ўзига замондош рус 1 Вишнвская И.П. Гогол и его комедии. –М., 1976. с.249. 45 театри амалиёти ҳақидаги, жаҳон театри ва драматургиясига оид мулохазалари, фалсафий мушохадалари унинг театр ва драматургияга оид махсус мақолаларидагина эмас, балки бутун бадиий ижодиёти ичига сочилиб кетган. Уларнинг бари яхлит ҳолда буюк Пушкиннинг театр эстетикасини ташкил қилади. Шоир, драматург, ёзувчи А.С.Пушкиннинг бадиий асарлари рус адабиётини умумевропа адабий жараёнларининг муҳим таркибий қисми даражасига олиб чиққан бўлса, унинг санъатга оид фикрлари эса нафақат рус танқидчилиги тафаккурини, балки жахон эстетикаси ривожига катта хисса бўлиб қўшилади. А.С.Пушкин ўзининг «Борис Годунов»га «Сўзбоши»си қораламасида «Аср руҳи драматик саҳнада ҳам муҳим ўзгаришларни талаб қилади» деб уқтиради. Зотан, Пушкин яшаб ижод қилган давр, декабристлар исёни Россияни ларзага келтирган эди. Санъатнинг ижтимоий хусусиятини чуқур идрок этган Пушкин «инқилобий» рух мавжуд оламда театр даврга ҳамоҳанг фаолиятда бўлишини талаб этди. Пушкиннинг театр ва драматургияга нисбатан бўлган муносабатини идрок этишда унинг 1830 йилда ёзилган «Халқ драмаси» ва «Марфа Посадница» драмаси хақида ёзган мақоласи алохида аҳамиятга эга. Унда Пушкин ёзади; «Ҳақиқийга ўхшашлик (хақиқатсиёхликни) ҳали-ҳануз драматик санъатнинг асоси ва асосий шарти ҳисобланиб келинади. Хўш, агар бизга драматик санъатнинг моҳияти ҳақиқат сиёҳликни рад этади, деб исбот қилсаларчи? Мабодо, хақиқатга ўхшашлик либослар, вақт ва жой тасвирларида оғишмай амал қилинишини назарда тутадиган бўлса, у ҳолда бу соҳада ҳам буюк драматурглар бу қоидаларга ҳам амал қилмаганликларини кўрамиз. 1 Мисол сифатида Пушкин, Шекспир, Кальдерон, Расин ва Корнель ижодига ишора қиламиз. Хўш, шундай экан театр санъатининг моҳияти нимада, ўзига ҳос ҳусусиятлари нимадан иборат? «Чамаланган шарт- шароитларда, эҳтирослар чинлиги, туйғуларнинг хаққонийлиги мана бизнинг драматик онгимиз драматик ёзувчидан талаб қиладиганлари». 1 Пушкин и театр... 46 Пушкиннинг «Рус театри ҳақидаги мулоҳазаларим» мақоласи 1820 йилнинг январь-май ойларида ёзилган, аммо шоирнинг сургун қилиниши туфайли тугалланмай қолган. Бироқ, мақола тугалланмай қолган бўлса-да, аниқ фикрларни тўла-тўкис ифода қилади. Мақолада муаллиф улкан вазифани ҳал этади. Мақола айрим бир спектаклга тақриз, ёки маълум бир актёрнинг у ёки бу ролининг тахлили эмас, балки Пушкинга замондош саҳна санъатининг ҳолати ҳақида умумлаштирган мулоҳазалар мажмуасидир. «Рус театри ҳақида мулоҳазаларим» Пушкин мақолалари ичида асосан актёрлик санъатига бағишланган ягона мақоладир. Демак, Пушкин ўзининг танқидчилик фаолиятини айнан актёрлик санъатини таҳлил қилишдан бошлаган. Мақола марказини ажойиб трагик актриса Е.С.Семёнова ижоди ҳақидаги фикрлар ташкил қилади. Е.Семёнова Пушкин учун ҳақиқий ижод музаси бўлиб гавдаланади. Пушкин Семёнова ижодининг гувоҳи бўлган. Актрисанинг Корнель, Расин, Вольтер, миллий драматургияда Озеров, Крюковский пьесалардаги фожеавий образларининг эмоционал таъсирини Пушкин жуда яхши идрок этган. Пушкин мақоласида Саменовадан бошқа яна бир қатор актёр ва актрисалар ижодий имкониятлари ҳам баҳоланган. Ижодкорнинг истеъдоди, унинг қадди-қомати, чиройли овози, хуллас ташқи кўринишидек табиатнинг неъмати бўлиб, саҳна учун зарур, уларсиз актёр йўқ деб ҳисоблайди Пушкин. Бироқ табиатнинг инъоми сайқал топтирилгандагина санъат чўққиларини эгаллаши мумкин. Шу маънода Пушкин атоқли актриса Колосовани биринчи ютуқлари билан чекланиб қолганликда, ўз ҳусни-жамолини кўз-кўз қилиб, томошабинларга ёқишга ҳаракат қилишида айблаб танқид қилади. Актрисанинг асосий вазифаси «ролини тушуниб етиш»эканлигини унутиб қўйди Колосова, – дейди Пушкин. Е.Семёнова , А.Колосова, Е.Вальберхова каби актрисалар мисолида Пушкин актёр ижрочилигида рус саҳна санъатининг ривожи учун Семёнова нинг миллий ўзига хослигини ёқлаб, Колосова, Вольберховалардаги тақлидчиликни, ижро қолиплари – сунъий қичқириш, сунъий хатти-ҳаракатлар бир- хилликларини танқид қилади. 47 «Рус театри ҳақида мулоҳазаларим»мақоласида Пушкин асосан актёрлик санъатини тахлил этган бўлса-да, саҳна санъатидаги вазият классицизмдан сентиментализмга, ундан романтизмга тезкорлик билан ўтиш даври эканлигини қайд этади. Ва шу жараёнда театр репертуарида нафақат Сумароков трагедиялари, ҳатто Озеровнинг XIX аср бошларига оид бўлган неоклассицистик асарлари ҳам замондан орқада қолаётгани, драматургик асоснинг услубиятлари актёр ижрочилик санъати учун ғовга айланиб қолаётганини исбот этади. Актёр ижрочилик санъати янги услубиятга мухтож эканликни айтиб, бу борада кескин ислоҳотлар зарур деб ҳисоблайди. Пушкин ҳис этувчи, руҳияти бой, характер яратишга қодир актёр шаклланиши учун «ўрганиш бўлиб қолган барча кўникмалардан воз кечиш, образнинг янги воситалари, мутлақо янги услубиятлар зарур» деб ҳисоблайди. Пушкиннинг бу ихчам жумласида актёрлик санъати учун бутун бир дастур мавжуд: «Ўрганиш бўлиб қолган кўникмалардан воз кечиш» рус театрининг классицизм даврига хос бўлган ижро усуллари, қуруқ декламация, гавда харакатидаги сунъийлик ва ҳ.к, сийқаси чиққан шаблонларга барҳам беришни, «услубни мутлақо янгиланиши» – XIX аср романтик санъати асосида мавжуд бўлган принципларни ўзлаштиришни, «Ифодалашни янги тарзи» эса ана шу принципларни актёрнинг бевосита ўз ижодий жараёнида амалга ошириши зарурлигини талаб қилади. «Рус театри ҳақида мулоҳазаларим» мақоласида Пушкин театрнинг яна бир муҳим таркибий қисми – томоша зали муҳити, томошабинларнинг социал таркиби, томошабин ва актёр орасидаги ўзаро муносабатлар мавзуини кўтариб чиққан эди. Айтиш керакки, бу мавзу театр санъатининг ҳар қандай даври учун ўта муҳим аҳамиятли мавзу. Томошабин театрга ўз дунёқараши, ўз диди билан кириб келади. Пушкин актёр ва унинг санъатига маълум талаблар, истак-қарашлар билдирувчи томошабиннинг социал қиёфасини таҳлил қилади. Петербург театрлари томошабинларига маънавий ва ижтимоий қиёфаларига баҳо бера туриб, турли қатламларнинг театрга турлича муносабатлари актёр ижрочилик санъатига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкинлигини чуқур тахлил қилади: «Публика драматик талантларни кашф этади. 48 Бизнинг публикамиз қандай?» саволини ўртага ташлаб, томоша залидаги аслзода, дворян, помешчик ёшлар театрга фақат эрмак сифатида қарашларини, актрисанинг фақат ташқи гўзаллиги-ю, ишваларига мафтунликни театр ишқибозининг хос хусусияти, деб тушунишларини қаттиқ танқид қилади, ўзига замондош саҳна санъатининг камчиликларини кўрсатиб ўтади. Томошабинлар оммасини танқид қилар экан, Пушкин, ҳозирги давримиз учун долзарб бўлиб қолаётган ғояни – чин томошабин санъатни бефарқ истеъмол қилувчи эмас, балки умумий театр жараёнининг фаол иштирокчиси, репертурнинг ғоявий-бадиий ҳислатига таъсир кўрсатувчи, театр ижодкорлари таркибининг муҳим қисми деган ғояни изчил ҳимоя қилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling