Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
«МОЦАРТ ВА САЛЬЕРИ» 
 
Трагедияда санъат ва санъаткор, унинг ижтимоий ҳаётдаги 
ўрни ва ахамияти мавзуси асар мазмунини белгилайди. 
Сальери бутун умрини музикага бағишлаган. Мусиқа 
соҳасини ич-ичидан буткул ўрганган, ўз ибораси бўйича 
«Гармония алгебрасини» ўзлаштирган. Сальерининг Моцартни 
ҳақиқатан ҳам заҳар ичириб ўлдиришининг сабаби нимада? 
Пушкин – ижодкор, Пушкин санъаткор учун тарихан Сальери 
Моцартни хақиқатан ҳам захарлаганми ёки йўқми, деган 
саволдан кўра бошқа умуминсоний фалсафий муаммо муҳим. 
«Даҳолик ва ёвузлик – бир-бирига зид тушунчалардир». 
Сальери Моцартни ҳасад қилиб ўлдирдими? Сальери буни рад 
этади. Ваҳоланки, Сальери Моцартга юксак баҳо бера олади
унинг истеъдодига тан беради, Моцартнинг мусиқаси қалбларни 
ларзага солишини, кишини хушнуд қилишини самимий эътироф 
этади. Хўш, унда қотилликнинг сабаби нимада? Бутун Европа ва 
бошқа қитъаларда ҳам номи шон-шарафларга бурканган, 
мусиқалари ҳали-ҳануз ижро этилиб, опералари саҳналаштириб 
келинаётган Сальери мусиқий ижодкорлик фаолиятини 
муқаддас деб биларди. Унга фақат Худо ёрлақаган, танланган 


53 
шахслар, ўзига ўхшаб бутун умри, истеъдоди, меҳнатини бахш 
этадиганларгина қодир деб билар эди.
Моцарт қиёфасида Сальери муқаддас соҳа учун катта 
хавфни кўради. Моцарт туғма истеъдод соҳиби, ижодкорнинг 
манбаи халқ ижоди, халқ санъат чашмаларидан бахраманд, 
асарларини ҳам жуда оддий тарзда яратиб кетаверади. Моцарт 
мусиқалари ўта халқчил, омма уни зўр иштиёқ билан қабул 
қилаверади. Ана шу ҳолатни мусиқа соҳасининг йирик арбоби 
Сальери сира хазм қилолмайди. Моцартнинг машхур «Дон 
Жуан» операсининг биринчи спектаклида бутун зални тўлдириб 
ўтирган шинавандалар мириқиб эшитиб ўтирган маҳалида, 
қаттиқ хуштак товуши ҳамманинг эътиборини тортади, 
томошабинлар хуштак келган томонга қараб, зарда билан хасад 
ўтида қоврилиб чиқиб кетаётган Сальерини кўрадилар. Пушкин 
«Дон Жуан»ни хуштак чалиб кутиб олган хасадгўй, унинг 
муаллифини захарлаши ҳам мумкин эди « деб ёзган эди. Аммо, 
Пушкин пьесаси хасадгўйликни шахсий манфаат қобиғидан 
ташқарига олиб чиқади – ушбу қотиллик замирида улкан, 
абадий яшовчи мавзуни ёритади, ҳақиқий туғма истеъдодлардан 
чиқадиган Гений ва тинимсиз меҳнат, илм билан ҳам яратилиши 
мумкин бўлган талант (истеъдод) орасидаги конфликт мавзуси 
асарни нафақат рус, балки жаҳон драматургиясининг нодир 
асарларидан бирига айлантиради. Сальери Моцартни тушуниб 
етишдан ожиз, зотан Моцарт Сальери назарида ҳаёт ва 
ижоднинг амал қилиниши шарт бўлган қонун-қоидаларни 
писанд қилмайди. Гений ва унга етиша олмаган, Генийлик 
даражасига эришолмаган истеъдод орасидаги зиддият-жаҳон 
драматургиясининг энг мураккаб асарларидан бири «Моцарт ва 
Сальери»нинг бош мавзусидир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling