Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
Рус театри актёрлик санъатида табиийликка интилиш нима 
учун керак бўлди? 
2. 
Москва театрида актёрлик санъатининг такомиллашувида 
Медокснинг изланишлари қандай аҳамиятга эга бўлди? 
3. 
Петербург театрида Миллий актёрлик санъатида янги 
йўналишларни кашф этган қайси актёрларни биласиз ва 
уларнинг ижро маҳоратини қандай баҳолайсиз? 
 
 
А.С.ЯКОВЛЕВ (1773-1817) 
Буюк 
трагик 
актёр, 
классицистик 
трагедияларда 
шаклланган актёрлардан мутлақо фарқланувчи Алексей 
Семёнович Яковлев Петербург саҳнасида илк бор 1794 йили 
пайдо бўлди. Театрга келгунга қадар у ўгай отасининг дўконида 
савдо қилар эди. Унинг маълумоти йўқ даражада эди. Аммо у 
китоб шайдоси, дўконда ўтирганда ҳам эртадан то кечгача 
қўлидан китоб тушмас, хўш овози билан шеърлар ўқир, ёнидаги 


58 
ҳамкасблари ҳам уни мароқ билан тинглар эдилар. Яковлев ўзи 
ҳам кечинмаларга бой шеърлар битишга ишқибоз эди. Қадди-
қомати келишган, хушбичим, эхтиросли, орзуларга тўлиб 
тошган А.С.Яковлевнинг саҳнадаги илк ижроси (дебюти) 1794 
йил 1 июнда А.П.Сумарокрвнинг «Семира» трагедиясидаги 
Оскольд роли бўлди. Иккинчи дебюти ҳам Сумароковнинг 
«Синав ва Трувер» пьесасидаги Синав ва «Рашкчи» таржима 
комедиясида Дарант роллари бўлди. Дебют ролларини у 
И.А.Дмитревский раҳбарлигида тайёрлади. И.А.Дмитревский 
истеъдодли артист Яковлевни ўзининг издоши ва ишларининг 
давомчиси бўлишини жуда истаган, унга катта умид боғлаган 
эди. Бироқ, Яковлевнинг ижодий ўсиш, шаклланиш жараёнлари 
мутлақо мустақил йўналишда бўлиб ўтди. 
Яковлев дастлабки кезларда репертуардаги барча трагедия 
жанридаги спектаклларда бош қаҳрамонлар образларини яратди. 
Айни вақтда, кўнглига яқин драмаларда ҳам роллар ўйнади. 
Кейинчалик Яковлев ижро усули характерли ҳисобланган 
эҳтиросли кечинмалар вулқон каби портлаб туриши, унинг 
«мешчан драмалари»гина эмас, балки трагик образлари учун 
ҳам ҳос хусусиятга айлана бошлади. «Мешчан драмалари» 
жанрида «Муҳаббат ўғлони»да Фриц, «Одамларга нафрат ва 
ўкиниш»да Мейнау Яковлевнинг энг машҳур ролларидан 
бўлган. Айниқса, Мейнау образида, замондош театр 
мунаққидларининг фикрича Яковлев томоша залини ларзага 
солган экан. 
1800 йилда Яковлев ижро этган Фингал («Фингал») 
Озеров (Дмитрий Донской) роллари унинг ижодий чўққиси деб 
эътироф этилган. 
Фингал сиртдан кам ҳаракатда бўлса-да, фикрлаши, 
кечинмаларини шеърларини ажойиб ўқиш жараёнида намоён 
қилиши томошабинни асарнинг чуқур поэтик муҳитга олиб 
кирар эди. Довюрак, қалби олижаноб ҳиссиётларга тўла баҳодир 
Фингалнинг гўзал Моинага бўлган муҳаббати, актёр 
Яковлевнинг чуқур лиризм билан суғорилган ифодаси туфайли 
томошабинларни ром этар эди. «Яковлев Фингал ролида рассом 
учун намуна бўла олар эди: Нурли қиёфа, қад-қомати, хатти-
ҳаракатлари, бежирим овози табиатнинг бу суюкли бандасида 
ажойиб тарзда мужассамлашган эди. Фингал ролида Яковлев 


59 
ишлатган санъатга келадиган бўлсак, ҳамма гап хеч қанақа 
санъатнинг йўқлигида, яъни актёр илхом билан рухланган ҳолда 
ва эркин равишда Фингални жонлаштиришида эди», – деб ёзган 
эди С.П Жихарев.
1
Дмитрий Донской роли Яковлевнинг ижтимоий ва ижодий 
биографиясининг энг ёрқин саҳифасини ташкил қилади. XIX аср 
бошида Петербург саҳнасида В.Озеровнинг «Дмитрий Донской» 
асарининг катта муваффақият қозонишининг сабаби 1812 йил 
уруш арафисади рус жамиятида ватанпарварлик туйғуларининг 
кескин ўсиши билан боғлиқ эди. Яковлевнинг ижро қобилияти, 
ижодий имкониятлари Дмитрий Донской образини ғоят 
таъсирчан чиқиши, томошабинлар қалбини тўлқинлантириб 
юборувчи ватанпарвар-қаҳрамон характерини яратиш учун ғоят 
мос келган эди.
Дмитрийнинг сўнгги монологида, Россиянинг ғалабаси 
учун Худога шукроналар билдирилиши саҳнасида Яковлев тиз 
чўкиб, 
қўлларини 
кўтариб, 
кўкка 
нидо 
қилишида 
томошабинларни бутунлай ром этиб оларди. Шу спектаклда 
иштирок этган машхур рус артисти Я.Шумерин, шу саҳнада 
умуман трагик спектаклларда мисли кўрилмаган ҳолат 
бўлганини, Яковлев монологини қайта ўқиганини ва томошабин 
яна кучли эҳтирос билан қарши олганликларини хотираларида 
ёзиб қолдирган.
Я.С.Яковлев рус саҳна санъатида ажиб бир воқелик бўлди. 
Унинг ижоди, унинг ўз шахсий истеъдодининг тантанаси эди. 
На Дмитревский, на Шаховской, на Гнедичлар унга ўз ижро 
усулларини сингдира олмаганлар. Яковлев рус актёрлик 
санъатида классицистик услубиятларни рад этиб, янги, 
ишонарли ижодий табиат борлиғини яхши ва ёмон холатлари 
билан намоён қилиш, театр мутахассислари «натурал» 
(«натуральний») яъни ҳаётий, табиий деб атай бошлаган услуб 
сари қадам ташлаган, биринчи атоқли рус трагик актёри эди. 
 
 
 
1
Жихарев П. Записи современника. с.493. 


60 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling