Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
 
XVII – XVIII АСР РУС ТЕАТРИ. 
ҚАДИМГИ РУС ТЕАТРИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ 
 
(Подшо Алексей Михайлович ва император 
 Пётр I даврида театр) 
1672 йили подшо Алексей Михайлович саройида театр 
пайдо бўлиши рус маданияти тарихида янги саҳифа бўлиб, XVII 
аср 70-йиллар рус жамияти эътиборидан четда қолмади. Сарой 
Элчилик хизмати бошлиғи А.С.Матвеев театрни ташкил 
қилишда Немис слободкаси фуқаролари – руҳоний И.Грегори, 
унинг шогирдлари ва ёрдамчилари билан бир қаторда Элчилик 
хизмати идорасига алоқадор рус йигитларини ҳам жалб қилган 
эдики, улар пьесаларни немис тилидан русчага ўгирар ва актёр 
ижрочилигига ҳам ўрганар эдилар. А.С.Матвеев шунингдек 
Мешчанлар слободкасида яшовчи турли усталарни ҳам спектакл 
декорацияси, реквизитларини тайёрлаш ва ижро жараёнида 
спектакл ишларига ёрдам бериш учун жалб қилган эди. Демак, 
театр рус маданий ҳаётидаги муҳим янгилик сифатида подшо 
хонадони аъзолари, боярлар ва шаҳар аҳолисининг айрим 
қисмларининг ҳам эътиборини қозонган эди. Театрнинг биринчи 
спектакли «Эсфирь» («Артаксерксого действо») бўлиб, 
репертуарда шунингдек «Юдифь», «Боязид ва Темурланг» 
ҳамда «Орфей» балет спектакллари бўлган. Подшо Алексей 
Михайлович вафотидан сўнг театр ўз фаолиятини тўхтатади. 
1702 йили подошо Пётр 1 фармойишига биноан Москва 
Қизил Майдонида ҳаммабоп оммавий театр ташкил қилинади. 
Театрда Кунст ва Фюрст раҳбарлигида немис актёрлари 
труппаси фаолият кўрсатади. 
Аммо, бу театрнинг фаолияти узоқ чўзилмади, зотан у на 
Пётрнинг, на томошабинларнинг эҳтиёжини қондиролмади. 
Жонли, тушунарли рус лахжасидан йироқ, мазмуни ҳам немис 
асарларининг шундоқ кўчирмаси бўлган репертуар аудитория 
қизиқишини қозонмади. 1702-1706 йилларда фаолият кўрсатган 
Кунст-Фюрст труппаси подшо Алексей Михайлович вақтидаги 
театрдек шуҳрат топмаган бўлса-да, Москва жамоатчилиги 



онгида театрга оид қарашлар, муносабатларни жонланишига 
туртки бўлди. 
Ушбу театр ёпилиши биланоқ малика Наталья Алексеевна 
янгидан барпо этган театр бу санъат турининг аҳамиятига 
бўлган муносабатни кўрсатарди. Бу театр саҳнасида авлиёлар 
ҳаётига оид ва таржима романлар инсценировкалари қўйиларди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling