Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
Театрнинг келиб чиқиш тамойиллари қандай? 
2. 
Подшо 
Алексей 
Михайлович 
даври 
театрининг 
ташкилотчилари кимлар ва театри қандай бўлган? 
3. 
Пётр I нинг театр яратиш бобидаги харакатлари нега 
самарасиз бўлди? 
 
 
ДИНИЙ СЕМИНАРИЙЛАР (МАКТАБ) ТЕАТРИ 
 
Пётр I нинг ислоҳотлари ва Россиянинг ҳарбий ғалабалари 
мадҳияси ва тарғиботини тараннум қилиш вазифасини (аслида 
Кунст-Фюрст бошқарган театр зиммасига юкланган вазифа) 
Киев – Могилян руҳоний мактаби тажрибасига асосланган 
диний-семинария мактаблари театрлари бажаришга киришади. 
Москвада Славян – грек – лотин академияси, жойларда диний 
семинарийлар талабалари муаллимлари раҳбарлигида пьесалар 
ёзиб саҳналаштира бошлайдилар. Театрчиликни бу тусдаги 
йўналиши XVII аср охири XVIII аср бошларида Россияда кўзга 
кўринарли ва рус маданиятида катта из қолдирган ҳаракат 
бўлди. 
Москвада Славян – грек – лотин академияси, Россиянинг 
бошқа шаҳарлари, жумладан Новгород, Ростов Великий, 
Тобольск ва бошқа ерлардаги диний мактаблар тингловчилари 
Инжил ва Евангелияда ҳикоя қилинган ривоятлар асосида 
спектакллар қўяр эдилар. Томошалар аксар дидактик характерга 
эга бўлиб, ибрат учун тарғиб қилинар эди. Бироқ, тез орада 
семинаристлар томошалари турли дунёвий сюжетлар, аллегорик 
томошалар, диалоглар ва интермедиялар яратиб бу томошаларда 
турли амалий фанлар ва Пётр Биринчи ислоҳотларини тарғиб 



қилинар эди. Масалан, «Ливония ва Ингерлевиландиянинг 
мағлуб этилиши», «Ғам-ғусса шуҳрати» (Пётр вафоти 
муносабати билан), «Россия шуҳрати» (Екатерина I нинг тахтга 
чиқиши муносабати билан) кабиларни кўрсатиш мумкин. 
Новгород 
Семинариясида 
саҳналаштирилган 
машҳур 
«Стефанатокос» томошаси императрица Елизавета тахтга 
чиқиши муносабати билан қўйилган эди. Диний мактаблар 
саҳнасида Пётр I даврида дунёда кенг шуҳрат қозонган асарлар 
таржимаси, инсценировкалари ҳам кўплаб қўйилади. 
Диний мактаблар театрлари учун ёзилган пьесалар одатда 
пролог ва эпилогли бўлган, ёки бирон-бир буюк шахснинг, 
масалан, қиролнинг тантановор кириш нутқи билан бошланган. 
Қатнашувчи персонажлар туркумига рамзий – қиёфалар 
(Адоват, Ҳасад, Ғазаб, Ўкинч, алам ва ҳ.к.), уларга қарши 
йўналтирилган Шуҳрат, Меркурий, Марс, Омад, Кутидон ва 
бошқа мифологик қаҳрамонлар киритилар эди. Одатда, пьесалар 
бармоқ вазнида шеър билан ёзилиб, оҳангдор қофиялар билан 
якунланар 
эди. 
Кўриниб 
турибдики 
мактаб 
театри 
спектаклларида театр санъатининг энг қимматли белгиларидан 
бири – шартлилик унинг дастлабки қадамларидаёқ мавжуд 
бўлган, 
спектаклларнинг 
нуфузи 
ортиб 
борганлиги, 
томошабинлар шартлиликни табиий қабул қилганлигини 
кўрсатади. 
Семинаристлар театрларининг ташкилий жиҳатлари ҳам 
диққатга сазовор эди. Уларнинг спектакллари декорациялари, 
кийим ва жиҳозлари ҳам анча содда эди. Бироқ, айрим 
спектаклларда саҳна махсус декорация ва қимматбаҳо мато ва 
жиҳозлар билан безатилар эди. Саҳнадаги воқеа жойларининг 
тез-тез ўзгариши, масалан, саройдан боққа ёки жанг майдонига 
кўчиши, ёки бир мамлакатдан бошқа юртлар тасвирига ўтилиши 
саҳнавий маконни бир неча қисмларга бўлишни тақозо қиларди. 
Саҳнадаги «саҳнача»лар томошабинлардан бир неча «катта» ва 
«кичик» пардалар билан тўсиб қўйиларди. «Катта» парда ортида 
одатда саҳна тўрига илинадиган, воқеа давомида ўзгариб 
борадиган улкан манзаралар тасвири, масалан, пейзаж ёки 
тепадан фаришталар тушиб келадиган булутли осмонлар акс 
этиб турарди. «Кичик» пардалар ортида подшонинг тахти 
равони, ёки мустаҳкамланган қўрғоннинг истекоми бўлиб унда 



подшолар ёки саркардалар олисда бўлаётган жангни кузатиб 
турар эди. Баъзан саҳнада икки «кичик» парда ҳам очилар 
эдики, улар воситасида икки давлат орасидаги тўқнашувлар, 
уларнинг подшолари хатти-ҳаракатларини бир вақтнинг ўзида 
кўрсатилар эди. Масалан, «Индрик ва Меленда комедияси» 
спектаклида воқеалар гоҳ Данияда, гоҳ Саксонияда кечар эди. 
Икки мамлакат подшосининг тахтлари бир-бирига симметрик 
ҳолатда қурилган бўлиб, икки «кичик» парданинг очилиб 
ёпилиши саҳнавий воқеалар динамикасини белгилар эди. 
Семинаристлар театри спектакллари асосан аҳлоқий, 
маънавий панд-насиҳатларни сингдиришга йўналтирилган 
бўлса-да, айни вақтда шунчаки кўнгилочар томошалар, 
кундалик турмушда кишилар табиатида намоён бўладиган 
хусусиятларни акс эттирувчи кулгили, ҳазил-мутойиба, 
танқидий-ҳажвий интермедиялардан ҳам иборат бўлар эди. 
Қуруқ, схолостик диний панд-насиҳатлар зериктириб қўйишини 
олдини олиш мақсадида мактаб театри спектакллари ичида 
дунёвий мавзуда ҳажвий парчалар томоша бошланишида, 
танаффуслар ичида, ёҳуд асар сўнггида ҳам намойиш қилиб 
борилар эди. 
Театр адабиётида «мактаб театри» атамаси билан ифода 
қилинадиган, тушуниладиган театр, умумжаҳон театри тарихида 
дастлабки босқичлардан бирини ташкил этган Диний театрнинг 
ўзига хос кўриниши эди. Диний театр дегани жиддий маънода 
ёндошилганда Черков мафкурасини тарғиб қиладиган ва Черков 
назорати остида бўлган театр эди. Агар театр ва динлар 
тарихини чуқур идрок этилса, уларнинг биринчи ва бир 
манбадан келиб чиққанини кузатиш мумкин. 
Тотемлар,
1
ёки муқаддас тасаввурларнинг «жонланиши», 
«тирилиши» билан боғлиқ ибтидоий диний маросимлар, 
моҳиятига кўра уруғ ёки жамоанинг ов ёки ҳаётий заруратини 
амалга 
ошириш 
ҳолатларини 
акс 
эттирувчи 
илк 
театрлаштирилган инсценировкалар эди. Театрлашган хатти-
ҳаракат элементлари, театрга хос жиҳатлар барча динлар 
томонидан маълум даражада қўлланган ёки фойдаланилган. 
Диний 
маросимлар, 
ибодатлар 
жараёнлари, 
диний 
1
Хрестоматия по истории русского театра. –М., 1940, с.314-315. 


10 
функционерлар ва хатти-ҳаракатларининг барчаси инсон 
онгигагина эмас, балки унинг ҳиссиётларига қаттиқ таъсир 
кўрсатиб руҳий «покланиш» - «катарсис» учун йўналтирилган 
эди. Айниқса, инсонларни якка ҳолатдан кўра кўпроқ жамоа 
сифатида, уюшган ҳолатда йиғиб, уларга бир вақтнинг ўзида 
таъсир кўрсатиш дин учун катта аҳамиятга эга бўлган. Бу 
мақсадга эса театрнинг табиати, уни жамоа билан тириклиги, 
барчага мос ва зарур эди. Семинаристлар театрларининг ишлаш 
усуллари XVII аср охири ва XVIII аср бошларида Русда кенг 
илдиз отабошлаган ярим профессионал ҳаваскорлик театрлари 
томонидан 
ўзлаштирилади 
ва 
қўлланилади. 
Бунинг 
сабабларидан бири диний мактаблар семинаристлари ва аҳоли 
«паст» табақаси ёшларининг саводли қисмининг ўқув 
адабиётлар доираси асосан бир эди. Диний китоблар билан 
бирга таржима қилинган романлар, қиссалар, масалан, «Олтин 
калитлар эгаси Пётр қиссаси», «Ипполит ва Жулия ҳақидаги 
роман», «Индрик ва Меленда қиссаси» каби асарлар 
семинаристлар театрлари репертуарида ҳам, аҳолининг аксар 
қисмига тегишли ҳаваскор, яримпрофессионал театрлар 
саҳналарида ҳам бирдек қўйилар эди. Диний мактаб театрлари 
саҳнасида саҳналаштирилиб, сўнг фуқаро ҳаваскорлик 
саҳналарида қўйилган инсценировкалар «Стефанотокос», 
«Ливерск акти», «Индрик ва Меленда ҳақида комедия»ларни 
кўрсатиш мумкин. Диний ва дунёвий театрлар орасидаги ўзаро 
таъсирнинг бошқа кўринишлари ҳам мавжуд эди. Кўпчилик 
диний томошалар, айтиб ўтилганидек интерлюдия ёки 
интермедиялар билан бойитилар эди. Ҳатто, жуда жиддий 
мазмунли «Стефонотокос» спектаклига ҳам аслида халқ ижоди, 
скоморохлар театри репертуарига хос, ҳажвий руҳдаги 
интермедиялар, масхарабозлик саҳналари кўшилган эди. 
Демак XVII аср охири XVIII асрнинг биринчи ярмида 
диний мактаб театри билан дунёвий характердаги ҳаваскорлик 
театрлари мамлакатда театр санъатига нисбатан катта қизиқиш, 
ишқибозлик манзарасининг ўзаро зич боғланган икки 
томонининг ифодаси бўлган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling