Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

РУС КЛАССИЦИЗМ ДРАМАТУРГИЯСИ 
 
Классицизм антик давр меросига қонун ва идеал намуна 
деб қараган XVII аср ва XVIII аср бошларида адабиёт ва 
санъатда етакчилик қилган услуб ва йўналиш эди. Одатда 
классицизмнинг икки босқичи қайд этилиб келинган. Дастлаб 
XVII асрда Францияда абсолютизмнинг кучайиши жараёнига 
монанд холда шаклланган. XVIII аср классицизмнинг янги 
босқичи 
ҳисобланади. 
Бинобарин
бу 
даврда 
Маърифатпарварлик рационал фалсафаси шаклланган бўлиб, 
шунга мувофиқ тарзда Классицизм ўзгача фуқаролик 
идеалларини тарғиб қилган. Классицизмнинг икки босқичини 
ўзаро боғловчи хусусиятлар дунёни, гўзалликни, фазилатлашган 
табиатни тафаккурий қонуниятларга асосланган холда тасаввур 
қилиш эди. 
Классицизмнинг етакчи мавзулари – жамият ва шахс 
ўртасидаги, бурч ва ҳиссиёт орасидаги зиддият бўлган. Пухта 
шакллантирилган, мантиқий, аниқ ва мувофиқ образлар 
Классицизмга хос белгилардир. Шунга мувофиқ Классицизм 
эстетикаси ҳам жанр пиллапоясини аниқ белгилаб, «юксак» 
(трагедия, эпопея, ода, мифология, диний тасвир, опера) ва 
«тубан» (комедия, сатира, масал, маиший тасвир, оперетта) 
атамаларини қўлланган. Классицизм намоёндалари нуқтаи 
назаридан қаралганда фақат умрбоқий, вақт билан боғлиқ 
бўлмаган воқеа-ходисаларгина муҳим аҳамиятга эга. Қатор 
мамлакатларда санъатлар ва фанлар академияларининг ташкил 
этилиши ҳам Классицизмнинг шаклланиши билан боғлиқ 
бўлган. 
Драматургия 
ва 
театрда 
Классицизм 
тараққиёти 
Францияда Корнел, Расин таргедиялари, Мольер комедиялари, 
Н.Буалонинг «Поэтик санъат» китоби, Германияда Гёте, 
Ф.Шиллер ижоди, Россияда М.Ломоносов ва Г.Державин 
одалари, Д.Сумароков ва Я.Княжниннинг трагедиялари билан 
тарихда қайд этилади. 


19 
А.Н.Сумароков (1717-1777) илғор 
рус 
дворян-
маърифатпарварларидан 
бири 
бўлган. 
Фуқаролик, 
ватанпарварлик, бурчни юксак даражада англаган Сумароков ўз 
табақасига ва бутун рус жамиятига нисбатан жуда жиддий 
ахлоқий талаблар билан ёндошган. Унинг қатъий маънавий-
ахлоқий принциплари юрт сўровчиларга ҳам кескин қаратилган 
эди. Монархиянинг астойдил тарафдори бўлган Сумароков 
подшоларнинг ўз зиммаларидаги бурчларига ва қонунга 
оғишмай амал қилишлари ва жамият фаровонлиги учун бетиним 
ғамхўрлик кўрсатишлари шарт, деб билган. 
Сумароков кенг билим соҳиби эди. Унинг қиёфасида 
ижодкор, танқидчи ва санъат назариётчиси мужассамлашган. 
Унинг «Эпистола о стихотворстве» («Шеър ижод қилиш ҳақида 
мактублар») асари француз Н.Буалонинг «Поэтик санъат»ининг 
кўчирмаси эмас, унга тақлид қилган холда мустақил ёзилган 
назарий фикрлар мажмуаси эди. Унинг «Комедия ҳақида 
мулоҳазалар», «Сохта Дмитрий» таргедиясига ёзган сўз бошиси, 
«Француз трагедиялари ҳақида тушдаги фикрлар» асарларида 
санъатнинг, хусусан, драматургиянинг қонуниятлари, усуллари, 
маҳорат масалалари ҳам амалий, ҳам назарий асосларга эга 
бўлган. Сумароковнинг «Хорев» (1747), «Гамлет» (1748), 
«Синов ва Трувер» (1750), «Аристона» (1750), «Семира» (1751), 
«Вышеслав» (1768), «Сохта Дмитрий» (1771), «Мстислав» 
(1774) таргедиялари (фақат «Гамлет» бундан мустасно) рус 
тарихига оидлиги биланоқ рус классицизмнинг ғарб 
классицизмидан тубдан фарқланиши ва мустақиллигини 
кўрсатади. 
Сумароков таргедиялари ва («Васий» 1764, «Порахўр» 
1768, «Бахайбат маҳлуқ» 1777, «Оғули» 1778) комедиялари рус 
театри илк даври репертуарини таъминлади ва қисқа муддат 
ичида 
рус 
актёрлик 
санъатини 
ҳаваскорликдан 
профессионализмга кўтарилишига асос бўлди. 
Сумароков асарлари ғоявий мазмунида ва услубиятида 
анъаналар ва янгиликлар уйғунлиги мавжуд эди. У миллий 
адабиёт ва театрнинг энг яхши анъаналарини ривожлантира 
бориб, ўз замонасига мансуб сиёсий фалсафий, маънавий-
ахлоқий ғоялар билан бойитди. XVII аср охиридаги театрида 
идеал шоҳ билан ёвуз, қотил шоҳни қарама-қарши қўйилиши 


20 
тенденциясини маърифатпарвар монархия позициясидан туриб 
талқин қилди. Ўтмишдошлари изидан бориб, Сумароков юрт 
қонунларига аввало хукмбардорларнинг ўзлари оғишмай амал 
қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. Сумароков подшо ўз 
фуқароларининг отаси, бечораларни, бевалар ва етим-есирларни 
ҳимоя қилишни бурч деб билиши кераклигини уқтирар эди. 
Яқин ўтмишдаги энг етук драматурглар каби Сумароков ҳам 
подшоларни илоҳийлаштиришга, уларнинг шахсига сиғинишга 
кескин қарши эди. 
Подшолар ҳам оддий бандалардан бири деб, уларнинг 
«асилзода» эканлигига, «олий насаб»лиги, тахт давогарларини 
фақат шажарага асосланган ҳолда тахтга ўтиришлари 
қонунийлигига мутлақо аҳамиятсиз муносабатда бўлган эди. 
Россияда XVIII аср ўрталари ва иккинчи ярмида мураккаб 
ички ва халқаро шарт-шароит таъсири остида расмий хукмрон 
доиралар фикрига зид жамоатчилик фикри шакллана бошлаган. 
Бу жараёнда Сумароков асарларининг таъсири бўлганлиги 
шубҳасиз. Бинобарин, у ўтмишдошлари Симсон Полоцкий ва 
Феофан Прокоповичлардан фарқли ўлароқ пьесаларида 
шоҳларга панд-насиҳатлар қилиб, уларни танқид остига олар 
эди. 
Трагедияларида шоҳлар фаолиятини, характерларини 
танқид қилиш йиллар ўтгани сари қизғинлашади, кенгайиб ва 
чуқурлашиб, публицистик жиҳатдан кучая боради. Сумароков 
трагедиялари рус жамиятида ғоявий мухолиф йўналиш ва очиқ 
сиёсий хусусият касб этади.
Рус адабиётига Классицизмни биринчи бўлиб татбиқ 
қилган Сумароков шубҳасиз, бу борада новатор эди. Жанрнинг 
янгилиги, Сумароковнинг кетма-кет ёзган ва саҳналаштирилган 
трагедия ва комедиялари замондошлари назарида унга умуман 
драматургияда ҳам биринчилик мақомини шакллантириб
аслида театр ва драматургияда дастлабки тажрибаларни амалга 
оширган В.Ломоносов, В.Тредиаковский, Ф.Прокоповичлар 
фаолиятини сояда қолдирган эди. Жумладан, рус театрининг 
Ф.Волковдан кейинги устози Сумароковнинг қарийб барча 
асарларида роллар ижро этган И.Дмитревский унинг ўрганиш 
учун яхши ўтмишдошлари бўлмаганини қайд этиб: «бизнинг 
Сумароков йўлбошловчи сифатида фақат ўзи ва ўз қалбича 


21 
эди», деб ёзган эди. Бироқ, холис тарих Сумароков 
ўтмишдошларини 
яхши 
билгани, 
улар 
тажрибасидан 
фойдаланганини инкор этмайди. Сумароковнинг новаторлигини 
қайд этиш билан бирга, унинг биринчи трагедияси «Хорев»да 
мактаб театри драматургиясига хос бўлган ташқи сервоқеалик 
хусусиятларини ўша давр театри тадқиқотчиси Ч.Гуковский 
аниқ кўрсатади. «Аслида «Хорев»да классицизмга қадарги рус 
драматургиясининг кўп элементлари мавжуд ва у Пётр даври 
театри анъанасидан янги санъатга ўтиш босқичидир» 
Сумароковнинг ўзи ҳам ёшлик йилларида «комедияларда 
бўлганини, Александр ва Людовикни, Париж ва Венада ва 
бошқа комедиялар кўрганини ёзиб қолдирган. 
Сумароков трагедияларида Классицизмни уч бирлик 
ҳақидаги қоидаларига оғишмай амал қилинади. Унинг 
трагедияларида воқеалар бир ерда ва бир кеча-кундуз давомида 
бўлиб ўтади. Қатъий қоидаларга амал қилиш баъзан 
сунъийликларга олиб келган бўлса-да, шунга қарамай 
Классицизм жаҳон адабиёти ва санъатида улкан аҳамиятга эга 
бўлди. Классицистик драматургиянинг ақл-идрок ва фан 
талабларига монанд эстетик қарашлари дастлабки рус 
драмаларининг ярим диний, схолостик эстетикаси устидан 
эришган узил-кесил ғалабасининг ифодаси эди. 
Классицизм театрда ғоявий мазмун чуқурлашуви ва 
кенгайишига 
сабаб 
бўлди. 
Табиатга 
тақлид 
қилиш, 
ҳаққонийликка интилиш, бадиий шаклни аниқ ва оддийлиги 
талаби XVIII аср ўрталарида эскириб қолган, замона 
талабларидан орқада қолиб, анохронизмга айланиб кетган ва рус 
театрининг ривожига тўсиқ бўлаётган хусусиятларнинг барҳам 
топишига омил бўлди. Зотан, Классицизм қоидаларига амал 
қилиш диний рамзлар, аллегорик образларни қўллаш усулларига 
зид эди. 
Сумароков 
трагедияларида 
ҳам 
Ғарбий 
Европа 
классицистик драматургиясидаги конфликт асосини ташкил 
қилувчи бурч ва ҳиссиёт орасидаги зиддият катта ўрин тутади. 
Бурчнинг ҳиссиёт устидан, ақл-идрокни эҳтирос устидан 
тантана қилишини кўрсатиб, Сумароков томошабинларни 
фуқаролик, ватанпарварлик руҳида тарбиялар, уларни ўз шахсий 
манфаатларини 
жамият 
ва 
давлат 
манфаатларига 


22 
бўйсундиришга чақирар эди. Айни вақтда қаҳрамонларнинг 
ички кечинмалари, руҳий ҳолатларига катта эътибор бериб, 
инсон шахсига нисбатан ҳурмат ҳисларини уйғотар эди. 
Сумароков 
драматургиясининг 
Ғарбий 
Европа 
драматургиясидан улкан фарқи унинг асарларида миллий тарих 
соҳаларини акс эттирилишида кўринади. Француз ва немис 
классицизм даври драматурглари асарларида антик тарих ва 
мифологиядан олинган воқеалар кўпроқ акс этган. Ўз миллий 
тарихлари воқеалари улар эътиборидан четда бўлган. Сумароков 
биринчи бўлиб миллий тарих саҳифаларида муҳрланган воқеа-
ходисаларни драматургик тадқиқ қилишни баҳолаб берган ва 
ўзининг еттита трагедиясини рус тарихига бағишлаган. 
Сумароковнинг мавзу соҳасидаги новаторлиги замондошлари 
томонидан ватанида, ғарбда ҳам эътироф этилган. Унинг 
«Синов ва Трувор» асарининг француз тилидан қилинган 
таржимасига 
бағишланган 
мақола-тақризида 
немис 
классицистларининг сардори Готтшед «Биз бу рус шоирини 
ҳамма вақт хорижий ижодларни қайта ишловчиларимизга 
намуна сифатида қабул қилишимиз лозим», деб ёзган эди. 
Рус классицизмининг Яна бир ёрқин намоёндаси 
Я.Б.Княжнин (1742-1791) эди. Я.Б.Княжнин А.С.Сумароков 
каби эркин фикрловчи, илм-маърифатли дворян табақасига 
мансуб бўлган. Драматург ёзувчилик фаолиятини XVIII асрнинг 
60 йилларида бошлаган. Я.Б.Княжнин Сумароков йўлидан 
борди. Классицизм қонун-қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда 
кўпроқ миллий тарих воқеа-ҳодисаларини акс эттирувчи 
трагедиялар яратди. А.С.Сумароков ва Я.Б.Княжниннинг 
асарлари туфайли тарихий драма жанри хусусиятлари шакллана 
бошлаган эди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling