Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
Назорат саволлари
1. Классицизм услуби Россияда қачон қарор топди ва унинг қандай принциплари бор? 2. Рус классицизмининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 3. Сумарков драматургиясининг рус театри тарихидаги ўрни ва аҳамияти қандай? 23 XVIII АСРНИНГ II ЯРМИДА РУС ТЕАТРИ Рус давлатининг XVIII аср II ярмидаги тарихи муҳим воқеаларни қамрайди ва Швеция билан урушда эришилган ғалаба Дунайолди ва Дон, Россия билан иқтисодий, миллий ва тарихий жиҳатлардан чамбарчас боғлиқ бўлган Украина ва Белоруссиянинг империя таркибига қўшиб олиниши Рус давлатининг халқаро обрўсининг ортишига, савдо-сотиқ, саноат, ички ва ташқи бозорнинг кенгайишига катта туртки бўлди. Бироқ босиб олинган ва қўшиб олинган ерларда ҳам Крепостной тузум ўрнатилиши Рус империясидаги ягона режимни англатар эди. Ҳашаматли саройлар қурилиши, император саройидаги дастлабки ҳаёт тарзи улкан ҳаракатларни талаб қилар эди. Императрица Екатерина II ўзи хуш кўрган одамлар ва яқинларига ўн минглаб крепостнойларни, беҳад ерларни тортиқ қилиб юборар, жойларда помешчиклар, мулкдорлар ўз турмуш тарзида Екатерина саройига тақлид қилар, шундоқ ҳам ночор крепостной деҳқонларни аёвсиз эксплуатация қилар эдилар. Табақавий қарама-қаршилар авжига чиққан эди. Халқ оммаси нарозилигининг чўққиси Емельян Пугачев бошчилигидаги қўзғолонда фақат деҳқонлар эмас, казаклар ва қора ишчилар ҳам иштирок этди. Қўзғолон Империянинг тинкасини қуритса-да, мағлубиятга учрайди. Аммо унинг асоратлари мамлакат сиёсий-иқтисодий ва маънавий ҳаётини ларзага солди. Мавжуд хавф-хатарни аниқ ҳис этган императрица, репрессияни кучайтириб юборади. Ҳокими мутлақ, крепостной режим бошқарув идораларининг жазолаш имкониятлари кенгайтирилди. Жамият маънавияти, адабиёт, санъат, хусусан театр соҳасида ҳам қўзғалоннинг кучли таъсирига қарши кураш цензуранинг кучайишига, бир неча босқичлардан иборат бўлишига олиб келди. Маънавият, эркин инсон ғояси, мафкурада крепостной тузумга қарши эрксеварлик фикрларининг чуқур илдиз отиши, Россиядан ташқарида юз берган тарихий воқеалар ҳам Россия ҳаётига катта таъсир кўрсатди. 1789-1794 йилларда Француз буржуа революцияси ва у билан боғлиқ Маърифатпарварлик прогрессив ғояларни Россияда ҳам кенг ёйилишига катта таъсир кўрсатди. 24 Маърифатпарварлар феодал-крепостной тузумнинг инсоний мантиққа зидлигини, монархия бошқарувининг инсонпарварликка қарши эканлигини асослаб бердилар. Агар XVIII асрнинг I ярмида рус прогрессив мутафаккирлари, зиёлилари дворянни ўз мансаби ва мавқеини суиистеъмол қилишда айблаб келган бўлсалар, энди якка шахсларни эмас, балки бутун тузумни ноқонуний деб қоралай бошлайдилар. Шунинг учун ҳам рус монархияси илғор ғоялар тарқатувчиларни шафқатсиз жазолай бошлайдилар. «Москвадан Петербургга саёҳат» китобида рус воқелигининг ҳақиқий манзарасини акс эттирганлиги учун А.Н.Радишчев ўлимга ҳукм қилинади (жазо кейинчалик Сибирга ўн йиллик сургун билан алмаштирилган). Йирик жамоат арбоби, ношир, босмахона ишининг ташкилотчиси Н.И.Новиков қамоққа ташланади. Буюк масалнавис И.А.Криловнинг «Рухлар мактублари» (1789) ва «Томошабин» (1792) журналлари таъқиқланади. Маърифатпарвар-дворянлар исён руҳи билан суғорилган халқ маданиятига таянар, ундан озиқланар эдилар. Адабиёт ва театрда ҳажвий йўналиш асл халқ санъатининг ижтимоий табиати билан чамбарчас боғлиқ эди. XVIII аср рус мусиқий маданиятининг равнақи ҳам миллий фольклор, рус мусиқий куйларига асосланган эди. XVIII аср рус маданиятининг илғор намоёндалари айниқса театр санъатига улкан эътибор қаратган эдилар. Зотан, театр санъатнинг энг демократик, ҳаммабоп шакли эди. Театрда жамоатчилик фикрлари, хис-туйғулари тенденциялари яққол ифода топар эди. Рус давлати оёққа туриб, ўз сиёсий мавқеини мустаҳкамлай бошлаган чоғларданоқ мамлакатнинг биринчи шахслари театрга чексиз маблағлар сарфлаб, уни ўз диққат марказида сақлашга ҳаракат қилишлари ҳам театр санъатининг катта ижтимоий аҳамияти билан боғлиқдир. XVIII асрнинг иккинчи ярмини қарийб тўлалигича ўз хукмронлигида сақлаган, «Буюк Пётр»дан сўнг тарихда «Буюк Екатерина» мақомига эга бўлган императрица Екатерина II (1762-1796) театр ҳақида шундай деган эди: «Театр халқ мактабидир, у сўзсиз менинг назоратим остида бўлиши керак, мен у ерда биринчи муаллимман ва халқ ахлоқи учун худо 25 олдида биринчи жавобгар мен бўламан». 1 Биринчи рус актёри Федор Волков мамлакатни бошқарувчилар ичида театр санъатининг социал функциясини яхши тасаввур қилган, рус миллий театрини ташкил қилишга дили билан самимий ёндошган кимса ҳам айнан Екатерина II бўлганлигини эътироф этган эди... 2 Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling