Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
Н.В.КУКОЛЬНИК (1809-1868) XIX асрнинг 30-йилларида рус театри саҳнасининг энг сермахсул ва машхур драматурги Нестер Васильевич Кукольник бўлган. У Нежлинск шахри гимназиясида, Н.В.Гогол билан бирга тахсил олган. Кукольник ёшлик чоғларидан шеърлар ёза бошлаган. Буюк рус композитори М.И.Глинка Кукольникнинг «Петербург билан хайрлашув», «Шубҳа», «Саъва»каби айрим шеърларига куй басталаганлиги ва бу қўшиқлар эл орасида машҳур бўлиб, узоқ умр кўрганлиги маълум. Кукольникнинг драматургик истеъдоди унчалик зўр бўлмаса-да, асарларида айрим муваффақиятли саҳналар, чиройли шеърий парчалар, драматургик эффектлар учраб туришини драматургнинг мухолифлари, айниқса Н. Белинский ҳам тан бериб айтган эди. Кукольникнинг «Торквато Тассо» (1835), «Рука всевишнего отечество спасла»(1834), «Князь Василий Михайлович Сконин- Шуйский» (1835), «Иван Рябов-архангеологородлик балиқчи» (1839), «Князь Даниил Дмитриевич Холмский»(1841) ва бошқа асарлари ўз вақтида муваффақият қозонган ва машхур бўлган. Айтиш керакки, подшо Николай I Кукольник пьесаларини чор режимига бўлган очиқ ҳайриҳоҳлиги учун шахсан ҳомийлик қилган. Рус тарихий сюжетлари асосида яратилган пьесалардан ташқари «Торквато Тассо», «Джулио Люсти» пьесаларини Кукольник «драматик фантазиялар» деб атаган. Пьеса ёзиш ўқувини эгаллаб олган Кукольник, ижодкор эмас, балки соҳанинг майда ҳунарманди эди; саҳна табиатини яхши ўзлаштирган ҳолда эффектларга зўр берар, авом томошабинга таъсир кўрсатар эди. Бироқ Кукольник хақиқий ижодкор эмаслигини ўзи ҳам ҳис этишга мажбур эди, чунки унинг пьесалари саройнинг ҳимояси, дабдабали томоша бўлишига, расмий журналларда чор ҳокимияти маддохлларининг мунтазам мақташларига қарамай томошабинларини йўқотиб, саҳнада узоқ умр кўрмаган. Кукольник каби рус романтизмининг реакцияси оқимига мансуб 70 бўлган Н.А.Полевой (1796-1846) ҳам сермаҳсул драматург бўлган. Ўз фаолиятини хур фикрли, либерал йўсинда бошлаган, 1825 йилда «Московский телеграф» журналини таъсис этган ва нашр қилган Полевой тижоратчилар табақасига мансуб бўлган. Полевой журналида танқидий йўналиш кучли бўлган ва Белинский журнал билан яқиндан ҳамкорлик қилган. 1834 йилда Полевой ўз журналида Куколникнинг «Рука всевишнего...» асарини кескин танқид қилгани учун, журнал ёпилган, ўзи хибсга олинган ва журналистика билан шуғулланмаслик шарти билан озод этилган. Шундан бошлаб, маънавий жиҳатдан режимга таслим бўлган полевой драматургияга қўл уради ва Шекспирнинг «Гамлет» асарини таржима қилади, сўнг оригинал пьесалар ёзади. «Уголино»(1838), «Иголкин купец- новгородский» (1839), «Рус флотининг бобоси» (1840), «Елена Глинская» (1842) каби қатор чор самодержавияси ғояларини, диндорликни, миллатчиликни тарғиб қилувчи пьесалар шулар жумласидан. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Кукольник ва Полевой XIX аср биринчи ярми рус саҳнасининг номдор муаллифлари бўлганлари билан хақиқий истеъдод эгалари, рус миллатининг асл фарзандлари Пушкин, Грибоедов, Гогол даражасида рус санъати тараққиётининг йўлларини белгиловчи тарихий воқеликка айлана олмадилар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling