Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
Назорат саволлари
1. Рус театри романтизмининг асосий белгилари нималардан иборат? 2. Хатти-ҳарактларни аниқлашда романтизмнинг қандай йўналишлари мавжуд эди? 3. Л.Ю.Лермонтов ўз асарларида қандай мақсад ва ғояларни илгари суради? 4. Л.Ю.Лермонтовнинг рус театри тараққиётидаги ўрнини қандай баҳолайсиз? 5. Подшо Николай 1 Н.В.Кукольник пьесаларига нима учун ҳомийлик қилди? 6. Полевой драматургияси нима учун рус санъати тараққиётида тарихий воқеликка айлана олмади? 71 Н.В.ГОГОЛ (1809-1852) Николай Васильевич Гогол рус дараматургияси ва театрини ривожланишида Грибоедов, Пушкин каби умрбоқий, жаҳон миқёсида аҳамиятга эга бўлган асарлар яратган ижодкордир. «Ревизор», «Уйланиш» каби асарлари йиллар ўтгани сари ўз қимматини йўқотмай театр ва дараматургияда янги даврлар учун ижод мактаби бўлиб келаётган асарлар тарихида қимматли манба ҳисобланади. Унинг бир неча «кичик комедиялари» ҳам Пушкиннинг «кичик трагедиялар»и каби улкан маъно ва моҳиятга эга, юксак маҳорат ила яратилган асарлардир. Гоголга замондош рус театри репертуари, Пушкинга бағишланган қатор мақолаларигина эмас, балки, бадиий драматик шаклда ёзилган «Театр ёнидаги мулоҳазалар»асари, кўпгина мактублари ва бошқа ёзишмалари, театр ва дараматургия, актёрлик санъати ва ҳатто режиссурага оид фикрлари «Гоголнинг театр эстетикаси» сифатида шаклланган яхлит мажмуани ташкил этади. Адабиёт ва санъат Гоголнинг инсоний табиатига жуда эрта сингиб кетади. Унинг болалик ва ўсмирлик чоғлари Украинада ўтган. У ҳам Кукольник катта бўлган ерда Нежинскда туғилиб шу ердаги гимназияда тахсил олган. Отаси Василий украин тилида бир неча пьесалар ёзган. Гоголларнинг қўшниси ва бой қариндоши бадавлат помешчик Трошинскийнинг хусусий крепостной театри бўлиб, унда Василий Гоголнинг асарлари қўйилар, адибнинг ота-онаси ва ўзи ҳам бу театр спектаклларида актёр сифатида иштирок этар эдилар. Гоголлар хонадони машҳур «Ябеда» («Ғийбатчи») асарининг муаллифи В.Капнист билан дўстона муносабатда бўлганлар. Нежинск олий фанлар гимназиясида ўқиган кезларида Гогол Гимназия театрининг энг фаол иштирокчиларидан бўлган, айниқса комик ролларни яхши ижро этган. Гогол ўйнаган роллар орасида Фонвизиннинг «Думбул бойвачча» комедиясида Простакова хоним роли катта маваффақият қозонганлиги унинг таржимаи ҳолида алоҳида таъкидланади. Украинада кечган ёшлиги, украин фольклори, урф-одатлари Гоголнинг мурғак қалбига сингиши ҳам бўлажак ёзувчи ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling