Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
XIX асрнинг 50-йилларида рус актёрлик санъати қандай 
аҳамият касб этди? 
2. 
XIX асрнинг иккинчи ярмида рус театри саҳнасида қандай 
мавзудаги асарлар мустаҳкам ўрин эгаллади? 
3. 
XIX асрнинг иккинчи ярмида рус театри қандай ижодий 
жараёнларни босиб ўтди? 
 
 
 
ДРАМАТУРГИЯ 
А.Н ОСТРОВСКИЙ ВА РУС МИЛЛИЙ ТЕАТРИ. 
А.Н.ОСТРОВСКИЙ (1823-1886) 
 
Маҳкамада ишловчи ўртаҳол амалдор хонадонида 
таваллуд топган
А.Н.Островский ўсмирлик чоғларидаёқ театр санъатнинг 
ашаддий мухлисига айланиб қолади. Сабаби 30-йиллар охири 
40-йиллар бошларида Москва Малий театрининг атоқли 
артистлари 
П.С.Мочалов, 
М.С.Шчепкин, 
В.И.Жевакин, 
Л.П.Никулина-Косицкая, П.М.Садовскийларнинг мўъжизакор 
санъати ёш Островскийни буткул мафтун қилган эди.
Островский бутун онгли ҳаётини театр санъатига бахш 
этди, бутун истеъдоди, куч-қувватини театрга сарф этди. Бир 
вақтлар, 1836 йил Гогол «Худо хаққи, бизга рус характерларини 
беринг, ўзимизни, ўз товламачиларимиз, ўз ғалати одамларимиз 
билан кўрсатинг! Уларни саҳнага, ҳамманинг кулгусига 
гирифтор қилинг», дея хитоб қилган эди. Гоголнинг даъватида 
рус миллий драматургияси учун мукаммал дастур мавжуд эди ва 
бу дастурни Островский амалга оширди. 
Островский 47 та оригинал пьеса яратди; бу пьесаларда 
728 та персонаж қатнашади. Унда рус жамиятининг барча 
қатламлари ҳаёти акс этган: помешчиклар ва фабрикантлар, 
крепостнойлар ва ҳунармандлар, маъмурлар ва малайлар, собиқ 
ҳарбийлар ва истеъфодаги амалдорлар, хонавайрон бўлган 
дворянлар ва маънавий тубанлашган савдогарлар, ижорадолар 
ва пудратчилар, «савдогарчи совчилар» ва «дворян совчилар», 
муаллимлар ва талабалар, антепренерлар ва судхўрлар, 


95 
кўчманчилар ва фолбинлар, савдогарлар, хотинлар ва 
амалдорлар 
бевалари, 
дворянларнинг 
эркатойлари 
ва 
мешчанларнинг тантиқ қизлари, етимлар, энагалар ва тарбиячи 
оғалар, боқимандалар ва сиғиндилар, трагик актёрлар ва комик 
актёрлар, қароллар ва оқсоч бекалар, генераллар ва титуляр 
советниклар, амалпарастлар ва муттахамлар, либераллар ва 
консерваторлар, шаҳар ҳокимлари ва шаҳар бошлиқлари, 
тикувчилар ва фаррошлар сингари қиёфалар яратилди. 
Островский пьесаларида бу одамлар ҳар бири алоҳида, ўз 
ҳолича яшаган эмас, улар бир-бирлари билан ўзаро ижтимоий, 
мол-мулк йўсинида, оилавий, хизмат вазифаси жўнидан, 
улфатчилик, 
қадрдончилик, 
душманлик, 
ишқ-муҳаббат 
муносабатларида бўладилар. Бу одамлар баҳолиқудрат кун 
кечирганлар, 
меҳнат 
қилганлар, 
давлат 
жамғарганлар, 
қашшоқликка учраганлар, севишганлар, жанжаллашганлар, 
шодланганлар, ғусса тортганлар, бўйинсунганлар, афсус-
надоматда қолганлар ва ниҳоят, худди ҳаётдаги каби охир-
оқибат у дунёга рихлат қилганлар.
Островский драматургиясидаги бу кенг уфқли манзара 
сермаҳсул драматургнинг ижодий маҳорати туфайли кашф 
этилган бутун бир дунё кабидир. Тирик, жонли кишилар, 
қайтарилмас характерлар, жўшқин эҳтирослар ва чуқур 
мулоҳазалар, саволлар ва жавоблар, улкан маънавий муаммолар 
Островский яратган ҳаёт манзараси мағзини ташкил қилади.
Островский рус театри тарихи учун миллий репертуарни 
бунёд этган сермахсул драматург сифатидагина эмас, балки 
театр ишларининг иқтидорли ташкилотчиси, актёрлар авлодини 
тарбиялаб етиштирган моҳир педагог, муаллиф – режиссёр 
сифатида ҳам катта аҳамият касб этган. Островский саҳна 
санъатининг улкан назариётчиси ҳамдир.
Островскийнинг рус театри учун тарихий роли, аҳамияти 
замондошлари томонидан эътироф этилган. И.А.Гончаров 
«Фонвизин, Грибоедов, Гогол тамал тошини қўйиб кетган 
бинони Сиз ёлғиз ўзингиз қуриб битказдингиз. Лекин фақат Сиз 
туфайлигина биз, руслар, ғурур билан, «бизда ўзимизнинг рус 
миллий театримиз бор!» – деб айта оламиз. Бу театр ҳақли 
равишда «Островский театри» деб аталмоғи керак»,-деб ёзган 
эди.


96 
«Островский театри» дейилганда буюк драматургнинг 
ўнлаб асарлари орасида алоҳида ўрин эгаллаган, турли сиёсий-
ижтимоий даврларда режиссёрлар, актёрларнинг ижодий 
изланиш 
майдонига 
айланиб 
кетган 
«Момақалдироқ», 
«Сердаромад жой», «Сепсиз қиз» асарлари тилга олинади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling