Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

П.С.МОЧАЛОВ (1800-1848) 
 
Рус саҳна санъатида романтик йўналишнинг энг йирик 
намояндаси Павел Степанович Мочалов бўлган. Туғма истеъдод 
соҳиби, буюк актёр Мочалов замондошларининг ҳис-
туйғуларини яхши англаган серқирра санъаткор эди. У яратган 
саҳнавий образлар ўз эрки ва номусини эҳтиросли ҳимоя 
қилувчи, тобеликдан ўлимни афзал кўрувчи, ўз иззат нафси ва 
ғурурини топталишига йўл қўймайдиган жўшқин табиатли 
қаҳрамонлар эди.
Мочалов ижодий биографиясида энг улкан ютуқлар 
Шиллар, Шекспир асарлари ва мелодрамалар билан боғлиқдир. 
Унинг энг машҳур ролларидан бири Дюконт ва Диноннинг 
«Ўттиз йил ёки Қиморбознинг ҳаёти» мелодрамасидаги Жорж 
образи (1828) бўлган. Мочаловнинг Жоржи улкан ҳиссиётларга 
бой, эҳтиросли одам, аммо ўз имкониятларини воқеликда рўёбга 
чиқаришга имкон тополмагач, умрини қиморбозликда ўтказиб, 
ғам-ғуссаларга дучор бўлган персонаж. Биринчи пардада ўсмир 
ҳолатида кўрилган Жорж-Мочалов орадан ўттиз йил ўтиб, бор-
йўғидан ажралиб, хорлик-зорликларни кўриб, эллик ёшида 
мункиллаб қолган Жоржнинг сўнгги саҳналардаги ҳолати-
кечинмаларини Мочалов юксак маҳорат билан кўрсатган.
Шиллер 
асарларидаги 
биринчи 
роли 
«Қароқчилар»драмасининг (1829) бош қаҳрамони Карл Моор 
бўлган. Пьеса сифатсиз таржима қилиниб, кўп қисқартирилган, 
томошабинларнинг айниқса сўнгги саҳнадаги ҳолатларни 
иштиёқ билан кўрганлари театр тарихида қайд этилган. 
Шиллар асарларида Мочаловнинг энг яхши роли «Макр ва 
муҳаббат»даги Фердинанд (1822) эди. Унинг Фердинандида 


82 
одамларга ишонч, самимият, поклик ва олижаноблик устун эди. 
Замон қабиҳликлари унинг шу ҳислатларини топтайди. У 
ҳаётга, воқеликка лаънатлар ўқийди, аммо табиатдаги эзгуликка 
ишонч, севгига садоқатни сақлаб қолади ва шу йўлда севгилиси 
Луизани ҳалок қилади. Мочалов – Фердинанднинг муросасиз 
табиати, ҳаётга ва одамларга қўйган талаблари, демократик 
кайфияти Мочалов қаҳрамонининг характерини белгиловчи 
хусусият эди.
1831 йил 27 ноябрда Грибоедовнинг «Ақллилик балоси» 
комедия биринчи марта тўлалигича саҳналаштирилди. Чацкий 
ролини Мочалов ижро этди. Чацкий Мочалов ижодида алоҳида 
ўринда туради. У актёрнинг рус классик драматургиясида ижро 
этган ягона ролидир. Чацкий ролининг фожеавий руҳияти, 
жўшқинлик, монологларининг исёнкорлик хусусияти Мочалов 
табиатига ғоят яқин ва тушунарли эди. Лекин Мочалов 
ижросида Чацкий маълум ижтимоий табақа вакилидан кўра, 
кўпроқ абстракт-романтик қаҳрамон дейиш ўринли. Чацкий-
Мочаловга 
табиатан 
аристократлик 
ётлиги, 
Чацкий 
муносабатларида истеҳзо ва кесатиқлар очилмаганлиги ҳам 
замондош мунаққидлар томонидан қайд этилган. Лекин 
асарнинг сўнгги саҳналарида Мочалов Чацкий образининг 
моҳияти ва мазмунини тўла очишга эришган. Актёр Чацкийнинг 
сўнгги монологини хушдан айрилгандек жуда оҳиста ифода 
этар, ўзини сабри-бардошини тутиб вазминлик билан карета 
буюрар ва саҳнадан чуқур ғусса ичида, аммо ўзини босиб олган 
ҳолда чиқиб кетар эди. 
Мочалов ижро этган роллари томошабинларнинг 
олқишларига сазовор бўлишига қарамай, ижодкор сифатида 
театрдаги вазиятдан ўзи ҳам қониқмас эди. Зотан, ундаги 
қудратли истеъдодга ўйнаган ролларининг баъзиларигина чин 
маънода арзигулик эди. Унинг юксак ижрочилик, яратувчилик 
имкониятлари бор бойлиги билан кўриниши учун муносиб 
роллар зарур эди ва бундай ролларни актёр Шекспир 
асарларидан топди.
1837 йил 22 январда Мочалов Гамлет ролини ижро қилади. 
Н.А.Полевой таржимасида саҳналаштирилган спектакль рус 
жамияти, бутун Россия бошидан оғир кунларни кечираётган бир 
пайтда, дуэлда Пушкин ўлдирилгандан кўп ўтмай амалга 


83 
оширилган эди. Мочалов яратган Гамлет ватандошларининг 
дардига, ғамли кайфиятига ҳамоҳанг бўлди. Мочалов-Гамлет 
иккиланишлар, 
шубҳалар, 
ўз-ўзи 
билан 
курашиб 
қоврилиришлар натижасида ёвузлик ва зўравонликни супуриб 
ташлаш керак деган фикрга қатъий келади. Истибдод ва ёлғонга 
таянган воқеликни, дунёни табиийлигини тан олишдан бош 
тортади, унга қарши ўзининг чуқур тафаккури ва жўшқин 
эҳтироси билан курашади.
Мочалов табиатан жуда зукко шахс бўлиб, яшаётган даври 
маънавиятини, 
замондошлари 
ўй-фикрларини 
ва 
ҳис-
туйғуларини чуқур ҳис этар эди. Шунинг учун унинг 
қаҳрамонлари турли либосларга бурканиб, турли даврларда 
яшаган эсаларда, инсон эрки ва ор-номуси учун фидо шахслар, 
қулликнинг ботиний ва зоҳирий турларига қарши исёнкор 
эдилар ва актёр замондошларини ишонтирар, этларини 
жунбушга келтирар эди. Мочалов Гамлети, Отеллоси, Ричард 
III, Қирол Лир ёки Чацкий образларининг кечинмалари 
томошабинлар кайфиятига ҳамоҳанг бўлган.
В.Н.Белинскийнинг «Гамлет ролида Мочалов» номли 
мақоласида актёр ижросининг батафсил таҳлилини берган; 
актёрнинг спектаклдан-спектаклга образни сайқал топтириш 
маҳорати акс эттирилган.
1840 йили Мочалов бир қатор диққатга сазовор роллар 
ижро этди. Шиллернинг «Макр ва муҳаббат» трагесидаги кекса 
Миллер, Пушкиннинг «Лўлилар» поэмаси инсценировкасида 
қари лўли образи шулар жумласига киради. Мочалов ижодий 
фаолиятининг сўнгги палласи оғир кечинмалар билан ўтади. 
Объектив равишда романтик йўналиш театрда ҳам реалистик 
услуб томонидан сиқиб чиқарилиши, актёрнинг оилавий ғам-
ғуссалари унинг рухига, кайфиятига қаттиқ таъсир кўрсатади. 
Театрда Шчепкин мактаби ҳукмронликни қўлга олаётган даврда 
Мочалов 1848 йил март ойида ҳаётдан кўз юмади. Мочаловнинг 
вафоти катта йўқотиш бўлиши билан бирга рус театри 
тарихидаги ёрқин ва сермазмун йўналиш –романтизмга 
қўйилган нуқта эди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling