Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 


102 
Назорат саволлари 
1. 
Рус миллий драматургиясининг ривожида А.Н.Островский 
хизматларини қандай баҳолайсиз? 
2. 
А.Н.Островский ўз асарларида жамиятнинг қандай 
қатламлари ва қандай инсонлар тақдирини ёритишга 
интилди? 
3. 
А.Н.Островский асарларининг ижтимоий ўткирлиги 
нимада? 
 
 
АКТЁРЛИК САНЪАТИ 
 
XIX асрнинг II ярмида рус театрида саҳна санъати 
тамойилларида муҳим ўзгаришлар амалга ошади. Саҳна жонли 
ҳаёт манзарасига кўпроқ яқинлашади. Янги реалистик 
драматургия актёр ижрочилигида янги услубларга асос солади.
И.С.Тургенев, А.Н.Островский, М.Е.Салтиков-Шедрин, 
А.И.Сухово-Кобилин, Л.Н.Толстой ва А.П.Чехов асарлари рус 
актёрлик санъатида профессионализмни юқори чўққиларга 
кўтарилишига замин яратади. Айтиш керакки, юқорида номлари 
қайд этилган драматурглар миллий театр маданияти учун бир 
аср давомида кўзга ташланган, жаҳонда ўхшаши бўлмаган 
мислсиз бойликдир. Улар орасида фақат Островскийгина 
миллий репертурни яратди дейиш мумкин. Қолганларининг 
драматургик асарлари рус театри кундалик репертуарида кўп 
ўрин олмаган бўлса-да, рус драматургияси ва актёрлик 
санъатида янги мавзуларни кашф этдилар, ижрода жуда 
мураккаб ижодий вазифаларни майдонга олиб чиқдилар. 
XIX асрнинг дастлабки вақтларидаёқ кўзга ташланган ва 
бутун аср давомида рўй берган жараён – рус жамияти ижтимоий 
онгида қарашлар ўзгаруви юз беради, реал воқеликда 
ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда янги қаҳрамонлар типлари 
шаклланди 
ва 
уларнинг 
саҳнавий 
қиёфасини 
реал 
гавдалантириш вазифаси рус актёрлик санъатида принципиал 
муаммоларни ҳал этишни кўндаланг вазифа қилиб қўяди.
Жумладан, Тургенев драматургияси саҳна санъатига 
замондошларининг кўп қиррали типларини олиб кирди, руҳий 
кечинмаларга катта эътибор қаратди, актёр санъатида реалистик 


103 
услубни чуқурлашувига, инсон қалбидаги ўта нозик ҳис-
туйғуларни ифода қилиниши заруриятига катта асос берди. Рус 
адабиётшунослигида 
ва 
санъатшунослигида 
«маленький 
человек»образи атамаси Гогол ва Тургенев ижодлари туфайли 
пайдо бўлган. Тургеневнинг қашшоқ, бечораҳол, аммо улкан 
қалб, кучли кечинмаларга бой одамлари, ўта нозик қалбли ва 
дидли аёллар образлари орқали Москва Малий ва Петербург 
Александринск театрлари ўзининг ажойиб ижрочиларини кашф 
этган эди.
XIX аср ўрталарида яратилган Тургеневнинг «бечораҳол 
одам»лар мавзусига бағишланган «Боқиманда» (1848), «Бўйдоқ» 
(1849) ва «Қишлоқи аёл» (1850) рус драматургиясида янгилик 
бўлди. Тургенев пьесалари муаллиф томонидан «комедия» деб 
белгиланган эсада, улар социал-психологик хусусиятга эга 
асарлардир. 
Рус 
актёрлик 
санъатининг 
буюк 
ислоҳотчиси 
М.С.Шчепкин ижодидаги энг кучли, артистнинг ўзи учун ҳам, 
замондошлари учун ҳам воқеа бўларли, таъсирчан образлари 
Тургенев драматургияси билан боғлиқ. 1849 йил Шчепкин 
Петербург гастроллари вақтида Тургеневнинг «Бўйдоқ»асарида 
Мошкин қиёфасида оддий, соддадил, баъзан кулгили туйилувчи 
кимса, аслида жуда бой қалбли инсон эканлигини таъсирчан 
қилиб яратади. Худди шу руҳда «Қишлоқи аёл» асарида 
маҳаллий кичик амалдор Ступендьяев образини (1852) ва 1862 
йили «Боқиманда» асарида Кузовкиннинг мураккаб психологик 
образини яратади. Шчепкин Тургенев драматургиясига хос 
улкан гуманистик ғояларни ишонарли хатти-ҳаракатлар ва 
кечинмалар воситасида тараннум қилди.
Рус театрлари репертуарида юксак ғояли, томошабинлар 
оммаси 
фикр-эътиборини 
муҳим 
ижтимоий, 
маънавий 
муаммоларга қаратувчи асарлар саҳнага етиб келиши жуда 
қийин бўлган. Масалан, Островскийнинг «Свои люди сочтёмся» 
(«Банкрот») пьесаси 1861 йилгача «Сердаромад жой» 1863 
йилгача, Салтиков – Шедриннинг 1857 йили чоп этилган 
«Позухиннинг ўлими» ўттиз йил давомида тақиқланган. 
Тургенев пьесаларига саҳна йўли беркитилган бўлса, 
В.А.Сухово-Кобилиннинг 
«Кречинский 
тўйи» 
сатирик 
комедиясининг саҳнавий тақдири модадан ташқари бир ҳолдек 


104 
кўринади. 1855 йил 22 ноябрда катта мувафақият билан Москва 
Малий театридаги премъера Сухово-Кобилин ва унинг биринчи 
пьесасига шон-шуҳрат келтирди ва узоқ йиллар давомида рус 
саҳнасида умр кўришини таъминлади. 1856 йил 7 майда 
Александринск театрида ҳам асар мувафақият қозонди. Чунки 
пойтахт Император театрларидаги ижодий ғалаба асарнинг рус 
провинциал театри саҳнасини ҳам эгаллашини таъминлади. 1856 
йилдан эътиборан «Кречинский тўйи» – сатирик комедияси 
Қозон, Нижний Новгрород, Ярославль, Воронеж, Харьков, 
Одесса, Киев ва бошқа вилоятларда театр репертуарининг 
доимий асари бўлиб қолади.
Москва Малий театрида С.В.Шумский Кречинский 
ролида, П.М.Садовский Расплюев ролида ҳақиқий сатирик 
образларни яратиб, бадиий умумлашма даражасига эришгани 
бўлса, Александринск театрида Кречинский образини машҳур 
санъаткор, ўткир характерли роллар устаси В.В.Самойлов ва 
Расплюев ролини Ф.А.Бурдин катта маҳорат билан ижро этган 
эдилар. 
Сухово-Кобилиннинг биринчи асари, Гогол анъаналарини 
маҳорат билан ривожлантирган, мавжуд тузумни қаттиқ танқид 
қилишга асос берувчи асарнинг саҳнавий тақдирининг бу қадар 
омадли бўлиши, подшо Александр II ҳукмронлигининг 
дастлабки йилларида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида 
либерал кайфиятларга маълум даражада эркин шарт-шароитлар 
юзага келганлиги билан боғлиқ эди... Сухово-Кобилин атиги уч 
драматик асар – трилогия яратиб, 1860 йиллардан бошлаб, ўттиз 
йил даввомида «Дело» ва «Тарелкининг ўлими» асарларини 
цензурадан ўтказиш ташвишлари билан елиб югурди. 
XIX асрнинг II ярмида хукуматнинг мафкуравий 
тўсиқларидан ўтиши мушкул асарларининг тақдири бутун 
Россия бўйлаб шон-шуҳрат қозонишида атоқли артистларнинг 
хизмати катта бўлади. Театрнинг истеъдодли, илғор фикрли, 
етакчи артистлари В.Н.Давидов (1849-1925), М.Ч.Савина, 
В.Ф.Камиссаржиевскаяларнинг Тургенев, Сухово-Кобилин, 
Салтиков-Шедрин, Л.Толстой, А.Чеховларнинг муаммоли 
асарлари саҳна юзини кўришидаги саъй-ҳаракатларикатта 
бўлди. 


105 
М.Ч.Савина ўз бенефис спектакллари учун Тургеневнинг 
тақиқланган асарларини олишга ҳам журъат эта олар эди. 
Жумладан, «Месяц в деревне» («Қишлоқда бир ой») пьесасини 
танлаганда цензурадан ташқари Савинанинг кўп ҳамкасблари 
ҳам, пьесани носаҳнавий деб иштирок этишдан бош тортган 
эдилар. Фақат машхур актёр Варламов Савинанинг таклифини 
дарҳол қабул қилди ва спектаклда Большинков ролини катта 
маҳорат билан ижро қилди. 1879 йил 15 мартда спектакльни 
тўртинчи бор ўйналишида асар муаллифи буюк ёзувчиси 
Тургенев кўрганида Савина ижодкор ва инсон сифатида жуда 
катта таассурот қолдирган эди. Тургеневнинг сўнгги беш йил 
ҳаётининг мазмуни буюк актриса Савинага нисбатан юксак 
эҳтиром ва муҳаббат туйғулари билан бойиган эди. Актриса 
Савина Сухово-Кобилин ижоди учун ҳам катта аҳамиятга эга 
бўлган.
Сухово-Кобилин, 
Тургенев, 
Толстойлар 
драматургиясининг саҳналаштирилишида, эътироф топишида 
улкан роль ўйнаган Давидов XIX асрни XX аср билан нафақат 
жисмонан, балки ижодий тенденциялар ила бевосита боғлаган. 
Чеховнинг ҳам дараматургик ижодини бошлаб берган, унда 
ўзига ишонч уйғотган эди. 1886 йил Давидов Москвадаги Корш 
теарида ишлаганида Чехов унинг иштирокида бўладиган 
спектаклларни қолдирмай кўриб боради. Ўша йилнинг кузида 
Чехов архитектор Ф.О.Шепенга шундай хат ёзади: «Бугун 
Коршга (театрга) келинг. «Бўйдоқ» асари ўйналади. Коршнинг 
гапига қараганда Давидовнинг ижроси ҳар қандай мақтовдан 
аъло эмиш. Мен ўша ерда бўламан» (1886 й. сентябрь). 
Петербургдаги ўз ношири ва муҳаррир Н.А.Лекинга шундай 
ёзган эди: «Ҳамма вақт уйдаман. Баъзан ҳозир Коршда 
ўйнаётган Давидовни томоша қилишга бораман. Қаранга, Питер 
қандай актёрни қўлдан чиқариб қўйган (1886 й. 20 сентябрь)». 
Чеховнинг шу давр театр санъатига бўлган қизиқишининг 
жиддий тус олиши кўп жиҳатдан Давидовнинг Москвадаги 
ижодий палласи билан боғлиқ. 1887 йилнинг бошларида Чехов 
Давидов учун ўзининг «Калкас» хикояси асосида «Оққуш 
қўшиғи» деб аталган бир пардали драматик этюдини ёзди. 1887 
йилнинг 14 январида «Мен 4 та чоракталикдан иборат пьеса 
ёздим. Асар 15-20 дақиқа ўйналади. Бу дунёда энг кичик драма. 


106 
Унда ҳозир Коршда хизмат қилаётган машхур Давидов рол 
ижро қилади», деб ёзди. Лекин асар ўша мавсумда эмас, орадан 
бир йил ўтиб саҳнага қўйилди. Спектаклни кўрган Чехов «Ё, 
тавба қилдим! Актёр Давидов ролга ўзидан шунча қўшимчалар 
қўшиб юборганки! Мочалов ҳақида ҳам, Шчепкин ҳақида ҳам, 
бошқа артистлар ҳақида ҳам, хуллас оригинал топиб бўлмас 
даражада. Лекин, умуман олганда ёмон эмас, шундай маҳорат 
билан ижро қилинганки, акам Антон сира хафа бўлмади ва 
эътироз билдирмади».
1
Театр раҳбари Ф.А.Корш театрда Россиянинг энг машхур 
ёзувчиларидан бири бўлган Чеховнинг Давидов билан ижодий 
ҳамкорлиги самарасини кўриб, унга қулай ва манфаатли 
шартнома асосида театр учун пьеса ёзиб беришни таклиф 
қилади.
Чехов рози бўлади ва ишга киришади. Унинг дастлабки 
катта ҳажмли «Иванов» пьесаси шу тариқа туғилган эди. Чехов 
пьесасини ёзаётганидаёқ бош қаҳрамон Иванов ролида 
Давидовни кўз ўнгига келтирган эди.
XIX асрнинг II ярми рус актёрлик санъатининг атоқли 
намояндалари ва буюк рус адабиёт ўртасидаги мустахкам 
алоқалар улар яшаб турган замон ва тарих учун катта аҳамиятга 
эга бўлган. Тургенев, Сухово-Кобилин, Салтиков-Шедрин, 
Л.Толстой ва қисман Чехов Островскийнинг бевосита 
замондошлари эдилар. Островский 1823 йилда туғилиб 63 йил 
умр кўради ва 1886 йилда вафот этди. Замондошлари ҳам 
олдинма-кетин таваллуд топиб, асосан бир даврда яшаб ўтган 
эдилар. Тургенев (1818-1883) 65 ёш, Салтиков-Шедрин (1826-
1889) 63 ёш, Сухово-Кобилин (1818-1903) 86 ёш, Лев Толстой 
(1828-1910) 82 ёш, Чехов (1860-1904) 44 ёш. Бу статистик 
маълумот Рус адабиёти ва театр санъати мисли кўрилмаган 
тараққиёт асрининг II ярми, Пушкин, Грибоедов, Гоголлар 
кашфиёти оламшумул истеъдодлар қўлига теккан ва муносиб 
ривожлантирганлигига гувоҳлик беради. Шу буюк адабиёт 
тараққиёти асрида ижодкорлар ва Шахс сифатида шаклланган 
атоқли актёрлар, ўзларининг классик маданиятининг таркибий 
қисми, анъаналарини авайлаб сақлашга қодир ва театр 
1
Альтшуллер А. Пять рассказов о знаменитих актёрах. –Л.,1985. с.134. 


107 
санъатининг буюк куч-қудрати ва миссиясининг яловбардори 
сифатида ҳис этар эдилар. Шунинг учун улар бутун ижодлари 
давомида катта адабиёт ва саҳна алоқасини ўрнатиш, 
мустаҳкамлаш учун фидойи ижодкор бўлдилар. 
XIX асрнинг бошларидаёқ театр санъати ижтимоий 
ҳаётнинг бир таркибий қисмигина эмас, балки унинг энг асосий 
шаклларидан бирига айланган эди. Рус жамиятининг сиёсий ва 
фуқаролик ўзлигин идрок қилиши оқибатида фалсафа ва санъат 
бир маромда, бир йўсинда, бир-бири билан уйғунлашган, ўзаро 
таъсир қилган ҳолда ривожланди.
Театр бу даврда воқеликларда умумийликни топиш, 
кўрсатилаётган воқеа ва ходисаларни типиклаштириш йўлидан 
борди, актёрлик санъатида фожеалик ва комик йўналишларни 
синтез қилишга интилди. Даврнинг гуманистик, демократик 
тенденциялари оддий, бечораҳол («маленький человек») инсон, 
тирикчилик ташвишлари ичида яшовчи, инсонийлик шаъни 
учун курашувчи реал одамлар тасвирида, мавжуд социал 
тартибларни танқидида, замонавий маънавий, ахлоқий 
тамойиллари сатирик бўёқларда намоён бўлди.
Театрда реалистик услубнинг барқарорлашиб бориши 
турли-туман репертуар воситаларида амалга оширилди. 
Шекспир ва Шиллер трагедияларининг авввалги очиқ романтик 
талқинлари реалистик воситалар таъсирида ўзгара боради. 
Ҳаётий ҳақиқатдан анча узоқ бўлган тарихий мелодрамаларда 
ҳам образлар тасвирида реалистик унсурлар қўллана бошлайди. 
Лекин реализмнинг барқарорлашувида асосан замонавий рус 
репертуари Гогол анъаналари ривожи: «ҳаёт физиологияси» деб 
тавсифланган турмуш воқеалари, драмалар, комедиялар ва 
водевилларда кундалик рус турмуши ва ҳамма учун таниш
характерларни ишонарли тасвирлаган пьесалар замирида амалга 
ошади. Островскийниг «ҳаётий пьесалари» (Добролюбов)даги, 
Тургеневнинг 
психологик 
драмаларидаги 
саҳнавий 
образларнинг 
реал 
талқини 
рус 
театрида 
реализм 
шаклланишининг XIX асрнинг II ярмидаги муҳим ифодаси 
бўлди.
Петербург ва Москва театрлари ва рус вилоят театрларида 
актёрларнинг кўпчилиги, одатда, ҳар ҳил водевиль ва 


108 
томошаларда роллар ижро этишдан ўз фаолиятларини бошлар 
эдилар.
Пойтахт театрларида ва имконга қараб провинциал 
теарларда ҳам труппалар қоидага айланиб қолган белгили 
амплуаларни тўлдириш воситасида шаклланар эди. Биринчи ва 
иккинчи ошиқ-маъшуқлар, трагиклар, панд-насиҳат айтиш 
усталари, 
олижаноб 
оталар, 
драматик 
қаҳрамонлар, 
ландовурлар, буфф-комиклар, олижаноб оталар, драматик 
қаҳрамонлар, аслзода аёл, хажвга мойил кампирлар ва бошқа 
амплуалар труппалар таркиби учун доимий хусусиятни касб 
этган эди. Актёрлар маълум муддатлардан сўнг ўз амплуаларини 
ўзгартирар эдилар. «Биринчи ошиқ» амплуасидан «олижаноб 
ота» га, «инженю»дан «аслзода аёл» амплуасига ва шунга 
ўхшаш ўзгаришлар ижрочилигининг ёши маҳоратидаги 
хусусиятлар билан боғлиқ ҳолда юз берар эди. Амплуа 
пьесалардаги ролларни тақсимлашда мўлжал вазифасини 
бажарар, айни вақтда, драматург ва ҳатто, артистлар ҳам маълум 
қолиплар ичида чегараланар эди. Турмуш манзараларини 
объектив акс эттириш, қаҳрамонлар характерини яратишда 
шартли ўхшашликлар туғдириб қўяр, реалистик ижро услуби 
билан маълум даражада зиддиятлар келиб чиқар эди. Шундай 
бўлса-да, рус театрининг машаққатли амалиётида, қарийб ҳар 
хафта бир премъера, кундалик турли-туман жанрлардаги 
спектаклларда қатнашиш зарур бўлган шарт – шароитларда, 
амплуа ижобий аҳамиятга эга бўлган, чунки у актёрлик 
маҳорати сифатини маълум даражада сақлаб туришга имкон 
берган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling