Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
XIX асрнинг II ярмида Малий театрида қандай ижодий 
жараён кузатилди? 
2. 
Бу даврда Малий театр нима учун маиший жанрларга 
ўралашиб, репертуари енгил-елпи, бачкана асарлар билан 
тўлиб борди? 
3. 
Театр ижодкорлари 1890 йиллардан бошлаб нима учун 
ғарб классик драматургиясига таянди ва бу жараён театрга 
қандай натижаларни берди? 
4. 
П.М.Садовский, Л.П.Никулина асосан қайси театрда ижод 
қилган ва қандай образлар яратган? 
5. 
И.В.Самарин, 
С.В.Шумскийлар 
асосан 
қайси 
драматургларнинг асарларида ҳар жиҳатдан мукаммал 
асарларни яратдилар? 
6. 
С.В.Василев, 
Г.Н.Федотоваларнинг 
театрчиликдаги 
изланишларини қандай баҳолайсиз? 
М.Н.ЕРМОЛОВА (1853-1928) 
Мария Никилаевна Ермолова XIX асрнинг иккинчи ярми, 
айниқса асрнинг сўнгги ўн йилликларида рус санъатининг 
довруғини дунёга таратган буюк трагик актриса. Унинг номи 
рус театри тарихининг энг порлоқ босқичининг рамзига 
айланган. Уни фақат пойтахт томошабинлари аҳолисигина эмас, 
балки бутун Россияда ҳам яхши билар эди. Ўз замондош 
авлодларининг энг азиз, энг қадрли, юракдаги орзу-
армонларини ижодида мужассамлаштирган санъаткор эди.
 
 
ЕРМОЛОВАНИНГ БИР ҲУЖУМ БИЛАН
МОСКВАНИ ЗАБТ ЭТИШИ 
 
Ермолова Малий театр суфлёрининг қизи. Ёшлик 
чоғларидан 
театр 
муҳитида 
нафас 
олган. 
Театрнинг 
томошаларини, санъаткорларини кўриб, кузатиб борган мурғак 


125 
қалбида актриса бўлиш орзуси жуда ёшлик чоғларидан 
мухрланган эди. Аммо, Москва театр ўқув юртининг балет 
бўлимида 9 йил ўқиган кезларида ҳамма уни қобилиятсизга 
чиқариб қўйиш эди. Ўша кезларда драматик санъат бўйича энг 
яхши муаллимлардан саналган И.В.Самарин ҳам Ермолова 
билан бироз шуғулланган, қўл силтаб, унда истеъдодни 
пайқамаган эди. 1870 йил 30 январда Ермолова тақдирини узил-
кесил белгилаган воқеа содир бўлди. Машҳур актриса 
Н.М.Медведева бенефисига қўйилган спектакльда Ермолова 
бетоб бўлиб қолган Г.Н.Федотова ўрнига бош ролни ижро этади. 
Бу Лессингнинг «Эмилия Галотти» трагедиясидаги Эмилия 
Галотти роли эди. Шу куни Малий театр саҳнасида мўъжиза рўй 
берган эди. «Ҳеч ким танимаган талаба хужум билан Москвани 
забт этди», – деб ёзган эди ўз хотираларида Т.Л.Шчепкина-
Куперник. 
16 ёшли Мария ўзидаги бой табиий имкониятларни 
унчалик ишлатабилмаслик, пластик ҳаракатлари анча нўноқ 
бўлса ҳам томошабинларга кўрсатган таъсир кучи буюк 
Мочалов санъатини эслатади. Эмилия Галоттининг сўзлари 
Ермолованинг қалбидан вулқон каби куч билан томошабин 
қалбини қамраб олади. Актрисадаги муъжизали истеъдод 
саҳнама-саҳна орта боради. Бутун залнинг эътибори шу ёш 
ижрочига маҳлиёликни ифода қилади. Эмилия Галотти 
образининг эрк учун, ҳурлик ва мустақиллик учун кураш 
пафоси Ермолова учун табиий, ўзининг мавзуси бўлиб янграйди 
ва бир умр актриса ижодида етакчи мавзу бўлиб қолди. Ўша 
кунги ходисани ўз кундалик дафтарига шундай деб ёзиб қўяди: 
«1870 йил 30 январ – бу кун менинг ҳаётим варағига ана шу мен 
ҳозир ёзган рақамлар сингари катта харфлар билан киради. Мен 
бахтлиман-йўқ, мен дунёда энг бахтли инсонман. Бу кун мен 
беш кун бурун орзу қилишга журъат ҳам этолмайдиган ходиса 
юз берди. Мен зўр бўлса бир марта саҳнага чақирадилар деб 
ўйлагандим, мени 12 марта қарсаклар билан саҳнага 
чорладилар».
1
1871 йили Ермолова Малий театр труппасига 
расман қабул қилинади.
1
Қаранг: Рус.драм.театр. с.246. 


126 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling