Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

ШАКЛЛАНИШ 
 
Фаолиятининг дастлабки даврида театр репертуаридаги 
саёз, бадиийликдан узоқ мелодрамалар ва водевилларда 
қатнашиб туришга мажбур бўлади. Шу даврда у кўп ўқийди, 
Москва университети ёшлари ва профессор педагоглари билан 
яқин муносабатда бўлади. Ўз билими ва маълумотини изчиллик 
билан ошириб боради. Шу йиллар хақида хотира китобида: 
«Кўп 
профессорлар 
билан 
танишдим, 
мен 
абадий 
миннатдорчилик 
билан 
эслайдиганим 
профессор 
Н.И.Стороженко доимий равишда келтириб берадиган китоблар 
менинг савиямни оширди ва бошқа кўп яхши китоблар 
борлигини билдирди. Мен Белинский, Герцен, Добролюбов ва 
бошқа кўп инсонларнинг кимлигини билдим. Улар менга 
ижтимоий масалалар ҳам борлигини ўргатди». 
Ермолованинг 
Катеринаси 
П.Стрепетова 
яратган, 
художўй, эркинликка интилишни гуноҳ деб билган ва ўзининг 
шу ҳиссиётларини енгиш учун курашган Катеринадан ҳам 
фарқланар эди. Ермолова Катеринанинг эътиқодли хусусиятини 
яширмаган ҳолда, унинг атрофидаги муҳитга қарши исёнини 
бўрттирган эди. Демократик руҳдаги ёшлар Катерина 
образининг Ермолова талқинини ҳаяжон билан қаршилайдилар. 
Ермолова ва Федотова мухлислари орасида баҳс-мунозара 
кучайиб кетади. Ермолова спектаклдан спектаклга образга 
сайқал беришни тўхтатмас эди. Шуниси диққатга сазоворки 
1863 йилдан бошлаб 35 йил давомида Катерина ролини ижро 
этган рус саҳнасининг шубҳасиз маликаси бўлган Федотова 
иродали ва ақлли санъаткор эди. У Ермолованинг ижодий 
ютуқларига хасад қилмайди, балки ўзига зарур хулосалар 
чиқаради – Катерина образининг ижтимоий хусусиятларини 
кучайтира боради, Добролюбов берган тавсифга монанд қила 
боради.
«Момақалдироқ»да эришган ютуғидан руҳланган Мария 
Ермолова 1876 йил ўз бенефис спектакли учун испан 
драматурги Лопе де Вега «Қўзибулоқ» асарини танлайди. Пьеса 
жуда ўринли танланган эди. Дехқонларнинг зулмга қарши 
исёнини тасвирловчи бу асар XIX аср 70-йилларида бутун 
жамиятни диққат эътиборини қамраган «нодонликлар» 


127 
ҳаракатлари, уларнинг деҳқонлар инқилобига оид давлатларига 
ҳамоҳанг жаранглайди.
«Қўзибулоқ» премьераси ёшларнинг байрамига айланиб 
кетди. Залдаги жўшқин кайфият том маънода кескинлашган 
муҳитини ифодалар эди. Лауренсия Ермолованинг дехқонларга 
даъвати, золимларга қарши қўзғолонга чақириғи спектаклнинг 
кульминацион нуқтаси бўлган. 
Бенефис спектаклнинг улкан муваффақияти, санъат 
воқеаси, маданият ходисаси бўлибгина қолмай, аниқ кўриниб 
турган ижтимоий хусусият касб этди. Спектакльдан сўнг ёшлар 
Степан Разин ҳақидаги «Утес» қўшиғини куйлаб тарқалишлари 
бежиз эмас эди. Кейинги спектаклларда ҳам томошабинларнинг 
ижтимоий эҳтирослари ортса-ортдики, камаймади. Бундан 
ташвишга тушган хукумат ўн олтинчи спектаклдан сўнг уни 
расман тақиқлаб қўяди.
Лауренсия роли билан Ермолова ижодида халқ 
қаҳрамонлик мавзуси узил-кесил қарор топди ва мунтазам 
ривожланди. Шундан бошлаб жўшқин хиссиётли, матонатли 
шахслар 
образини 
яратиш 
Ермолованинг 
ўзига 
хос 
мутахассислигига айланди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling