Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
А.П.ЛЕНСКИЙ (1847-1908)
Александр Павлович Ленский XIX асрнинг сўнгги ўн йилликлари ва ХХ аср бошларидаги рус миллий театрининг энг атоқли абобларидан бўлган. Ўз фаолиятини 1865-1875 йиллар орасида турли провинциал театрларида водевил ва турли мусиқий комедия спектаклларида роллар ўйнашдан бошлаган Ленский аста-аста классик репертуарда роллар ижро этиб кенг шуҳрат қозонди ва 1876 йили Малий театрга таклиф қилиниб «биринчи ошиқ»лар амплуаси бўйича хизматга қабул қилинади. Ленский табиат меҳрини қозонган эди: ундаги келишган қадди-қомат, серифода катта-катта мовий кўзлари, бежирим хусни, нозик ва такаллуфга тўла одоб-ахлоқи ҳаммани беиҳтиёр ўзига жалб қилар эди. Фаолиятининг дастлабки кезларида Ленский Малий театр актёрларининг аксарияти учун «буюк мафтункор» ҳисобланарди. Малий театрдаги дастлабки ўн йил ичида Ленский жуда кўп турли жанрдаги асарларда роллар ижро этди. У Гамлет, Паратов, Дон Жуан, Глумов, Уриэль Акоста ва Дульчин ролларида катта зафар қучди, томошабинлар олқишларига сазовор бўлди. Унинг 1877 йили яратган Гамлет образи театр мухлислари, мунаққидлар орасида баҳс-мунозаралар туғдирди. Унинг Гамлетидаги оддийлик, табиийлик, трагик образларда шу даврга қадар қўлланиб келинаётган усуллардан бутунлай воз кечганлиги, темпераментнинг босиқ ҳолати, лирик кечинмаларга урғу берилиши замондош томошабинларни лол қолдирар эди. Шекспир қаҳрамони Ленский томонидан қалби тиниқ, мусаффо ва ниҳоятда олижаноб шахс сифатида талқин қилинади. Ленский – Гамлет таҳқирланган инсоният учун қасос олиш зарурияти ва унинг бунга ҳаққи борми, деган муаммони 132 ҳал этишда қаттиқ изтироб чекарди. Ленскийнинг Гамлети рус театрида реалистик ижро услуби шаклланаётган вақтда дунёга келган ва Мочалов Гамлетидан кейинги даврда рус театрида Шекспирни ўзлаштиришда энг йирик ижодий зафар бўлган. Ленский Шекспир трагедиялари билан унинг комедияларида ҳам беқиёс образлар яратган. «Много шума из ничего»да Бенедик ролини 1877-1888 йиллар орасида, 1887 йилда «Укрощение сторптивой»да Пётруччо ролини ижро этиб, актёр сифатида комедия жанри учун ҳам катта имкониятларга эга эканини намойиш қилган. Актёр ижодида Островский асарлари ҳам катта ўрин эгаллайди. Островский асарлари асосида у ўттизга яқин образларни яратган. Улар орасида энг шуҳрат қозонганлари: Глумов, («Ҳар тўкисда бир айб»), Дульчин («Сўнгги қурбон»), Паратов («Сепсиз қиз»), Великатов («Талантлар ва мухлислар»), Линяев («Волки и овци») образлари бўлган. Ленскийнинг сўнгги ажойиб комик ролларидан бири Л.Толстойнинг «Маърифат мевалари» асаридаги профессор Кругосветов образи бўлган. Лев Толстой Ленский ижросига жуда юксак баҳо берган эди. Г.Ибсеннинг «Тахт учун кураш» (1906) асарида Ленский яратган Николас образи санъаткорнинг ижодий чўққиси деб эътироф этилган. Тахт учун, ҳокимлик учун курашда ҳеч нарсадан тап тормайдиган, инсоний ахлоқ қонун-қоидаларига тупурувчи, инсоният душманининг кучли қиёфасини Ленский юксак маҳорат билан яратган. Артист ғоят ифодали ташқи кўринишни характернинг чуқур ички маъно моҳияти билан чамбарчас боғлай олган. «Фақат буюк, жаҳон миқёсидаги актёргина шундай ўйнаши мумкин», – деган эди Николас роли хақида Москва бадиий театрининг артисти Л.М.Леонидов. Ленский Малий театрда жуда кенг, ҳар томонлама фаолият кўрсатди. Узоқ йиллар давомида у театрнинг ижодий ислоҳоти учун, унинг репертуарини яхшилаш, режиссураниниг хақиқий мақомига эришиш, спектакллар безагига эътиборни профессионаллаштириш учун курашди. 1907 йилда театрга бош режиссёр бўлиб тайинлангач, Ермоловани театрга қайтишга кўндиради, жамоа фаолиятини ҳар томонлама ислоҳ қилиш учун азият чекади. 1908 йил 13 декабр куни тўсатдан юрак хасталиги 133 билан вафот этади. Ленский ўлимидан ларзага тушган Ермолова «Ленский билан ҳаммаси тугади... Малий театрниннг қалби ўлди. Ленский қиёфасида нафақат буюк актёр ўлди, балки у билан муқаддас санъат меҳроби олдида ёритиб турган аланга нури сўнди... » – деб ёзган эди. Ленскийнинг вафоти Малий театр учун жуда катта йўқотиш бўлди. Бироқ ҳалол, покиза ва фидоий санъаткор ёққан аланга сўнмади. Кўплаб истеъдодли шогирдларни тарбиялиб етиштирган Малий театрнинг ижтимоий ва бадиий анъаналарни давом этишини таъминлаб берди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling