Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet52/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
М.Н.Ермолова рус театри саҳнасини қандай образлар 
ижроси билан забт этди? 
2. 
М.Н.Ермолованинг энг буюк саҳнавий кашфиётларини 
изохлаб беринг? 
3. 
М.Н.Ермолованинг «Мария Стюарт» асарида яратган 
образидаги ўзига хосликни қандай баҳолайсиз? 
 
 
ИСТЕЪДОДЛИ АКТРИСАЛАР ЯРАТГАН ОБРАЗЛАРИ 
 
М.Ермолова Островский асарларида бадиий кашфиёт 
даражасига кўтарилган кўп образлар яратган. Аввал тилга 
олинган Катерина образидан ташқари ўз замондошлари – 
истеъдодли актрисалар Негина («Талантлар ва мухлислар» 1888) 
ва Кручинина образлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу 
қаҳрамонлар Ермолова талқинида ўз ҳаётлари маъно моҳиятини 
ижодда деб биладилар. 
Петербург театрининг биринчи актрисаси М.Г.Савина 
ижросида Негина шон-шуҳратга интилувчи санъаткор. У 
Мелудовни ҳам, Великатовни ҳам севмайди. Ермолованинг 
Негинаси 
эса 
мураккаб, 
ички 
драматик 
кечинмалар, 
зиддиятларга тўла, самимий ва ўзига хос қиёфага эга. Ермолова 
Негинани майда-чуйда, ўткинчи хавасларига бепарво, икир-
чикирларга 
тўла 
саҳна 
орти 
турмуш 
тарзи 
билан 
ҳисоблашмайдиган улуғвор ва олижаноб инсон сифатида талқин 
қилади. Негина- Ермолова шон-шуҳратни эмас, санъатга хизмат 
қилиш имкониятларини қидиради. Ермолова яратган образнинг 
мағзини эркин ижод учун интилиш ҳисси ташкил қилар эди. 
Ермолова яратган образнинг моҳияти ҳақида А.И.Южин-
Сумбатов шундай ёзган эди: «Шахсий бахт ижод бахтига 
арзийдими? Ермолованинг мағрур истеъдоди «йўқ» деган 
жавобни беради: Истеъдод шахсий бахтдан юқори». 
«Талантлар ва мухлислар»дан 27 йил кейин Ермолова 
А.Ленский саҳналаштирган «Айбсиз айбдорлар» спектаклида 
Кручинина ролини ижро этади. Кручинина ролининг биринчи 
ижрочиси Г.Н.Федотова ташлаб кетилган маъшуқа ва бахтсиз 


130 
она образини яратган эди. Ермолова ҳам она фожеасини 
ёритади, аммо унинг Кручининаси ички дунёси жуда бой аёл. У 
нафақат ғам-ғуссали она, у жуда истеъдодли актриса, юксак 
аҳлоқий сифатлар соҳибаси, самимий ва улкан қалбли инсон. 
Ермолова яратган санъаткорлар образларида буюк трагик 
актрисанинг дунёга ишонч билан қараш, ҳеч қачон 
умидсизликка тушмаслик, инсон қалб куч-қудратига, чексиз 
имкониятларига қатъий умид хислатлари мавжуд эди.
1890-1900 йилларда Ермолова Шекспир асарларида кўп 
роллар ижро этади. Актрисанинг Шекспир репертуаридаги энг 
йирик ва аҳамиятли иши Леди Макбет роли эди. Леди Макбет-
Ермолова ғоят ақлли, букилмас иродага эга шахс. Унинг барча 
ёвузлиги эрига бўлган чексиз муҳаббати билан изохланар эди. 
Эрига бўлган муҳаббати, уни қандай қилиб бўлса ҳам тахтга 
иштиёқи Леди Макбет-Ермоловани мислсиз жиноятлар қилишга 
ундайди.
Буюк актриса Ермолова жуда камтарин инсон бўлган. 
Томошабинлар оммаси чексиз хурмат-эҳтироми, нафақат 
театрда балки кўча-кўйда, жамоат жойларида унга нисбатан 
жўшқин муносабатлар, олқишлар бўлишига қарамай, актриса ўз 
номи атрофида шов-шув бўлишига йўл қўймас эди.
Ўзининг ижоди, услубияти хақида гапирмас ва ёзмас эди. 
Шунинг учун бўлса керак Ермолова бир-биридан ажойиб 
саҳнавий образларни қандай яратганлиги авлодлар учун сир 
бўлиб қолди. Ёш актёрларга меҳрибон, ҳар бир умид қилса 
бўладиган истеъдодни кўрса қувонар, имкони борича қўллаб–
қувватлар эди, аммо унинг ижодини тўла ўрганган 
ўринбосарлар бўлмаган.
Ермолованинг актрисалик ҳаётини меҳнат жасорати 
дейиш мумкин. У бир умр ўз маълумотини ошириш билан банд 
бўлган. У кўп ўқир, кўп кузатар, музика, ранг тасвир ва 
ҳайкалтарошлик санъатини ҳам яхши тушунар ва севар эди. 
Сиртдан 
одамови 
бўлиб 
туйилган 
Ермолова 
ҳаётий 
таассуротларини доим бойитиб борар ва шунинг учун уни 
бадиий интуицияси реал воқеликка боғлиқ ва жаҳон санъати 
асарларида ҳаётни бадиий акс эттирган образларидан 
илҳомланар эди.


131 
Бўронли ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларида ҳам 
Ермолова самарали ижод қилишда давом этди. 1920 йилда бутун 
Москва 
театр 
жамоатчилиги 
буюк 
актриса 
ижодий 
фаолиятининг 50-йиллигини кенг нишонлади. У биринчи бўлиб 
Республика халқ артисти унвони билан тақдирланди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling