Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
Назорат саволлари
1. А.Н.Островский асарлари рус театрининг қайси актёрлари ижро маҳоратини такомиллаштириб, элга танитди? 2. А.П.Ленский ижро маҳоратининг ўзига хослиги ғарб классик драматургларининг қайси асарларида яққол намоён бўлди? 3. М.П.Садовскийнинг актёрлик маҳорати бобидаги энг катта ва мураккаб ютуғини қандай баҳолайсиз? 4. О.О.Садовская ижросида асосан қандай образлар мукаммал тарзда ўз тастиғини топди? 138 5. А.И.Южин-Сумбатов Малий театрдаги ижодий фаолиятини кимнинг асаридаги роли билан бошлади? 6. А.И.Южин-Сумбатовнинг театр саҳнасидаги асосий қуроли нима бўлган? АЛЕКСАНДРИНСК ТЕАТРИ XIX аср ўрталарида Александринск театри амал қилган ижодий тамойиллар асосан Малий театр ижодий тамойили белгилаган тарихий шарт-шароитлар ва қонуниятларга таянган эди. Ижодий услубиятлар алмашинуви ҳам бир давр ва қарийиб бир хил вазиятларда кечди. Труппалар бошидан кечирган қисматларда ҳам ўхшашликлар учрайди. Малий театрда Мочалов ўлимидан сўнг репертуарнинг фожеий йўналиши анча вақт пароканда бўлган бўлса, Петербургда ҳам орадан кўп ўтмай буюк трагик актёр В.А.Каратигин вафоти (1853)дан сўнг трагедия жанри узоқ муддат муносиб ижрочини топаолмади. Александринск театрининг мамлакат шимолий пойтахтида жойлашганлиги, Саройнинг бевосита кўз ўнгида бўлганлиги, унда расмиятчилик, назорат белгилари кундалик ҳаёт тарзида акс этар, бутун ижодий фаолиятга ўз таъсирини кўрсатар эди. Шунинг учун ҳам Александринск театри Малийдан фарқли равишда даврнинг илғор, демократик рухдаги прогрессив тафаккурига яқин эмас. Аммо, Александринск театри репертуарида енгил-елпи водевиллар, оперетталар билан бир вақтнинг ўзида кам бўлса-да рус классик драматургияси, тарихий мелодрамалар билан бирга жиддий драмалар, чет эл калассик асарлари ҳам муваффақиятли равишда қўйилади. Масалан, Пушкиннинг «Борис Годунов» трагедияси тўлиқ ҳолича 1870 йили саҳналаштирилиши, айниқса А.К.Толстойнинг «Иван Грознийнинг ўлими» асарининг қўйилиши (1867) фақат Петербург театри жамоаси учун эмас, балки умумрус театри учун ҳам воқеа мақомига эга бўлган. Ҳатто Сухово-Кобилиннинг «Кречинский тўйи» асарини Александринск Москва театридан бир йил аввал, 1867 йили пойтахт томошабинларини таништиришга муваффақ бўлган. 80- 139 йиллар давомида «Ақллилик балоси», «Ревизор», каби асарлар театр репертуарида доимий яшайди. 1853 йилдан бошлаб А.Н.Островский асарлари театр репертуарида мустахкам ўрин олади. А.Н.Островскийнинг қарийб барча асарлари Александринск театрида ҳам Малий театр билан олдинма–кетин қўйилиб туради. 1859 йили саҳналаштирилган «Момақалдироқ» спектаклида Тихон образи Мартинов ижросида бадиий кашфиёт бўлган эди. Бироқ, кўп ҳолларда, Островский пьесаларининг ижроси даржаси савияси Малий театрга тенглаша олмас эди. Александринск театрида ўртача актёр, А.Н.Островскийнинг дўсти Ф.А.Бурдин кўпинча маъсул ролларни оларди, аммо сохтакорлик усулларни қўллаб образларнинг ғоявий-бадиий савиясини тушириб юборар эди. Машхур танқидчи А.Григорьев истеъмолга киритган «бурдинизм» атамаси театрниннг кўп ижрочиларига нисбатан қўлланиши мумкин эди. Ғарб классик асарлари ҳам репертурда унчалик салмоқдор бўлмаган, айрим статистик маълумотларга қараганда 1855 -1881 йиллар ичида Мольернинг ўнта, Шекспирнинг саккизта, Шиллернинг учта пьесаси қўйилган экан. Бу албатта, «Александринск»дек театр учун ниҳоятда кам эди. Александринск театрида актёрлик санъати асосан ташқи ифода воситаларини такомиллаштиришда кўзга ташланади. Образнинг кўриниши, шаклига сайқал беришда айрим санъаткорлар катта маҳоратни намойиш қилганлар. Актёрлик касби техникасининг ажойиб устаси В.В.Самойлов бир вақтнинг ўзида истеъдодли рассомлардан қолишмас эди. У яратмоқчи бўлган образлари тасвирини ўзи мукаммал тарзда яратиб олиб, сўнг унинг ички дунёсини тасаввур қилиб жонлантиришга киришар ва хақиқий санъаткорона ютуқларга эришар эди. Шу билан бирга юксак драматик истеъдодга эга, улкан ижтимоий мавзуларни теран ифода қилишга қодир актёрлар Александринск театри муҳитига тўла сингишиб кетолмасдилар. Ижодий имкониятлари жиҳатидан Шчепкин ёки Пров Садовскийлар каби артистлар бу театр саҳнасида алоҳида ҳолатларда намоён бўлар эди. Бундай актёрларнинг инсоний ва ижодкорлик табиатларига хос демократик, ҳақиқатсеварлик туйғулари Император театрлари дирекцияси амал қиладиган 140 мафкуравий қарашларга зид бўлар, истаклари рўёбга чиқиши муаммо бўлаверар эди. Мабодо шахсий талабларини кўндаланг қилиб қўйсалар, Россиянинг энг буюк трагик актрисаларидан бири бўлган Стрепетова каби хизматдан бўшатилиб юборилиши мумкин ҳам эди. Истеъдодли актёр, Александринск театридагина эмас, балки умумрус театр санъатининг ёрқин фигураси А.Е.Мартиновнинг ижодий тақдири бундан мустасно ҳолда кечган. Аммо Мартиновнинг бевақт ўлими ижодининг гуллаган вақтда ҳаётига нуқта қўяди. Мартиновга кўп жихатдан яқин келадиган артист П.В.Васильев охир-оқибат театрни тарк этишга мажбур бўлади. XIX асрнинг сўнгги ўн йилликларида, яъни 1870-1920 йиллар орасида Александринск театри ижодий қиёфасини тиклаган, замонанинг долзарб маънавий талаблари даражасига олиб чиққан ижодий кучлар – провинциал театрларда ном қозониб улгурган, профессионал шаклланган санъаткорлар бўладилар. 79-80-йилларда театр труппасига қўшилган буюк артистлар М.Ч.Савина, В.Н.Давидов, П.А.Стрепетова, К.А.Варламовлар туфайли моҳиятан ва мазмунан Император театри, саройининг мафкурасига тобе Александринск театри ўз табиатидаги салбий хусусиятларга қарамай, Россия маданий ҳаётида улкан бадиийлик даржасига эришди. Стрепетова, Савин, Давидов, Варламовлар труппага шон-шуҳрат келтирдилар, Москва Малий театри билан муносиб рақобатлашдилар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling