Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX АСР ОХИРИДА РУС ТЕАТРИ
Назорат саволлари
1. Александринск театри қандай ижодий жараёнларни босиб ўтди ва тараққий топди? 2. Александринск театрида ижод қилган ва етишиб чиққан қандай актёрларни биласиз? 3. Александринск театрида қайси драматургларнинг қандай мавзудаги асарлари саҳналаштирилди? 160 XIX АСР ОХИРИДА РУС ТЕАТРИ Мейнингенцларнинг Россияга гастроллари Европанинг кўп йирик шаҳарларида гастроллари билан театр оламида шов-шув уйғотган Мейнингенцлар ниҳоят 1885 йили Петербург шаҳрига етиб келадилар. Европадаги муваффақиятлар акс садоси рус театр арбоблари, мухлисларида ҳам катта қизиқиш уйғотганлиги шубҳасиз. Аммо дастлабки вақтда русларни театр спектаклларидан ҳам кўра, меҳмонларнинг саҳнавий асбоб-анжомлари кўпроқ қизиқтиради. Ҳақиқатан ҳам Мейнингенцларнинг театр буюмлари ҳаммани ҳайратга соларди. Декорациялар, реквизит ва костюмлар учун немислар бутун бир поездни тўлдириб келганлари ҳақида Петербургда барчага овоза бўлган эди... меҳмонларнинг театр санъатини унчалик писанд қилмаган петербургликлар аста- секин улар мўъжизаларига иқрор бўладилар ва Мейнингенцлар спетакаллари тўла аншлаг билан ўтади. Чунки, биринчидан, меҳмонларнинг театрда саҳналаштириш маданияти юксак савияда эди. Спектаклга умумий ва ҳар бир кўринишга асар мазмунига монанд махсус декорациялар, костюмлар, реквизитлар ишланганлиги ва теран дид билан танланганлиги рус театри учун янгилик бўлиб, методологик жиҳатдан катта аҳамият касб этади. Русларни ҳайратга солган декоратив безакдан бир мисол. Саҳнада Қадимги Рим императорининг мажлисгоҳи. Александринск театрининг улкан саҳнасида 10 метр масофадан ортиқ санъат намуналари мутахассис томонидан безатилиб, қадимги дунё турмуш манзарасини жонлантиради. Ёки «Мария Стюарт» трагедиясининг 2- пардасида қиролича Елизавета даврида Вестминистрлик саройининг ҳақиқий манзараси акс этарди. Режиссёр Кронек саройининг кўринишидан нусха кўчирган деган фикрлар ҳам бор эди. Мейнингенцларнинг барча спектаклларида ана шундай ғоят пухта ишланган декоратив санъат рус театри шу соҳада Европа театрларидан анча ортда қолганлигини кўрсатар эди. Икккинчидан, Мейнингенцлар спектаклларида яхши ёки ёмон роль, қулай ёки ноқулай амплуа соҳиби каби тушунчалар мутлақо йўқ эди. Спектаклнинг диққат марказида актёр ёки актриса эмас, балки актёрлар жамоаси яхлит ҳолда, яъни 161 ансамбль тушунчаси ҳукмрон эди. Уларда ҳам албатта етакчи артист ва актрисалар бўлган. Лекин уларнинг бирортасининг ижроси жамоа ичида алоҳида эътибор, гасторолёрлар кўринишларига йўл қўймас эди. Учинчидан, Мейнингенцлар спектаклларидан оммавий саҳналарда пьесалар мазмуни кўзда тушгандек, тўлақонли равишда, ҳам сон жиҳатдан, ҳам ҳар бир персонажнинг костюмлари ва иидивидуаллиги жихатидан ғоявий-бадиий маънога эга бўлиб, ансамблни яратишда бир таркибий қисм сифатида ҳал қилинган эди. Юқорида келтирилган уч хусусиятнинг ўзи Мейнингенцлар театрида спектаклнинг тақдирини ҳал қилувчи ижодий куч сифатида режиссёр фигураси қарор топганини кўрсатар эди. Мейнингенцлар спектакллари рус матбуотида, бадиий зиёлилар орасида қизғин бахс-мунозаралар уйғотди. Спектакллардаги ажойиб оммавий саҳналар, уларни маҳоратли ёритилиш усуллари, ҳаракатланувчи булутлар, ҳақиқийдек қабул қилувчи ёмғир ёки бошқа табиат манзара-ҳодисалар ҳаммани махлиё қилган эди. Бу ҳақида меҳмонлар рахбари Кронек хабар топгач, ғоят ажабланиб шундай деган экан: «Мен уларга Шекспир, Шиллерни олиб келсаму, уларни фақат мебель қизиқтирибди». 1 Островский Мейнингенцлар санъатида фақат ҳаммани ўзаро қовуштирган «бадиий интизомни юксак баҳолайди»: «Уларнинг ижросида спектакл киши қалбига бахш этадиган, уни қондирадиган таассуротни тўла бермайди. Биз уларда санъатни эмас, уқув ҳадисини, яъни касб маҳоратини кўрдик. Саҳнада Шекспир, Шиллер эмас, улар драмаларидан бир қатор жонли манзараларни кўрдик», - деб ёзар экан, тажрибали драматург дунё саҳна санъатида амалга оша бошлаган янги оқимларни илғай олмагани, қабул қилолмагани кўзга ташланади. Немирович-Данченко тақризларидан бирида шундай ёзган эди: «Мейнингенцларнинг «Юлий Цезарь» спектакли кўриниши ҳар жиҳатдан ажойиб эканлигини ҳеч ким инкор қилолмайди, лекин Шекспирнинг бу улуғвор трагедиясининг ички мазмуни моҳиятини труппа қай даражада ифода қилиши масаласи кўпроқ аҳамиятга эга», «Манзаралар, оломон, момақалдироқ ва 1 Станиславский К.С. Собр. Соч. Т.1. с.130. 162 чақмоқлар - ҳаммаси ҳайрон қоларли, аммо бирорта ҳам характер ёритилмаган». Рус театр санъати намоёндаларининг айримларигина Мейнингенцлар санъатига холис ва адолатли баҳо бера олди, жумладан К.С.Станиславский, Мейнингенцлар ижодий амалиётининг улкан аҳамиятини, асарларнинг маънавий моҳиятини очишда улар қўлланган режиссёрлик услубларнинг катта аҳамиятини англаб етди. Мейнингенцлар санъатида маълум даражада камчиликлар ҳам йўқ эмасди. Ажойиб тарзда уюштирилган, композицион пухта қурилмага эга, жонли оммавий саҳналари ва ижодий топилма характеридаги мизансценалари билан бадиий яхлитлик касб этган спектаклларида актёр санъати саҳнавий асарнинг оддий таркибий қисми бўлиб қолган эди. Кронекнинг саҳна партитурасида актёр-ижодкор шахс, спектакль поэтикасининг энг муҳим ифодачиси сифатида кўринмас эди. 1890 йили Мейнингенцларнинг иккинчи гастроли давомида улар санъати Россияда чуқур мулоҳаза билан қабул қилинади. «Уларнинг спектакллари Москвада саҳналаштириш санъатининг янги турини- тарихий давр ҳаққонийлиги, халқчил саҳналар, спектаклларни ажойиб декоратив безаги, тахсинга сазовор интизом билан санъатнинг чин байрамини намойиш этдилар», - деб ёзади Станиславский. 1 Мейнингенцлар гастроллари рус театри ижодий фаолиятининг XIX аср 80-90-йилларида саҳналаштириш санъатида том маънода янгиликлар яратишига, ўзгаришлар амалга ошишига катта туртки бўлди. Буюк актёрларга бой бўлган рус театри ўз амалиётида қотиб қолган ташкилий тартиб- қоидаларни зўр қийинчиликлар билан бартараф этиб, Европада қарор топиб улгурган замонавий театр санъати изланишлари майдонига чиқиб олишида Мейнингенцлар ўрни тарихий аҳамиятга эга бўлди. 1 Немирович-Данченко В.И. Кр. История русского театра. Т.6. с.47. К.С.Станиславский С. Т.1, с.129. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling