Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet62/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 


151 
М. Г.САВИНА (1854-1914) 
 
XIX аср сўнгги ўн йилликларида Александринск театрини 
шон-шуҳратини умумрус театри миқёсида оширган атоқли 
актриса Мария Гавриловна Савина актёрлар оиласида туғилган, 
театр муҳитини кичиклик пайтиданоқ ҳис этган. Саккиз ёшидан 
саҳнага чиқа бошлаган. 1869 йили ўн беш ёшида Минс театр 
труппасига қабул қилинган. 1870 йили Харьков театрига ўтади 
ва бу ерда кўп ўтмай шу театрнинг актёри, собиқ денгиз 
офицери Савинга турмушга чиқади. Бироқ турмуши бахтли 
бўлмайди. Савина ҳаёти давомида яна икки маротаба турмуш 
қуради, аммо «Савина» фамилиясини ўзгартирмайди ва шу ном 
билан рус театри тарихида ғоят шарафли ўринлардан бирини 
эгаллайди.
Савина 1874 йили Александринск театрига қабул 
қилингунича қарийб 15 йил рус провинциал театрларида хизмат 
қилди. Ўша даврнинг шуҳрат қозонган антрепренерларидан 
бири Т.М.Медведев билан тасодифий учрашув Савинанинг 
актёрлик фаолиятида улкан аҳамият касб этди. Савинанинг ўзи 
бу ҳақида шундай ёзган эди: «1871 йили мен антрепренер 
Смольков томонидан Нижегород ярмаркасига мутлақо 
тасодифий равишда таклиф қилинган эдим. Унинг труппасида 
«Орфей дўзах ичида» опереттасида Купидон роли ижросига 
актриса етишмаётган экан... Бош ролни «овози бор» машхур 
оперетта 
артисткаси 
Лаврова 
ижро 
этарди. 
Бизнинг 
партёрларимиз ўша вақтда энди фаолиятини бошлаган Варламов 
ва Петипа эдилар. Антракт вақтида Лавровани Қозон театрига 
ишга таклиф қилиш учун кимсан Медведевни ўзи келибди, 
хозир спектаклни кўрар эмиш» деган миш-миш тарқалди. 
Водевиль бошланганида Лаврова қаттиқ хаяжонга тушгани 
билиниб турарди, у парда кўтарилганида тирқишдан қараб 
«қаранг-қаранг хов ана Медведев ўтирибди» деди. «Мен ҳам 
Лавровадек актрисани қўрқувга солган Медведевни кўриш учун 
энди мўралай бошлаганимда режиссёр ёрдамчиси, «саҳнага» деб 
қолди. Мени совуқ тер босиб (ҳозир ҳам ҳамма вақт шундай 
бўлади) иккаламиз куплет айтиб, саҳнага чиқиб кетдим. Менинг 
ролим арзимас жумла билан бошланар ва шундан сўнг мен 
ухлашга ётишни ва анча вақт ухлаган бўлишим керак. Бу воқеа 


152 
тунгги соат бирлардан ошган вақт бўлаётгани учун мени 
ҳақиқий мудроқ босди. Лаврова мени уйғотганида мен бир 
керишиб ва эснаб турар эканман... менинг тақдирим, саҳнавий 
фаолиятим тақдири, умуман ҳаётим тақдири шунда ҳал бўлган 
эди. Медведев саҳна ортига кириб келиб, Лавровани ўрнига 
мени труппага таклиф қилади. Ҳаққиқий натура! Уйқудан 
қандай уйғондия. Болагина! Бу ҳаққиқий- инженю» - деди у.
Эртасига Никита Егоровнинг машхур ресторанида 
Медведев бизни тушликка таклиф қилди ва шу ерда Лаврова 
билан иккимизга 250 рубль маош ва икки ярим бенефис шарти 
билан контрактга имзо чекилди. Қозон, катта шаҳар, намунали 
труппа. Медведев «Медведевнинг ўзи»- қувончдан бош айланиб 
кетиши мумкин, боз устига, аввалги йил мавсумида Калугада 
Воронков труппаси, у менга ойига 25 берганини эсласам, бош 
ҳар қанча айланса арзир эди»
1
XIX асрнинг 60-70-йилларида Малий театрнинг собиқ 
артисти А.А.Рассказов ва Москва Театр ўқув юртида таҳсил 
олган П.М.Медведевлар бошқарган труппалар фаолияти бадиий 
савияси баландлиги билан бутун Россияга донғи тарқалган эди. 
Медведевнинг антипризида кейинчалик буюклик даражасига 
эришадиган санъаткорлар ўсиб улғайди. Стрепетова, Савина, 
Давидов, Варламов, Ленский Медведев театр санъатини бутун 
борлиғи билан севган ва ўзининг бор ижодий ва моддий 
имкониятларини театр иши учун бахш этган эди.
Савинанинг Петербург театридаги дастлабки ижодий 
чиқишлари унга катта ютуқлар келтирди. У томошабинлар ва 
мутахассислар имтиҳонида энг олий мақтовларга сазовор бўлди. 
Петербург газеталарида Савина истеъдодли актриса эканлиги, 
бундай актриса император театри учун ниҳоятда зарурлиги 
ҳақида мақолалар чоп этилган. 1874 йилнинг август ойида 
Савина Александринск театри труппасига расман қабул 
қилинди. Савинанинг спектаклдан спектаклга шуҳрати ортиб 
борди. У қатнашадиган спектаклларга билетлар аввалдан сотиб 
олинар эди. Унинг иштироки театр томошабинлар билан тўла 
бўлишини таъминлай бошлади. Маъмурият бундан фойдаланиб 
1
1 Христоматия по истории русского театра. –М., 1940, с.314-315.


153 
актрисани беҳад ишлатади. Биринчи мавсумнинг ўзида актриса 
22 роль ўйнаган эди.
Савина ниҳоятда меҳнатсевар, тиниб-тинчимас, боз устига 
ниҳоятда интизомли ва маъсулиятли, ўз маҳорати устида тинмай 
изланувчан санъаткор эканлигини намойиш қилди. Турли 
жанрларда ёш, ёқимтой, хушбичим, бой-камбағал, қақилдоқ ва 
маъсума қизларнинг сон-саноқсиз ролларини ижро этиш 
жараёнида у ўзи яратаётган характерларни аксариятида 
учрайдиган мавзуни аста – секин аниқлаб, шакллантириб 
боради. Бу мавзу-инсонни эркинлик туйғуси, табиий 
мустақиллик ҳислари, иззат-нафс мавзуи эди. Савина ҳеч ким 
унга қадар эришолмаган ижодкорлик топилмаларини – рус аёли 
қалбида, характерида ирода, курашга, фаол характерга майл 
учқунлари табиий равишда мавжуд эканлигини бадиий шакл-
шамойилликни намоён қилди. Реалист санъаткор Савина Малий 
театр санъаткорлари назар-писанд қилмайдиган, ҳақли равишда 
рус адабиётига қўшмайдиган А. Крилов, Шпажинский, Куликов 
каби эпигон драматурглар асарларида ҳам улар Александринск 
театри репертуарига киритилар экан роллар ижро қилганида ҳам 
ўзининг санъати билан табиийлик бахш эта олар эди.
Савина юксак бадиий дидга эга бўлиб, адабиётни яхши 
ҳис этар, ҳақиқий санъатни, кундалик истеъмол адабиётидан 
жуда яхши фарқлай олар эди.
Савина актёрлик маҳоратининг ибратомуз ҳусусиятлари – 
образ мағзини топа билишлик, ифода воситаларида ўта 
тежамкорлик, 
яъни 
кечинмаларни 
намоён 
қилишда 
ортиқчаликка йўл қўймаслик эди. Савина образ моҳиятини бир-
иккита белги, имо-ишора билан очиб қўя қолар эди.
Савинанинг Александринск театридаги фаолиятини 35 
йиллиги нишонланган кечада, саҳнада қурама спектаклда 
кўрсатилган эди. Шунда Савина ретроспекция услубида ўзинин 
саҳнавий фаолият йўлини намойиш қилди. У аёл қалби, аёл 
табиатини тўрт хил ёш ва тўрт хусусиятини тўрт кўринишда: 
Гнедичнинг «Малайлар», Лев Толстойнинг «Жаҳолат дунёси», 
Тургеневнинг «Қишлоқда бир ой», Островскийнинг «Ёввойи 
қиз»идан биттадан саҳнани ижро қилган эди. Савина тўртта 
оригинал характерни, тўрт қайтарилмас қиёфаларни бирдек 
юксак маҳорат, улкан санъаткорли маъсулияти билан ижро этиб, 


154 
театрни ларзага солган эди. Бу тантана маросими репертуарини 
Савинанинг ўзи танлаган, ўзи белгилаган эди.
Рус расмий цензураси таъқиби бўлган, тазъйиқларга 
муттасил гирифтор бўлган Толстой, Тургенев асарларини 
Император 
театри 
саҳнасида 
жаранглаши, 
пойтахт 
томошабинлари маънавиятига, онгги ва шуурига қатъият билан 
кириб бориши Савина жасоратининг натижаси эди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling