Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
К.А.ВАРЛАМОВ (1848-1915) 
 
Констентин Александрович Варламов ўз истеъдоди 
хусусиятларига кўра кўпроқ оддий кишилар қиёфалари ва 
характерларини яратишга мойил бўлган. Унинг энг кўзга 
ташланадиган инсоний ҳислатлари очиқ кўнгиллик, ҳар дамда, 
ҳар кимга бирор яхшилик қилиш, шу билан бирга беозор 
сергаклик сифатида диққатга сазовор эди.
Таниқли рус бастакорининг ўғли бўлган К.А.Варламов 
ёшлик чоғларидан театрга катта ҳавас қўйди. Александринск 
театрига Савина билан олдинма-кетин (1875йил) келган бўлиб, 
ҳақиқий халқ вакиллари образларини юксак комедия услубида 
яратиб, Император театри саҳнасида янги шабадалар эсдирди. 
К.А.Варламов актёрлик фаолияти двомида 1000 дан ортиқ 
роль ўйнаган. «Минг қиёфа» ибораси К.А.Варламов ижодига 
ҳар жиҳатдан мос келадиган, санъатини баҳолайдиган иборадир. 
«К.А.Варламов улкан истеъдод эгаси. Табиат ато қилган 
ҳислатлар 
жиҳатидан 
бутун 
Россияда 
К.А.Варламовга 
тенглашадиган топилмаса керак», - деб ёзган эди Немирович-
Данченко. К.А.Варламовнинг ёқимли ва кучли овози мусиқий 
спектаклларда ҳам мураккаб ролларни ижро этиш имконини 
берарди. Александринск театрида қўйилган барча оперетталар 
К.А.Варламов 
иштирокисиз 
бўлмас 
эди. «Гўзал 


158 
Елена»опереттасида К.А.Варламов ижро этган Менелай образи 
шу жанр артистлари учун услубий намуна бўлиб қолган эди. 
К.А.Варламовнинг овози опера спектаклларида ҳам бемалол 
роль ижро этишга имкон берарди. Жумладан, Бомаршенинг 
«Севилья сартароши» операси К.А.Варламов иштироки туфайли 
Петербург театр ҳаётида муҳим воқелик бўлган.
К.А.Варламовда замондош томошабинларнигина эмас
балки ҳамкасбларини ҳам ҳайратга соларли пластик қобилият 
бор эди. У ғоят образли ва мусиқий табиатга эга пластик 
имконият соҳиби эди. Актёр жуда эркин ҳаракат қилар, 
шиддатли ҳаракатлардан енгил ҳаракатларга шундай осонлик 
билан ўта олар, дақиқалар ичида содир бўладиган турли 
ҳолатлар К.А.Варламов ижросида ўта табиий чиқар эди. 
К.А.Варламов ўз хатти-ҳаракатларини ритмик жиҳатдан шундай 
уюштирар эдики, жуда нафис ва мазмунли ифодани кашф этиб 
қўяр эди. К.А.Варламовдаги қойилмақом саҳнавий имкониятлар 
у яратган образларга кўрк бағишларди. К.А.Варламов ўз даври 
рус саҳнасида водевиль жанрининг қироли ҳисобланган. Унинг 
масиқий ва пластик маҳорати водевиль образларни ҳақиқий 
хусусиятини очишга, ҳар тарафлама жозибали намоён қилишга 
катта омил бўлган. Маҳоратли К.А.Варламов водевиль 
спектаклларда саҳнавий шаклларни ўзгариш жараёнларини 
амалга оширишни томошабинларга мутлақо сездирмасди – 
гапдан ашулага, ашуладан табиий хатти-ҳаракатларга, сўнг 
хореографик профессионал даражадаги рақсларга жуда енгил ва 
осон кўча олар эди. Мусиқа, қўшиқ, рақс, роль матни-артистика 
ҳаракатлари ва ҳиссиётлари ўзаро қоришиб, синтезлашиб, 
образларга табиийлик ва ёқимлилик бағишларди ва водевиль 
жанрининг энг яхши ва мумтоз намуналари даражасига 
кўтариларди.
К.А.Варламов ҳар бир образни ўзи яшаб турган 
замонининг эстетик талаб эҳтиёжлари мезони билан баҳолаб, 
талқин этиш санъатини эгаллаган эди. Бу жиҳатдан 
К.А.Варламов 
репертуарида, 
айниқса, 
Островский 
драматургияси алоҳида аҳамият касб этди. К.А.Варламов 
Островскийнинг 29 асарида 40 роль ўйнаб, ҳар бирида чуқур 
ижтимоий мавзулар акс этган образлар яратди. Тич Титич 
Брусков («Оғир кунлар») образида бебош самодур қиёфасини 


159 
яратган бўлса, «Сердаромад жой» пьесасида Юсов образи 
орқали Россиянинг тақдирида бюрократик амалдорлик 
бошқарув тизими ўша-ўша «жаҳолат дунёсининг» янги 
шароитидаги кўриниш эканлигини кўрсатиб берган эди. 
Островский репертуарида К.А.Варламовнинг энг ижодий зафар 
қучган роли «Снегурочка» пьесасидаги Берендей эди. Эзгулик, 
адолат ҳамда меҳрибонлик туйғуларининг тараннум қилувчи 
Берендей образи томошабинлар қалбини тўлқинлатар, чуқур 
инсонийлик ҳиссиётларга тўлдирар эди.
К.А.Варламов ижодида Гогол драматургияси муҳим 
ўринга эга бўлган. Улкан саҳнавий фаолияти давомида 
К.А.Варламов Гоголнинг «Ревизор»ида Земляника, Ляпкин-
Тяпкин, Шаҳар ҳхокими ва Осип ролларини, «Қиморбозлар»да 
Чичиков, 
Собакевич, «Уйланиш»да 
Степан, 
Кочкарев, 
Қуймоқов олларини катта маҳорат билан ижро этган эди.
Сухово-Кобилиннинг «Кречинский тўйи» пьесасида 
Муромский, «Дело» 
пьесасида 
Вадравин 
ролларини 
К.А.Варламов ўта жиддий, сатирик асарларда ҳам бир-бирига 
зид мавзуларни теран ифода қилиш санъатини намойиш қилган. 
К.А.Варламов драматургиянинг мураккаб жиҳатларини 
яхши ҳис этадиган санъаткор эди. Савин ўз бенефиси учун 
Тургеневнинг «Қишлоқда бир ой» пьесасини танлаганида 
Александринск театрининг аксар, ҳатто етакчи артистлари, 
асарни саҳнавий эмас, зерикарли деб, роль ижро қилишдан бош 
тортганларида К.А.Варламов Тургеневнинг ўзига хос бадиятини 
дарҳол ҳис этади ва ҳеч иккиланмай ундаги Большинков ролини 
ўз 
зиммасига 
олади. 
Савин 
бенефис 
спектаклининг 
муваффақиятига, 
Александринск 
театрида 
Тургеневнинг 
тантана қилишига К.А. Варламов сабабчи бўлган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling