Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

И.В.САМАРИН (1817-1885) 
 
Иван Васильевич Самарин Шчепкиннинг энг яхши 
шогирдларидан бўлган, Малий театрга Театр ўқув юртини 
тамомлаши (1837) биланоқ қабул қилинган. Труппага у 
«Биринчи ошиқ» амплуаси билан кирган. Келишган қадди-
қомати, саҳнавий теапераменти, кичик, аммо ёқимли овози 
билан Самарин тез орада томошабинларнинг севимли актёрига 
айланди. Театрнинг драматик ва трагик репертуарида етакчи 
артистлар қаторига қўшилди. Актёр меҳнатсевар, тиниб-


118 
тинчимас, изланувчи, ақлли ва дид-фаросати ўткир бўлиб, ҳар 
бир роли устида синчковлик билан ишлар эди.
Самариннинг 
ижро 
услубидаги 
табиийлик 
ва 
ҳаққонийликка мойилликнинг устунлиги «мелодраматик» 
образлардаги бўрттирма хусусиятларни силлиқлаб кетар эди. Бу 
хусусият «Маскарад»да Арбенин ролида (1862), «Дон 
Карлос»да Маркиз Поза (1859) образларида кўзга ташланарди.
Самарин француз авторларининг таржима қилинган 
асарларида кўпроқ ижодий ютуқларни қўлга киритган. 
Ф.Понсарнинг «Номус ва пул» комедиясида ўз номуси учун 
жон-дили билан қайғурадиган ёш буржуа йигити образи 
Самариннинг энг машхур ролларидан эди.
Самарин Шиллер асарларида ҳам муваффақиятли образлар 
яратган. «Мария Стюарт»да Мортимер, «Макр ва муҳаббат»да 
Фердинанд, «Дон Карлос»да Маркиз Поза, айниқса, актёрга 
шуҳрат келтирган образлар бўлган.
Самарин Грибоедов ва Гогол асарларида узоқ муддат 
ижодий изланишларидан ўзи ҳам қониқмай, турли ролларни 
ижро этган. У «Ақллилик балоси»да (1839 йил) Чацкий ролини 
ижро этган бўлса, 1864 йилда шу спектакльда Фамусов 
образини яратди. 1839 йили Хлестаков ролини ижро этган 
бўлса, 1867 йили шаҳар Ҳокими образини яратади. Ҳар икки 
ҳолатда актёрда эмоционал ривожланиш жараёни, Грибоедов ва 
Гогол драматургияси мазмун моҳиятини теранроқ ўзлашлтириш 
жараёни кузитилади. 
Устози Шчепкин йўлидан бориб, Самарин педагогик ва 
режиссерлик фаолияти билан ҳам рус театр санъатига катта 
хизмат кўрсатди. Кўплаб шогирдлар етиштиради. Педагог 
Самарин ёшларга Шчепкин услубиятини, унинг фикрлари, 
насихатларини сингдирар эди. 1862 йилдан Самарин Москва 
Театр ўқув юртида педагогик фаолиятини бошлаган. 1874 
йилдан умрининг охирага қадар Москва крнсерваториясида 
Драматик 
бўлимни 
бошқарган. 1879 йил 
Самарин 
Консерватория талабалари ижросида П.И.Чайковскийнинг 
«Евгений Онегин» операсининг биринчи спектаклини амалга 
оширган. 
Самарин турли жанрларда, турли йўналишларда яратган 
образлари 
билан 
одамларни 
гўзаликка, 
эзгуликка 
ва 


119 
олийжанобликка чорлар эди. Унинг номи Москва Малий театр 
саҳнасида томошабинларнинг севимли артисти сифатида 
тарихда қолган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling