Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи


 
П.М.САДОВСКИЙ (1818-1872) 
 
Улуғ рус актёри, бутун бир актёрлар сулоласининг 
биринчи вакилининг ижодий фаолияти рус саҳна санъати 
тарихида муҳим босқични ташкил қилди. П.М.Садовскийнинг 
номи А.Н.Островский драматургиясининг тақдири билан 
чамбарчас боғлиқдир.
П.М.Садовский (асли фамилияси Ермилов) тўққиз ёшида 
отадан етим қолади. Амакиси, провинциал актёр Г.В.Садовский 
оиласида тарбияланади, унинг вафотидан кейин кичик амакиси, 
(у ҳам актёр Д.В.Садовский) қарамоғида бўлади. Пров 
Садовский актёр бўлишидан аввал қатор шогирдлик 
юмушларини бажаради-роллар матнини кўчирди, афишалар 
тарқатди, декорациялар тайёрлашга ёрдам берди, саҳна статисти 
вазифасини ўтайди, суфлёрлик ҳам қилади. Хуллас театрнинг 
меҳнат қозонида қайнайди.
Унинг актёрлик ҳаёти Россиянинг провинциал шаҳарлари- 
Калуга, Рязань, Елец, Воронеж, Лебедянь, Липецк, Тамбов, 
Нижний Новгород, Қозон ва бошқа шаҳарларида ўтади. Ёш 
актёр танлаган касбининг мураккаб синовлари, оч-ночорлик
дарбадарлик, такаббур буржуа томошабинларининг артистларга 
бўлган 
хақоратомуз 
муносабатларигача-барини 
бошидан 
кечирди. Бу сайёр турмуш ва фаолият бўлажак «Островский 
театр актёри»га кўп фойдали сабоқлар берган эди. Чунки, актёр 


114 
Островский драматургиясида тўлақонли ифодаланган «Зулмат 
дунёси» манзаларини ўз кўзи билан кўриб, ундаги қаппайган 
кармонли, нодон, оми, вахший савдогарлар, помешчиклар, 
аслида қандай кимсалар эканлигини яхши ўзлаштирган эди.
Бахтли тасодиф 1838 йили П.М.Садовский Қозон театрида 
ишлаётганида ўз ижроси билан Шчепкин назарига тушади. 
Шчепкиннинг саъй-ҳаракати, тавсияси билан 1839 йили Малий 
театр труппасига қабул қилинади ва бир умр шу театрнинг 
артисти бўлиб қолади.
П.М.Садовский серқирра истеъдод соҳиби эди. Ўзининг 
севикли драматурги Островский пьесаларининг Малий театрда 
қўйилганларининг ҳаммасида иштирок этиб, 30 та образ 
яратган. Островский асарларидаги роллари турли характерлар
турли инсоний тақдирлар бўлиб, ҳаммаси ўзининг индивидуал, 
қайтарилмас хусусиятига эга бўлган. Булар, ички дард-хасрат, 
кечинмаларга бой – Любим Торцов («Камбағаллик айб эмас»), 
Русаков («Ўзингники бўлмаган чанага ўтирма»), эл қаҳрамони 
Минин, «Айбсиз одамнинг ўзи йўқ» асарида Краснов ва 
бошқалар. Амалдорлар образининг сатирик, бўрттирилган 
қиёфалари, «Сердаромад жой»даги Юсов ёки «Зулмат 
дунёси»нинг эгалари золим ўзбошимчалар – «Момақалдироқ»да 
Дикой образларида ишонарли тасвирланган. 
Пров Садовский Сухово-Кобилиннинг «Кречинский тўйи» 
сатирик комедиясидаги Расплюев ролининг биринчи ва энг 
яхши ижрочиларидан бири бўлган. Буни асар муаллифининг ўзи 
эътироф этган. 
Садовский ғарб классик драматургияси асарларида ҳам 
бирдек маҳоратли роллар ижро қила олган. Шекспир 
трагедиялари, Мольер комедияларида образлар яратар экан, 
ҳамма вақт табиийликка интилган. Айниқса, Мольернинг 
«Мешчанин во дворянстве» асаридаги Журден образи 
Садовский 
ижодий 
биографиясини 
безаб 
турувчи 
дурдоналардан бири бўлган.
Гогол 
драматургиясида 
Садовский 
«Уйланиш»да 
Подколесин, «Ревизор»да Осип ролларини ижросида муаллиф 
тасаввурига яқин талқинга эришган. Осип роли, айниқса 
Садовскийнинг актёрлик санъатининг тантанаси бўлган. Ёзувчи 
Апполон Григорьев Садовскийнинг Осип роли ҳақида ёзиб, 


115 
унинг спектакльдаги аҳамиятини, ҳоким образи билан бир 
қаторга қўяди. Осипда Садовскийнинг актёрлик санъати 
жилолари, 
индивидуал 
хусусиятлари 
намоён 
бўлган. 
А.Григорьев Осип саҳнада йўқ вақтларда ҳам унинг борлиги 
ҳаракат қилаётганлиги томошабин назаридан қочмас эди, деб 
ёзади. 
«Камбағаллик айб эмас»даги Любим Торцов Садовский 
ижодининг энг ёрқин саҳифаси деб тан олинган. Персонажнинг 
дард-алам билан тўла тақдири артист томонидан шундай 
ишонарли, шундай табиий тасвирландики, томошабинлар 
ажойиб инсонни шу ҳолатга олиб келган ҳаёт тарзига лаънатлар 
ўқирдилар.
Садовский образларининг ички кечинмаларини ўзиники 
қилиб олиш санъатини пухта эгаллаган, ташқи ифода 
воситаларини маҳорат билан қўллай олган. Актёрлик мимикаси 
бой, гримдан ҳам усталик билан фойдаланган. Шундай бўлса-да, 
Садовскийнинг энг асосий бадиий воситаси юксак сўз санъати, 
персонажлар нутқининг ўзига хослиги, драматург ва персонаж 
тили табиатини оча билишида бўлган. 
Садовский ижоди Малий театр ёшлари учун катта ижодий 
мактаб бўлган. Буюк санъаткор анъаналари ўзидан сўнг ҳам 
саҳнада яшаб қолди, ривожланди ва умумрус театрида 
реализмни асосланишида катта аҳамият касб этди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling