Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
«МОМАҚАЛДИРОҚ» 
 
Рус тарихида алоҳида аҳамиятги эга бўлган 1861 йил 
озодлик 
манифести 
арафасида 
яратилган (1859) 
«Момақалдироқ» пьесаси Островскийнинг шох асари деб 
аташга арзийди.
«Момақалдироқ»да Островскийнинг аввалги пьесаларида 
ҳам кузатилган ва мунаққидлар томонидан қайд этилган икки 
асосий ғоявий йўналиш-зулм ва унга қаршилик, шафқатсиз 
ижтимоий адолатсизлик ва ҳурликка инсоний табиат 
интилишлари орасидаги муросасиз зиддият яққол кўзга 
ташланади.
Асарнинг 
дастлабки 
кўринишларидаёқ 
ўзига 
ҳос 
ижтимоий муҳит сезилади. Кулигин, Кудряш ва Борис орасида 
мулоқотлардан шаҳарнинг бой савдогарлари, биринчи навбатда 


99 
Дикой ва Кабанихалар билан қашшоқ, бечораҳол, бойларга 
мутеъ табақа орасида ичқи кураш, қарама-қаршилик 
мавжудлиги ошкор бўлади. 
Дикой ва Кабанихалар жаҳолат оламининг йирик 
намояндалари. 
Бойликлари 
туфайли 
одамлар 
устидан 
чекланмаган, асрлар давомида шаклланиб, сингишиб кетган 
ақидалар, 
одатлар, 
хурофий 
бидъатларга 
асосланган 
хукмронликка эга бу кимсалар, ҳаммадан сўзсиз итоатни талаб 
қиладилар. 
Ва 
бунга 
эришадилар 
ҳам. 
Онасининг 
зўравонлигидан ожиз қолган Тихон хотини Катеринани 
Кабаниха иҳтиёрига тўлиқ топшириб қўйиб, ҳалокатига сабаб 
бўлади. Дикойдан моддий қарамликда бўлган иродасиз Борис 
тақдирини Катерина билан очиқ боғлашга журъат этмайди.
Бироқ, жаҳолат устидан ғалабалари вақтинчалик экани 
очиқ-ойдин сезилиб туради. Чунки, асарнинг бош қаҳрамони 
Катеринанинг ўз жонини қурбон қилиб, қатъият ва иродасини 
намойиш қилиши, рус воқелигида янги, оёққа туриб келаётган 
оқимнинг ифодаси сифатида қабул қилишади. 
Шуниси эътиборлики, Катеринанинг фожеаси Каменов 
шахри одамлари кўз ўнгида бўлиб ўтади. Одамлар олдида 
Катерина ўз эрига хиёнат қилганига иқрор бўлади. Одамлар 
Катеринанинг ўзини Волгага отишини ҳам кўриб турадилар. 
«Кулигин эл билан», «Катерина (мурда)ни олиб келмоқдалар» 
деб ёзилган пьеса ремаркасида. Асар бошида «Воқеа Каминова 
шахрида бўлиб ўтади» деган муаллиф изоҳининг чуқур мазмуни 
ана шу оҳирги саҳнада алохида мазмун – моҳиятга эга бўлади.
Катеринанинг характери-ундаги қудратли маънавий 
ҳислатлар муросаи-мадора фалсафасини рад этади. Катерина 
учун яшаш – ўз эрки, ўз майллари билан яшашдир. Ўз-ўзига 
эркин бўлмаслик – унинг учун яшамасликдир. Катеринага қадар 
бундай мукаммал характер – рус драматургиясида учрамаган 
эди. «Момақалдироқ»нинг Москва Малий театр ва Петербург 
Александринск театрларидаги дастлабки премъералари кенг 
жамоатчиликка катта таъсир кўрсатди. «Момақалдироқ» 
драмаси рус театри саҳналарида кўп истеъдодларни кашф 
этишга омил бўлди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling