Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
«СЕРДАРОМАД ЖОЙ» 
 
1856 йилда яратилган «Сердаромад жой» -Россия 
амалдорлар табақасини аёвсиз танқид остига олган сатирик 
комедиядир. Бюрократик системани ич-ичидан чириганлиги 
драматург ўткир сатира услубида фош қилган.
Гоголнинг 
«Ревизор»ида 
ҳоким 
ва 
амалдорлар 
порахўрликлари фош бўлишидан бироз хавфсирасалар, 
Островскийнинг «Сердаромад жой»ида амалдорлар порахўрлик 
фаолиятини табиий бир ҳол деб биладилар. Давлат 
бошқарувининг барча бўғинларида амалдорлар порахўрликни, 
таъмагирликни айб санамайдилар. Пьесада катта амалдор 
Вишневский департаментнинг кекса ходими Юсов ва унинг 
шогирди Белогубовларда порахўрлик эътиқодга айланиб кетган. 
Ўз мансаб пиллапоясини «катталар» хузурида «югурдакликдан» 
бошлаб, аста-секин таъмагирлик санъатининг бутун сир-
асрорларини пухта ўзлаштирган Юсов образи оддий амалдорлар 
«маънавияти, ахлоқи»нинг ёрқин ифодасидир. Ўз ҳаёт йўлини 
чуқур қоврилиш билан хотирловчи Юсов қўл остидагиларни 
амалдорлик этикасига оғишмай амал қилишга чақиради: «Сен 
ол, майли, аммо хизмат учун ол. Товламачилик учун эмас. 
Шундай олгинки, илтимос қилувчи ҳам хафа бўлмасин, сенинг 
ҳам кўнглинг тўлсин. Қонун билан яша. Шундай яшагинки
бўрилар тўқ бўлсин, қўйлар ҳам бут бўлсин. Беш қўлни оғизга 
тиқиш ярамайди. Товуқлар донни битталаб териб ейди, лекин 
доим тўқ бўлади.» Аразгўйлардан расм бўлган нимчаларни 
олишдан бошлаган ва тез орада моддий тўкисликка эришган 
Белогубов Юсовнинг ҳаётий тажрибасига амал қилиб яшашга 
интилади. Белогубовнинг бундай хулқ-атвори шу қадар 
оммавий, типик эканки, тез орада «белогубовчилик» 


97 
порахўрликнинг синоними сифатида умумлашма характер касб 
этади: ўрта ҳол амалдор учун илтимос қилувчилардан 
«қонуний» тарзда пора олиш, «миннатдорчилик» белгиларини 
қабул қилиш астойидил ишонч, эътиқодга айланади. 
Бюрократ амалдорларни фош қилишда Островский Гогол 
амалдорларига таянган бўлса, асарнинг бош қаҳрамони Жадов 
образида Островский ўзига замондош ижтимоий воқеликда янги 
кучлар 
ниҳоли 
ниш 
ураётганини 
кўрсатади. 
Жадов 
Университетда тахсил олган, ҳалол яшашга ахд қилган йигит, 
бир ўзи бутун бир жамиятга, нопок одамларга қарши курашади. 
Жадовнинг 
тақдирида, 
ижтимоий 
ривожланишда 
янги 
тенденциялар билан эски, консерватив, жаҳолат кучлари 
орасидаги зиддият, тўқнашув акс этади. Бу борада «Сердаромад 
жой», «Ақллилик балоси» асари анъаналарини янги социал 
муҳитда ифода қилади. Бироқ Островский пьесасининг 
Грибоедов асари билан ўхшаш томонлари маълум даражада 
чекланади. Жадов Чацкий даражасида муросасиз қаҳрамон эмас. 
Жадов образининг ривожланиш йўллари Чацкий образидан 
катта фарқи ҳам бор. Жадов дучор бўладиган ҳаёт ташвишлари 
уни таслим бўлишга, Вишневский хузурига бўйин эгиб боришга 
ва «даромадли жой»ни идтимос қилишга мажбур қилади. 
Жадовнинг пок маънавияти ва реал социал шарт-шароитлар 
кишанлари билан боғланган аччиқ тақдири орасидаги тўқнашув 
бу образнинг ички драматизмини ташкил қилади.
Жадов софдил, самимий, бурч ва ижтимоий юксак 
идеалларга садоқатли инсон, аммо у бекаму-кўст табиатли 
ижобий қаҳрамон эмас. Островский муаллиф сифатида 
Жадовнинг фикрларини, мушохада тарзини қўллайди, бироқ шу 
билан бирга махкамадаги ишларга бурч ва инсоф, софлик ва 
халоллик панд-насиҳатлар қилувчи Жадовнинг соддалиги, 
ғўрлигини ҳам аниқ кўрсатади. Амалдор фақат софдиллиги 
билан бюрократлар оламида бирор-бир ўзгартириш киритишга 
қодир эмас. У албатта пировард натижада бу системанинг 
қурбонига айланади. Жадов шундай тақдирга дучор бўлади. 
Аммо унинг сўнгги монологида Юсов уни нега ёмон 
кўрганлиги-ю, Вишневский ўзи билмагани ҳолда ундан 
қўрқишининг сабаблари очилади: «Жадов... Мен фақат шуни 
айтган эдимки, бизнинг давримизда (секин бошлаб, аста секин 


98 
жўшқинлашиб боради) одамлар иллатларга бўлган эски 
бефарқликдан 
аста-секин 
қутулмоқдалар, 
ижтимоий 
ёвузликларга қарши ғайратли таъналар эшитилмоқда. Мен 
айтган эдимки, бизнинг онгимизда ўз камчиликларимизни 
тийиш ҳисси уйғанмоқда; онгда эса яхши истиқбол умидлари 
бор».
Жадов «Порахўр жиноятчилик судидан кўра, жамоатчилик 
тақдиридан қўрқади, вақт келгунча кутиб яшаш»га қарор 
қилади. Ўз қаҳрамони сўзлари билан Островский жуда муҳим 
ижтимоий бир хусусиятга эътиборни қаратган эди. Жамиятда 
норозилик ва ғазаб сезилмоқда, виждон уйғонмоқда, «ҳамма 
қандай бўлса, мен ҳам шундай» тарзини рад этиш кайфиятлари 
кўринмоқда. Шунинг учун ҳам Вишневский сингари юрт 
устунлари хисобланмиш амалдорларнинг қўрқув ва хадиклари 
бежиз эмас эди. Асарнинг ҳукмрон тузум учун чиндан ҳам 
хавфли бўлган шу ҳусусиятини кеч бўлса ҳам сезиб қолган 
ҳукумат цензураси 1857 йил 20 декабрга белгиланган биринчи 
премъерасини, қатор спектаклларга чипталар сотиб қўйилганига 
қарамай таъқиқлаб қўйди. 1863 йил саҳналаштирилган 
«Сердаромад жой» катта ижтимоий таъсир кучига эга бўлди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling