Мадумарова Асилахон
Download 347.5 Kb.
|
401-01
Тараққиёт тамойили: Бу тамойил жисмоний тарбия жараёнида шуғулланувчиларга қўйиладиган талабларнинг умумий йўналишини ифода этади ва қийинлашиб борувчи янги-янги вазифаларни қўйиш ва бажаришни, шулар билан боғлиқ бўлган юкламалар хажми ва интенсивлигини аста-секин ошириб боришни ўз ичига олади. Жисмоний тарбия ҳам машғулотдан-машғулотга, босқичдан-босқичга узликсиз ўзгариб бориш йўли билан доимий ҳаракатда, ўсишда бўлади. Бунда машқларнинг мураккаблиги ортиб, таъсир кучининг пасайиб бориши ҳарактерли белги ҳисобланади.
Жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат фаолияти формасининг мураккаблашиши билан бир қаторда, жисмоний юкламанинг ҳамма компонентлари ҳам ортиб бориши керак. Бу куч тезлик ва чидамлилик каби жисмоний фазилатлар такомиллаштиришнинг қонуниятларида кўринади. Жисмоний машқлар таъсири билан организмда бўлиб турадиган ижобий ўзгаришлар даражаси юкламанинг ҳажми ва интенсивлигига пропорционал эканлиги аниқланган. Жисмоний юкламанинг чарчашга олиб келадиган даражада бўлмаслигига риоя қилинса, юклама ҳажми қанча катта бўлса, мослашув жараёни шунча муҳим ва мустаҳкам бўлади; юклама қанча интенсив бўлса, тикланиш ва "ўта тикланиш" жараёнлари шунча зўр бўлади. Жисмоний тарбия жараёнида талабларни оширишнинг асосий шартлари енгиллик, индивидуаллаштириш, тизимлилик тамойилларини таҳлил қилиш уларнинг ўзаро мувофиқдалигини кўрсатади. Талабларни ошириб бориш янги топшириқлар ва юкламаларни бажаришга шуғулланувчилар тайёргарлиги мувофиқ келса топшириқ ва юкламалар организмининг функционал имкониятларига мос келса, ёш, жинс, индивидуал хусусиятларга мос бўлса ижобий натижаларга олиб келади. Машқларнинг алмашиниши ва ўзаро алоқада бўлиши билан боғлиқ бўлган изчиллик, машғулотларнинг мунтазамлилиги юклама ва дам олишнинг оптимал алмашинуви ҳам асосий шартлардан ҳисобланади. Ҳосил қилинган малакалар ва кўникмалар мустаҳкамлиги, жисмоний юкламаларга мослашувчанлик даражасига қараб, янги мураккаб бўлган машқларга ўргатилади. Бу талабларга амал қилмаслик малакаларни тўғри шаклланмаслиги, жисмоний юкламаларда куч келиши ҳамда машқларни бажаришда тузатилмайдиган хатоларни вужудга келишига олиб келади. Ўз ўрнида янги ҳаракатлар малака ва кўникмаларни шаклланишига тўсқинлик пайдо бўлади. Шунингдек жисмоний юкламалар оширилиш динамикаси билан организмнинг морфофункционал ривожланишида тафовутлар шаклланади. Организм юкламага бирдан, бир пайтда кўникиб қолмайди, ҳар хил муддатлар талаб қилинади. Янги юкламалар таъсирига мослашиш учун ҳаммавақт маълум муддат талаб қилинади. Бунда функционал ва таркибий ўзгаришлар содир бўлади. Юклама динамикаси ўзининг изчиллиги билан ҳарактерланади. Бунда юкламани аста-секин ошириб боришнинг ҳилма-хил шакллари: тўғри чизиқ бўйлаб ошиб борувчи, босқичма-босқич ошиб борувчи, тўлқинсимон шакллари бўлиши мумкин. Юкламанинг тўғри чизиқли ортиб боришида юклама ҳар ҳафтада бир ўлчовда ортиб боради. Аста-секинлик юкламанинг бир хил меъёрда ўсиши ҳамда машғулотлар ўртасидаги катта вақт билан таъминланади. Босқичли ўсиб бориш юкламанинг машғулотлар давомида бир хиллаштириш билан таъминланади. Юкламанинг сакраши пайтида яъни бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишида юкламалар кескин ортади. Ва сакрашга қадар улар стабиллашиб боради. Юкламанинг тўлқинсимон ортиши талабларни секин-аста ҳамда кескин орттириб сўнгра пасайтириб бориш билан ҳарактерланади. Бу шаклдаги юкламанинг миқдори интенсивлиги ва изчиллиги катта бўлади. Жисмоний юкламаларнинг тўғри чизиқли ва босқичма-босқич ортиб бориши жисмоний тарбияни унча узоқ бўлмаган жараёнларда фойдаланилса катта самара беради. Юкламанинг тўлқинсимон ортиб бориши эса малакали спортчилар тренировка жараёнларида кўплаб фойдаланилади. Юкламаларнинг ҳажми ва интенсивлиги ўртасидаги қарама-қаршилик уларни маълум даражада ортиб боришини таъминлайди холос. Бундан сўнг юклама интенсивлигида стабиллашиш содир бўлади. Бундан қарама-қаршиликларни юкламаларни тўлқинсимон ортиб бориш усули билан бартараф этиш мумкин. Яъни юклама миқдори максимал даражага кўтарилиб сўнгра пасайтирилади. Юкламанинг интенсивлиги ҳам шунга боғлиқ ҳолда ўзгариб бориши таъминланади. Download 347.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling