Мафкуравий таъсирини ўтказиб борганлиги масалалари ўрин олган
Academic Research in Educational Sciences
Download 312.27 Kb. Pdf ko'rish
|
кадрлар масаласи
Academic Research in Educational Sciences
Volume 3 | Issue 7 | 2022 ISSN: 2181-1385 Cite-Factor: 0,89 | SIS: 1,12 | SJIF: 5,7 | UIF: 6,1 339 July, 2022 https://t.me/ares_uz Multidisciplinary Scientific Journal Масалан биргина Самарқанд вилоятидаги 6 та олий таълим муассасасининг 3 таси, 20 та ўрта махсус билим юртининг 5 таси қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайѐрлашга ихтиссослашган эди[1]. Совет ҳокимияти Ўзбекистон халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун социализм ҳоялари билан суғорилган кадрларни етиштириш учун олий таълим муассасаларининг сони кўпайтириб боришга эътибор қарата бошлади. 1924–1925 ўқув йилида Ўзбекистонда 2 олий ўқув юрти мавжуд бўлган бўлса, 1940–1941 ўқув йилига келиб республикадаги олий ўқув юртлари сони 30 тага етди[2]. Мавжуд мазкур ўқув даргоҳларидаги профессор–ўқитувчилар ҳамда талабалар таркибида маҳаллий миллат вакиллари озчиликни ташкил қилар эди. Биргина Самарқанд Педагогика Академиясининг 1932 йилдаги ҳолати билан танишиб чиқсак, ушбу таълим муассасасида фаолият олиб бораѐтган 16 та профессордан 3 нафари, 42 та доцентнинг 13 таси, 42 та ассистентнинг 10 нафари маҳаллий миллат вакилларидан эди[3]. Нафақат профессор– ўқитувчилар олийгоҳда таҳсил олаѐтган талабалар таркибида ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Масалан шу олийгоҳда ўқиѐтган 315 нафар талабанинг 73 нафаригина маҳаллий миллат вакилларидан эди[4]. Бундан ташқари мазкур олийгоҳда фаолият олиб бораѐтган профессор– ўқитувчиларнинг 80–90 фоизи ўзбек тилини умуман билишмас эди. Олий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларнинг аксариятини СССР тарихи яъни Россия халқлари тарихи, большевизм ва коммунистик партия тарихи каби фанлар ташкил қилган эди. Ижтимоий ҳаѐтда шиддатли зиддиятлар ҳукм сурган мустабид тузумнинг оғир шароитлари даврида баркамол зиѐлиларимиз бор имкониятлардан фойдаланган ҳолда таълим тизимида жонбозлик кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Лекин, бу ҳол мавжуд тузум томонидан партиянинг йўл – йўриқларидан четга чиқиш “аксилинқилобий” ҳаракат деб баҳоланиб, маҳаллий миллат вакиллари орасидан чиққан зиѐлиларга нисбатан тазйиқ кучайтирилиб, улар қатағон қилиниб борилди. Ўзбекистонда 1920 йилларнинг иккинчи ярми ва 1930 йилларда юзага келган қатағонлик сиѐсати ўз навбатида таълим тизимига шу жумладан олий таълимга катта таъсир кўрсатиб, маҳаллий зиѐли кадрлар етиштириш муаммоси энг долзарб масалалардан бирига айланиб қолган эди. Олий таълим тизимида кадолар муаммосининг келишининг яна бир сабабларидан бири, айниқса, олий таълим тизимини “синфий душман”дан тозалаш, таълим |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling