Мағрур Оқсарой* ( Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси пойи олдида ўйлар)


Download 76.92 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi76.92 Kb.
#1632282
Bog'liq
Мағрур Оқсарой


Мағрур Оқсарой*
( Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси
пойи олдида ўйлар)

Виқор билан асрлар оша,


Савлат тўкиб турар Оқсарой.
Ўйга чўмган бир даҳо каби,
Хаёл суриб турар Оқсарой.

Кўриб, канча тарих синовин,


Тортиб барча жабру-азобин,
Чеккан барча аламларини
Ичга ютиб турар Оқсарой.

Не савдолар бошидан ўтиб,


Эгик қаддин ҳамон тик тутиб,
Зўр донишманд эртакчи каби,
Эртак айтиб турар Оқсарой.

Кўрган инсон бўлғуси мафтун,


Алп йигитдай қоматин бутун,
Кўз-кўз айлаб, замонлар оша
Кўкрак кериб турар Оқсарой.

Соҳибқирон Темурбек султон-


Жаҳон аро довруғи достон!
Гўё, унинг хотирасига
Таъзим қилиб турар Оқсарой.
Кўзларни лол этиб жамоли,
Доно, зукко ровий мисоли
Буюк Амир Темур довруғин,
Достон этиб турар Оқсарой.

Гўё инсон кўнглини хушлаб


"Буюк давлат” учун бағишлаб,
Машҳур, улуғ шоир мисоли,
Шеърлар битиб турар Оқсарой.

* Оқсарой 1380-1404 йиллар оралиғида


(24 йил давомида) қурилган. Пештоқининг баландлиги ўз даврида 72 метр бўлган.
Ҳозирги вақтда биносининг баландлиги
38 метр. Ўз даврида ички ҳовлиси
120-125 метр, Оқсарой қасри жойлашган
Майдонининг эни 240м ва бўйи 250 м
бўлган.

Узоқ юртдан келгаи сайёҳлар,


Уни кўриб, ҳамон лол қолар.
Қомати тик, мағрур ўғлондай,
Хўп жилмайиб турар Оқсарой.
Роса мафтун этиб қалбларни,
Кўп тарихий воқеаларни,
Тенгсиз даҳо, буюк олимдай,
Эсга солиб турар Оқсарой.
Жаҳон аро тенгсиз бир қаср—
Замон оша туради мағрур!
Ҳеч тенги йўқ бир дев сингари,
Даҳшат солиб турар Оқсарой.
Соҳибқирон Темур яратган,
Дунё бўйлаб довруғ таратган,
Машҳур "Буюк Салтанат" ининг
Рамзи бўлиб турар Оқсарой.
Рақибларни эзиб ташлаган,
Хўп курашиб, сўнг ёнбошлаган,
Мард ва ботир полвон сингари,
Ҳориб, чарчаб турар Оқсарой.
Оғриқларга хўп чидаб тани,
Моматалоқ бўлиб бадани,
Ҳайбати зўр, жасур шер каби,
Инграб, чидаб турар Оқсарой.
Ўтди қанча кўп бир замонлар,
Яшаб ўтди кўп амир, хонлар.
Тарихдан кўп қизиқ ривоят
Тўқиб,ўйлаб турар Оқсарой.
Жароҳатлар бағрини тилиб,
Қалби лахта қонларга тўлиб,
Фарзандидан жудо оҳудай,
Қонлар йиғлаб турар Оқсарой.
Бу ажойиб не сир, бу не ҳол? —
Боққан чоғда инсон ақли лол!
Замон оша инсониятни
Ҳайрон айлаб турар Оқсарой.
"Моҳир уста маҳорати " ни—
“Чин гўзаллик латофати" ни
Жамлаб, ҳамон замонлар оша
Жило тараб турар Оқсарой.
"Буюк Темур Салтанати" нинг—
Шу “ Қудратли бир давлат”ининг
Ноёб, ажиб қирраларини
Кўз-кўз айлаб турар Оқсарой.

"Шубҳа қилсанг сен, қудратимга—


Боқ, қурдирган иморатим га"—
Деган Соҳибқирон нидосин,
Дилдан сўзлаб турар Оқсарой.
Безаб тарих саҳифаларин,
Тенгсиз чирой-кўрк жилваларин,
Гўзалликда танҳо жонондай,
Ҳамон сақлаб турар Оқсарой.
Набиралар қуршаган каби,
Меҳр билан жилмайиб лаби,
Бир меҳрибон бувижон мисол,
Кулиб, қувнаб туpap Оқсарой..
Тарихдаги кўп воқеалар,
Бирин-кетин хаёлдан ўтар.
Юрт тарихин чуқур билишга
Қистаб, ундаб турар Оқсарой.
Ривожига қутлуғ макон"нинг —
Обод, "Янги Ўзбекистон"нинг
Ҳиссангизни қўшинг, деб бу кун
Руҳан кўллаб турар Оқсарой.
Соҳибқирон бобомиз Темур
Тузган давлат номи кўп машҳур.
Гўё "Буюк Давлат" довруғин
Нурин тараб турар Оқсарой.
Довруғига халқ бўлиб мафтун,
Шошар, бир бор кўрмоқлик учун.
Ўзига зўр оҳанграбодай
Ундаб, чорлаб турар Оқсарой.
Бўлиб номи оламга достон,
Ўтса ҳамки, қанча кўп замон,
Мисли кўкда ёрқин юлдуздай,
Яшнаб, порлаб турар Оқсарой.
Истиқлолдан яшнаб жамоли,
Мунис, мушфиқ она мисоли,
Иссиқ тафтли юрак меҳридан,
Нурлар тараб турар Оқсарой.
Ёрқин шуьла сочиб юзлари,
Дуогуй бир бобо сингари,
Обод юртим халқи учун бахт-
Омад тилаб турар Оқсарой.
“Буюк тарих” кенг саҳнасида,
Кўҳна КЕШнинг қоқ ўртасида,
Ҳамон ҳайбат билан атрофга
Мағрур қараб турар Оқсарой.

Download 76.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling