Магистратура” БЎлими 5А231101 – жахон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги
Download 0.9 Mb.
|
Марказий осиё транспорт коридорлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автомобиль транспорти бўйича ташилган ташқи савдо юклари
Темир йўл транспорти бўйича
(6-жадвал)
(7-жадвал) Мазкур жадвалга кўра 2019 йил давомида: “экспорт” йўналишида ташилган юклар жами 3 712,6 минг тн.ни ташкил илиб, 2016 йилга нисбатан 604,3 минг тн.га ёки 19,4 % га ошганлигини; “импорт” йўналишида ташилган юклар жами 18 709,9 минг тн.ни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 7 317,5 минг тн.га ёки 64,2 % га ошганлигини; “транзит” йўналишида ташилган юклар жами 6 890,4 минг тн.ни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 903,3 минг тн.га ёки 11,6 % га камайганлигини кўришимиз мумкин. Автомобиль транспорти бўйича ташилган ташқи савдо юклари
(8-жадвал) Автомобиль транспортида ташилган ташқи савдо юклари ҳаракат йўналишлари бўйича ҳажми қуйидагича:
(9-жадвал) Мазкур жадвалга кўра 2019 йил давомида: “экспорт” йўналишида ташилган юклар жами 2 557,9 минг тн.ни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 1 380,1 минг тн.га ёки 2,2 баробарга ошганлигини; “импорт” йўналишида ташилган юклар жами 4 748,9 минг тн.ни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 3 667,0 минг тн.га ёки 4,4баробарга ошганлигини; “транзит” йўналишида ташилган юклар жами 788,6 минг тн.ни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 307,3 минг тн.га ёки 1,6 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин. Шу ўринда, 2016 – 2019 йиллар давомида республика ҳудуди орқали ташқи савдо юкларини ташиган автотранспорт воситалари рўйхатга олинган давлатлар кесимида таҳлил қилинганда, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган автотранспорт воситаларининг улуши 42,0 % га тенг эканлигини кўришимиз мумкин. (3-расм) (4-расм) Ўз навбатида қайд этиб ўтиш жоизки, миллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, ташувчилар учун рақобат муҳитини ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор Фармон ва Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида миллий ташувчилар учун берилаётган имтиёзлар шулар жумласидандир. Хусусан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, 2018-2019 йиллар давомида республикага олиб кирилган юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари, барча типдаги юк контейнерлари, локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар учун 13,2 трлн.сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган. Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2016-2019 йиллар давомида темир йўл транспортида ташилган ташқи савдо юклари ҳажми (104 098,9 минг тн) автомобиль транспортида ташилган ташқи савдо юклари ҳажмидан (20 485,4 минг тн) сезиларли даражада (5,1 баробар) кўп бўлишига қарамасдан, автомобиль транспортининг ташқи савдо юкларини ташишдаги ўсиб бориш тенденцияси темир йўл транспортига қараганда юқори натижаларни кўрсатмоқда (3- расм) Мисол учун, 2019 йилда автомобиль транспортида ташилган ташқи савдо юклари ҳажми 2016 йилга нисбатан 2,9 баробар ошган бўлса, ушбу кўрсаткич темир йўл транспортида 1,3 баробарни (деярли 2,2 баробар кам) ташкил этади. Сўнгги йилларда мамлакатдан экспорт-импорт қилинган юклар ҳажмида ўсиши кузатилган бўлсада, мамлакат ҳудуди бўйлаб ўтаётган транзит юклари улуши камайиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Бунга, асосан темир йўл транспорти ташувларидаги пасайиш тенденцияси таъсир кўрсатган (4-расм). Жумладан, 2019 йилда республика ҳудуди орқали темир йўл транспорти орқали ташилган ташқи савдо юкларининг ҳажми 29 312,9 минг тн. ни ташкил қилиб, бунда транзит юклар ҳиссасига 6 890,4 минг тн. ёки 23,5 % тўғри келади. Худди шундай, автомобиль транспортида 2019 йилда 8 095,4 минг тн. ташқи савдо юклари ташилган бўлиб, транзит юклар ҳиссасига атиги 788,6 минг тн.си ёки 9,7 % тўғри келади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, мамлакатнинг транзит салоҳиятининг камайишига бир қатор омилларни санашимиз мумкин. Жумладан: 1. Республиканинг транспорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги, уларнинг замонавий талабларга жавоб бермаслиги. Бу эса ўз навбатида, юкларни ташиш вақти ва харажатларнинг ортишига, шунингдек товарларни етказиб бериш сифатига салбий таъсир этмоқда; 2. Мамлакатда темир йўл транспортида юк ташиш харажатларининг юқорилиги ҳамда темир йўл компаниясининг ягоналиги, темир йўл транспортида юк ташишларда рақобат йўқлиги; 3. Халқаро ташувлар жараёнида хорижий автотранспорт воситалари учун республикага кирганлик ва транзит ўтганлик учун ундириладиган йиғимлар ставкалари юқорилиги; 4. Транспорт харажатларининг юқорилиги. Жумладан, автомобиль транспортида кўрсатилаётган юк ташиш хизматлари таннархи таркиби ривожланган мамлакатларнинг ўхшаш кўрсаткичларидан кескин фарқ қилади. Айниқса, таннарх таркибида ёнилғи, амортизация харажатлари, солиқ ва йиғимлар улуши бир неча маротаба юқори бўлиб, рағбатлантиришнинг энг самарали воситаси ҳисобланувчи ҳайдовчилар иш ҳақи улуши 3 баробардан ҳам камни ташкил этади. Шунингдек, мамлакат ичида ташиладиган оғирлиги 20 тн., ҳажми эса 100 м3 гача бўлган юкнинг ҳар бир км.га 0,6 АҚШ доллари ташкил этади. Бу кўрсаткич Украинада 0,23 АҚШ доллари ва Қозоғистонда 0,4 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Маълумки, дунёда халқаро мақомдаги 80 дан ортиқ транспорт йўлаги бор, уларнинг 44 таси юртимиз ҳудудидан ўтади. Ўзбекистон транспортда ташувларни тартибга солувчи тўққизта халқаро конвенция ҳамда иккита битимга қўшилган. Бундан ташқари, Европа ва Осиё қитъалари, МДҲнинг 30 га яқин давлатлари билан тузилган ҳукуматлараро битим, 70 дан зиёд мамлакат аъзо ҳисобланган автомобиль транспорти халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик юртимизда логистика хизматлари-нинг янада ривожланишини таъминлаб келмоқда. 2000-2020 йиллар кесимида логистика жиҳатидан ташкиллаштирилган тизимларда вужудга келган бозор учун керакли юкни етказиб беришни таъминлаш ҳажми унинг қобилияти, зарур сифатда, керакли миқдорда, белгиланган муддатда, керакли жойга, энг оз миқдордаги харажатлар билан етказиб беришнинг вужудга келиши билан изоҳланади. Шу боис, бугунги кунда республикада логистика хизмати бозорининг ўсиши ва яхшиланиши тенденцияси кузатилмоқда, транспорт инфратузилмаси ривож-ланмоқда, ҳудудий савдо ва транзит ҳажми ортмоқда. Миллий транспорт ва логистика компанияларининг ўз бизнесини ривожлантиришлари, логистик хизмат кўрсатиш даражасини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишлари учун барча имкониятлар яратилган. 2018 йилда барча транспорт воситалари орқали ташишлар хажми 1 136,6 млн.тонн ташкил этган, хусусан, автомобиль транспортида – 1068,2 млн.тонн, лицензияланган юк ташувчи автмобиллар сони - 42 270 та, шулардан 6 600 таси халқаро юк ташувчилар ҳисобланади9 . Маълумотларга қараганда, ҳозирги пайтда 200 дан ортиқ транспорт компа-нияси Ўзбекистон автомобилларда халқаро юк ташувчилар уюшмасининг аъзоси ҳисобланади. Агар 2010 йил бу компаниялар томонидан 763,1 минг тонна экспорт-импорт юклари ташилган бўлса, 2020 йилга келиб, мазкур кўрсаткич 1378,8 минг тоннага етди, яъни 1,8 баробар ошди [19]. Мазкур уюшма Автомобиль транспорти халқаро иттифоқида, шунингдек, чет элдаги ташкилотлар олдида миллий юк ташувчиларимизнинг соҳа фаолиятига доир барча масала бўйича манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Тегишли рухсатнома ҳамда бошқа ҳужжатларга бўлган эҳтиёжларини кафолатлайди. Хусусан, Carnet–ТIR дафтарчалари халқаро иттифоққа аъзо барча давлат ҳудудидан божхона текширувларисиз ўтиш имкони-ятини яратади. Масалан, ўтган йилнинг февраль ойида бундай қулайликдан 833 та миллий юк ташувчи субъект фойдаланган бўлса, жорий йилнинг худди шу даврида уларнинг сони 1040 тадан ошди10 . Экспертларнинг таҳлилига кўра, иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари транспорт хизматлари тараққиёти билан уйғун равишда кечади. Жумладан, ялпи ички маҳсулотнинг йилига ўртача 8 фоиздан барқарор юксалиши учун юк ташиш ҳажмининг ўсиши 10 фоиздан кам бўлмаслиги, транспорт тармоғига йўналтирила-диган инвестициялар миқдори эса ўтган йилдагига нисбатан 15 фоиздан зиёдроқни ташкил қилиши лозим. Маълумки, мамлакатимизда мазкур соҳага ҳар йили жуда катта маблағ сарфланмоқда. Президентимизнинг “2015-2019 йилларда муҳандис-лик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига кўра эса, умумий қиймати 10 миллиард долларлик 150 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади. Албатта, бундай ишларнинг бажарилиши эса замонавий логистика тизимини ҳаётга янада кенгроқ татбиқ этиш, мавжудларини тубдан такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилади. Мамлакатимизда транспорт ва логистика хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қарор ишлаб чиқилди. Унга кўра транспорт ва логистика хизматларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда: 18 та катта, 22 та ўрта ва 80 та кичик шаҳарлар ўртасида транспорт-логистика тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш; Жаҳон банкининг «Логистика самарадорлиги» индексида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 77-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш; ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказлари тармоғини ташкил этиш; халқаро юк ташишлардаги транспорт ҳужжатларини («e-Permit», «e-TIR», «e-CMR») электрон кўринишга босқичма-босқич ўтказиш; юк ташиш харажатларини 30 фоизгача камайтириш; мавжуд контейнер терминалларини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш; темир йўлда контейнер ташишлар улушини камида 2 баробарга ошириш кўзда тутилган . Бундан ташқари транспорт соҳасида ташқи савдо учун «яшил коридорлар» ҳамда транзит имкониятларини кенгайтириш ва транзит юк ҳажмини ошириш ҳақида ҳам таъкидлаб ўтилган: «Осиё тинч океани давлатлари — Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Туркманистон — Озарбайжон — Грузия — Европа» мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш. Бунда: 1.Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон темир йўл маъмурияти раҳбарларининг учрашувини ўтказиш; Асосий юк шаклланадиган Хитой ва Туркия давлатларининг темир йўл маъмуриятларини имзоланган кўптомонлама Битимга қўшилиш чораларини кўриш. 2. «Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш. Бунда: лойиҳани амалга ошириш бўйича кўптомонлама (Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой ва бошқалар) учрашувларни ташкиллаштириш ва уларнинг якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш; молиявий манбаларни аниқлаган ҳолда лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқишни бошлаш; лойиҳалаштирилаётган темир йўл йўналиши бўйлаб қўшма экспедицияни ўтказиш. 3. «Шимол-Жануб» йўналишида ташилаётган юкларни Ўзбекистон Республикаси ва Трансафғон коридори («Термиз — Мозори Шариф — Қобул — Пешовар») орқали мультимодал ташувларини ривожлантириш. 4. «Ўзбекистон — Россия» ўртасидаги келишувга кўра «Агроэкспресс» агромаҳсулотларни ташишни «яшил коридорлар» тузган ҳолда йўлга қўйиш ва ўрнатилган тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш. 5. «Термиз — Мозори Шариф — Қобул — Пешовар» темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш. Бунда: лойиҳани амалга ошириш бўйича кўп томонлама (Афғонистон, Покистон, Россия ва бошқалар) учрашувларни ташкиллаштириш ва уларнинг якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш; молиявий манбаларни аниқлаган ҳолда лойиҳанинг дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш; лойиҳалаштирилаётган темир йўл йўналиши бўйлаб қўшма экспедицияни ўтказиш кўзда тутилган. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling