Магистратура” БЎлими 5А231101 – жахон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги


Download 0.9 Mb.
bet15/16
Sana17.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1534977
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Марказий осиё транспорт коридорлари

V БОБ. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
5.1. Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ҳамда натижалари
Хулоса қилиб айтганда, янги авлод транспорт-логистика инфратузилмаси шаклланиши ва ривожланиши учун кенгайтирилган логистика инжиниринги модели ва ҳаёт даврини бошқариш моделини мослаштириш талаб этилади, бу XXI асрда барқарор ривожланиш инновацияли бошқарув моделидан фойдаланишга сабаб бўлади. Бундай ривожланиш адашиш вазиятлари шароитида етказиб бериш занжирлари фаолияти ва ноаниқлиги муаммосини бартараф этиш учун корхоналарни бирлаштириш ва мослаштириш принципига мўлжалланган мураккаб ташкилий-техник объектлар концепцияси асосида амалга оширилиши лозим. Янги принципларга асосланган юк етказиб бериш бўйича мультимодал ва интермодал принциплар янги авлод логистика инфратузилмасини ривожлантиришнинг ўзига хос локомотиви ҳисобланади ва товар ҳаракати иштирокчиларини самарали бирлаштириш учун янги имкониятларни шакллантиради. “Рақамли логистика” шароитида инфратузилмани бошқариш учун электрон маълумотлар оқимининг ортиб борувчи ҳажмини ҳисобга олган ҳолда адашиш вазиятлари юзага келганда мураккаб ташкилий-техник объектларнинг прогноз даражасини ошириш имконияти ва логистика инфратузилмасининг фаолият ўлчамларини комплекс баҳолаш асосида проактив (огоҳлантирувчи) бошқариш тизимларига ўтиш ўта муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон транспорт бозорида инновацияли логистика технологияларининг мультимодал ва интермодал ташувларни ривожлантириш барқарорлиги ва самарадорлигига таъсир даражасини ошириш имконини беради.
Транспорт тизими самарадорлигини ошириш бўйича берилган услубиётлар ва ундан келиб чиқувчи хулоса ҳамда тавсиялар транспорт тизимини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатдаги стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда тизимни модернизация қилиш, бизнес ҳамкорлари билан мувофиқлашув ва интеграциялашув жараёни бўйича ишларни самарали олиб бориш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва логистик хизматлар провайдерларининг рақобатбардошлигини ошириш, шу билан биргаликда транспорт тизими самарадорлигини ошириш имкониятини беради. Шунингдек, транспорт тизими самарадорлигини ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:

  • тарифларни белгилаш принципларини ўзгартириш ва босқичма-босқич янги тариф тизимига ўтиш, тузатиш коэффициентлари сонини камайтириш, темир йўл орқали ташишни ҳар томондан маблағ билан таъминлаш турларини камайтириш;

  • ўз локомотив ва вагонларига эга бўлган темир йўл транспортида юк ташишга мўлжалланган хусусий компаниялар ташкил этилиши учун шарт-шароитлар яратиш орқали темир йўлда юк ташиш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш;

  • транспорт ва логистика тизимининг тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш, 2030 - йилгача электр-энергияси билан таъминланган темир йўллар улушини 55 фоизга етказиш. Бунинг учун ҳар йили ўртача 168 км темир йўлни электр-энергияси билан таъминлаш зарур, сармоялар ҳажми эса 5,34 млрд. АҚШ долларини ташкил этиши керак. 2030- йилгача локомотив ва вагонларни янгилаш учун тахминан 1,2 млрд. АҚШ долларилик сармоя сарфлаш зарур:

  • контейнерларда ташилган юкларнинг транспортга сарфланадиган тўловларини 10 фоизга камайтириш учун контейнерда ташишни 25-30 фоизга ошириш зарур;

  • транспорт тизими самарадорлигини ошириш учун минтақаларда мультимодал транспорт-логистика марказлари тармоғини кенгайтириш;

  • юк ташиш, интермодал ва мультимодал юк ташишларнинг норматив ҳамда ҳуқуқий базасини, техник ва технологик регламентини ҳамда стандартларини, логистика марказларини, транспорт-экспедиторлик фаолиятини халқаро стандартларга мос ҳолда уйғунлаштириш;

  • мультимодал ташишлар самарали бўлишини таъминлаш учун интеграциялашган ахборот тизимини ташкил этиш;

  • божхона логистика марказларининг миллий тармоғини шакллантириш, уларда транспорт-логистика операциялари камида 3PL даражада бўлишини таъминлаш лозим.

  • Минтақа давлатлари билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва транзит таърифлари соддалаштириш;

  • мамлакатимизнинг Фарғона водийси, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро ҳудудларида логистика ҳаблари яратиш ва логистика ва транспорт тизимига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадга мувофиқ;

  • мамлакатимизда замонавий логистика марказларини барпо этиш ва улардан самарали фойдаланиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;  маҳаллий, экспорт-импорт ва транзит товар айланмасини ривожлантиришга кўмаклашувчи логистика марказлари ташкил этишни ўз ичига олувчи мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш;

  • автомобиль транспорти орқали ташувларда маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида, маҳсулотларни узоқ масофага ташиши учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига белгиланган импорт божхона тўловлари ни камайтириш ёки имтиёзлар бериш (ҳозирда импорт божи товар қийматининг 100-120% атрофида);

  • Ўзбекистоннинг географик жойлашуви замонавий омбор комплекслари ва логистика марказлари тармоғи ривожланишида стратегик муҳим жиҳат бўлиб, юкларни ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш ҳамда ишлаб чиқариш ва савдо компаниялари логистикасини самарали ташкил этиш имконини бериши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида транспорт тизими самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва моддий ресурслар тежамини таъминлаш, траспорт хизмат кўрсатишнинг жадаллашуви ҳамда харажатларининг камайиши ва иқтисодиёт тармоқларини ривожланишига олиб келади.


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling