Магистратура” БЎлими 5А231101 – жахон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги
Download 0.9 Mb.
|
Марказий осиё транспорт коридорлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотларни тўплаш жараёни ва манбалари
- Тадқиқoтда қўлланилган yслyблар.
- Тадқиқoтдан кyтилаётган илмий ва амалий натижалар
III БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
3.1.Тадқиқот дизайни ва таҳлил учун қўлланиладиган усуллар Тадқиқот ўтказишда кўрсаткичларни солиштириш, таққослаш, индукция, дедукция, позитивизм, эксприментлар ва сўровномалар, натижаларни танланмадан популяцияга қараб умумлаштириш, свод таҳлили ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Шунингдек, амалга оширилаётган тадқиқот парадигмаси Позитивизм бўлиб тадқиқотда, сифат, объектив, илмий усуллардан фойдаланилади. Жараён асосан дедуктив усулда бўлади. Сабаб ва натижа кўринишидаги статистик дизайн ишлатилади. Тадқиқот маълум вазиятларни ўз ичига олади. Натижаларни умумлаштиришлар башорат қилишга, тушунтиришга ва тушунишга олиб келади. Натижаларни ишончлилиги текширувлар орқали тасдиқланади. Маълумотларни тўплаш жараёни ва манбалари Марказий осиё транспорт коридорларини ривожлантириш асосида Ўзбекистон логистик самарадорлигини оширишда, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон бозорига интеграциялашуви тизимини ислоҳ қилиш жараёнлари мухим ўрин тутади. Тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг «Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, миллий иқтисодиётни модернизация қилиш ва либераллаштиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Тадқиқoтда қўлланилган yслyблар. Тадқиқотни амалга оширишда тизимли ёндашув, гуруҳлаш, қиёсий, иқтисодий таҳлил ва таққослаш усулларидан фойдаланилди. Чунки бундай қиёсий, иқтисодий тахлилий усуллар Марказий осиё транспорт коридорларини ривожлантириш хусусиятларини ўрганишда, уларни қиёсий тахлил қилиб, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон бозорига интеграциялашувининг замонавий тенденцияларини аниқлаб бир бири билан таққослаган холда солиштириб, керакли хулоса чиқаришга замин яратади. Тадқиқoтдан кyтилаётган илмий ва амалий натижалар Ўзбекистон транспорт тизимини самарали бошқариш бўйича ҳуқуқий – ташкилий ҳамда Ўзбекистон орқали халқаро ташув тизимини такомиллаштириш ва ушбу тизимни халқаро амалиётга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган; Мамлакат транспорт тизими ҳолатини доимий мониторингини олиб боришга, транспорт соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлашга ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга мўлжалланган услубий тавсиялар берилган; Минтақа транспорт коридорларини таснифлаш асосида Ўзбекистон манфаатларига зид коридорларни ишга тушишини олдини олиш, улар билан рақобатлашиш, Ўзбекистон манфаатидаги коридорларни ишга тушириш ва улардан самарали фойдаланиш йўналишида таклифлар ишлаб чиқилган; Марказий Осиё транспорт тизимини самарали мувофиқлаштириш механизмини шакллантириш орқали минтақадаги халқаро ташув жараёнини тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Минтақавий транспорт тизимини бошқариш жараёнларини тадқиқ этишнинг назарий ва методологик асосларини ўрганиш; Марказий Осиё транспорт тизимини ривожланиш босқичларини ўрганиш ва унда минтақа давлатларининг транспорт соҳасидаги интгерацияси билан боғлиқ тенденцияларни аниқлаш; Марказий Осиё давлатлари транспорт тизимларини мувофиқлаштиришнинг институционал асосларни таҳлил қилиш; Марказий Осиё транспорт тизимини тартибга солишда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини тадқиқ этиш; Минтақа давлатларининг транспорт тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб бораётган иқтисодий сиёсатини ўрганиш; Марказий Осиё давлатларининг миллий транспорт лойиҳаларини бошқариш билан боғлиқ муаммоларни ва уларга таъсир кўрсатувчи омилларни таснифлаш; минтақа давлатлари учун анъанавий транспорт коридорлари ҳамда транзит имкониятларини оширувчи янги муқобил йўлаклар истиқболларини Ўзбекистон манфаатлари кесимида тадқиқ этиш; Ўзбекистоннинг транспорт соҳасидаги замонавий иқтисодий манфаатларини ўрганиш; минтақавий транспорт тизимини мувофиқлаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш; Минтақавий транспорт тизимини самарали бошқариш механизмини такомиллаштириш йўлларини тадқиқ этиш; Транспорт тизимини бошқаришнинг миллий ва минтақавий модделларини ишлаб чиқиш. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling