4.4. ЛОЙИҲА АСОСИДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
Фаннинг номи: “Маҳаллий молия”.
Мавзунинг номи: “Бюджет ташкилотларини молиялаштириш асослари”.
Иштирокчилар: магистратура босқичи “Давлат молиясини бошқариш” йўналиши, 1-курс магистрлари.
Ўқитишнинг мақсади: ўқув курси бўйича эгалланган билимларни чуқурлаштириш мақсадида бюджет ташкилотида харажатларни самарали режалаштириш бўйича малака кўникмаларини шакллантириш.
Режалаштирилаётган ўқув натижалари: Магистолар лойиҳалаштириш бўйича иш фалолияти натижасида бюджет ташкилотларида харажатларни самарали режалаштириш йўлларини ишлаб чиқади, бюджет ташкилотларида харажатлар сметасини тузишнинг зарурлиги, аҳамияти, мақсади ва вазифаларини тушиниб олади; бюджет ташкилотлари фаолияти йўналишига қараб харажатларни режалаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ажрата олади; сметаларни тузиш тартибини ўзлаштиради; бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўлларини билиб олади; аниқ бир бюджет ташкилоти учун харажатлар сметасини тузиш бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, таҳлил қилиш, тизимга солиш ва тақдим этиш кўникмаларига эга бўлади.
Лойиҳалаштириш фаолияти бўйича қуйидаги амалий кўникмаларга эга бўлади: муаммони шакллантириш ва унинг ечими бўйича вазифаларни аниқлаш; вазифаларни амалга ошириш усулларидан бирини танлаш ва улардан фойдаланиш; ўз фаолиятини режалаштириш; лойиҳлаштириш фаолияти бўйича зарурий маълумотлар манбаларини аниқлаш, уларни тизимга келтириш ва таҳлил этиш; натижаларни талаб даражасида расмийлаштириш ва керакли кўринишда тақдим этиш.
Магистрлар лойиҳани муваффақиятли бажаришлари учун билишлари лозим бўлган таянч билим ва кўникмалар қуйидагилардан иборат:
Қуйидаги таянч билимларни билиши керак: бюджет ташкилотида харажатларни режалаштиришда қўлланиладиган меъёрий ҳужжатлар; бюджет ташкилотлари фаолиятининг ва харажатларни режалаштиришнинг назарий асослари; бюджет ташкилоти фаолиятининг асосий жиҳатларини таҳлил этиш ва баҳолаш.
Қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак: харажатларни режалаштириш учун зарур бўлган маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва тақдим этиш; харажатларни режалаштиришда қўлланиладиган маълумотларни таҳлил этиш; гуруҳда фаолият юритиш, ҳамкорликда ўқиш тартиб ва қоидалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |