Магистратура” бўлими “Давлат молияси ва солиқлар”


Турланиш белгилари бўйича лойиҳага тавсиф


Download 1.01 Mb.
bet17/29
Sana18.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1587361
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
4. Сборник задач и кейсов

Турланиш белгилари бўйича лойиҳага тавсиф:

  • лойиҳа тури: тадқиқот ва амалий йўналтирилган;

  • предмет ва мазмун жиҳатдан кўлами: бир фан бўйича монолойиҳа;

  • талабалар ўқув лойиҳа фаолиятларини мувофиқлаштириш тавсифи: бевосита;

  • иштирокчилар сони: гуруҳда 3 тадан 4 тагача иштирокчи (1-иловада келтирилган лойиҳа йўналишлари бўйича гуруҳлар сонини шакллантириш мумкин);

  • муддати: узоқ муддатли – 2,5 ой.

Лойиҳани бажариш тартиби: аудиториядан ташқари мустақил фаолиятларида бажарилади, амалий машғулотда тақдим этиб борилади.
Лойиҳанинг баҳоланиши:

  • лойиҳа маҳсули (макс. балл – 10);

  • лойиҳа фаолияти бўйича ҳисобот - (макс. балл – 4);

  • лойиҳа тақдимоти - (макс. балл – 3)

  • тақдимот жараёни ва тақдимот ҳимояси - (макс. балл – 3).

Лойиҳа асосида ўқитиш босқичлари
Тайёрлов босқичи: аудиторияда лойиҳа билан танишиш ва у бўйича магистрлар фаолиятини ташкил этиш.
Лойиҳани бажариш босқичлари: аудиториядан ташқари фаолият даврида.
Якуний босқич: аудиторияда лойиҳа тақдимоти, лойиҳа ва талабаларнинг лойиҳалаштириш бўйича фаолиятини баҳолаш.
Лойиҳа асосида ўқитишни бошқариш: аудиториядан ташқари фаолиятда.
Ўқитиш моделиниг қисқача тавсифи: лойиҳа асосида ўқитиш жараёнида қуйидагилар қўлланилади:
ўқитиш усуллари: лойиҳа усули, йўриқнома бериш, матн ва ахборот манбалари билан ишлаш, тақдимот;
ўқитиш шакллари: оммавий, алоҳида, гуруҳда;
ўқитиш воситалари: лойиҳа топшириғи, услубий кўрсатмалар, компьютер технологиялари.


ЎҚУВ ЛОЙИҲАСИ: “БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИДА ХАРАЖАТЛАРНИ САМАРАЛИ РЕЖАЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ“
I. ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ
КИРИШ. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида давлат бюджетидан уни бартараф этишга маблағ ажратилишига қарамасдан ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга 2009 йилда 56,5 фоиз 2010 илда эса ижтимоий соҳага йўналтириладиган харажатлар давлат бюджети харажатлари таркибида 59,1 фоиз бўлиши режалаштирилмоқда. Албатта, давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар давлатнинг ижтимоий қуллаб-қуватлаш функциясини бажаришга йўналтирилиши унинг самарали ва мақсадли ишлатилиши катта аҳамиятга эга. Бу эса мамлакатимизда ижтимоий хизмат кўрсатувчи ҳар бир бюджет ташкилотида харажатларни тўғри ва самарали режалаштиришдан ва маблағлардан фойдаланиш устидан назорат тизимини кучайтиришдан иборат. Бу борада ҳозирги кунда бюджет ижросининг Ғазначилик тизими жорий этилиб бюджет маблағларидан фойдаланишнинг жорий назорати, аниқроғи бюджетнинг касса ижроси назорати амалга оширилмоқда.
Бюджет ташкилотларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун харажатларни самарали режалаштириш ва сметасини тўғри тузишга ҳамда тузувчиларнинг малакаларига боғлиқ.
Харажатлар сметаси бюджет ташкилотини молия йили давомида ўз фаолиятини тўғри ташкил этиш ва уни маблағ билан таъминлаш учун зарур бўлган харажатлар ҳажмини белгиловчи молиявий ҳужжат ҳисобланади, яъни ушбу ҳужжат асосида бюджет ташкилоти йил давомида давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланиб борилади. Демак биз давлат бюджетидан кам харажат қилиб самарали натижа олишга ҳаракат қилишимиз керак. Аммо, бюджет ташкилотларида бунга эътибор берилмасдан сметада кўрсатилган суммани йил давомида давлат бюджетидан тўлиқ олиб ишлатишга ҳаракат қилинмоқда. Бу эса ташкилотларда харажатлар сметасида харажатларнинг оширилиб кўрсатилишига, ёки ҳисоб тизимида меъёрларнинг нотўғри белгиланишига олиб келади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling