Ўқув машғулотининг мақсади: Магистрлар томонидан аниқ бир халқ таълими муассасаси мисолида халқ таълими муассасалари оператив-тармоқ кўрсаткичлари ҳисоб-китоби методикасини ўзлаштириш. Талабалар томонидан халқ таълими муассасалари оператив-тармоқ кўрсаткичлари ҳисоб-китоби бўйича олинган назарий билимлар ва ҳисоб-китоблар таҳлили асосида халқ таълими муассасаларида харажатларни режалаштириш ва молиявий маблағлардан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишга таъсир кўрсатади
Ўқитувчининг вазифалари:
- Магистрлар томонидан олинган назарий билимларни амалий материаллар билан мустаҳкамлаш;
- Халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш жараёнида қўлланиладиган оператив-тармоқ кўрсаткичлар ҳисоб-китоби методикаси билан таништириш;
- Муаммоларни мустақил ва жамоавий таҳлил қилиш ва ечимларни қабул қилиш кўникмаларига ўргатади;
- Халқ таълими муассасаларида харажатларни режалаштириш ва молиялаштириш самарадорлигини ошириш бўйича мустақил қарор қабул қилиш бўйича кўникмаларини ривожлантиради.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
- Магистрлар томонидан олинган назарий билимларни амалий материаллар билан мустаҳкамланади;
- Халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш жараёнида қўлланиладиган оператив-тармоқ кўрсаткичлар ҳисоб-китоби методикасини ўрганади;
- Муаммоларни мустақил ва жамоавий таҳлил қилиш ва ечимларни қабул қилиш кўникмаларига эга бўлади;
- Халқ таълими муассасаларида харажатларни режалаштириш ва молиялаштириш самарадорлигини ошириш бўйича мустақил қарор қабул қилиш бўйича кўникмаларига эга бўлади.
|
Ўқитиш усуллари
|
Кейс-стадилар, мунозаралар, амалий усул.
|
Ўқитиш воситалари
|
Кейс, тарқатма ўқув машғулотлари, флипчард, компьютер технологиялари
|
Ўқитиш шакли
|
Якка тартибда, фронтал, гуруҳларда ишлаш.
|
|