Кейснинг мақсади - Тошкент Давлат иқтисодиёт университети (кейсдан фойдаланувчилар) магистрларининг аниқ бир халқ таълими муассасалари мисолида оператив-тармоқ кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш методикасини ўзлаштиришда таҳлил қилиш ва баҳолаш қобилиятини, ҳисоб-китоб таҳллиллари асосида халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва халқ таълими тизимига ажратилаётган молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш қобилиятини шакллантиришдан иборат.
Ушбу кейсни ечими орқали қуйидаги ўқув натижаларига эришилади:
ўрганилган мавзу бўйича назарий билимларни амалий материаллар билан мустахкамланади;
халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш жараёнида қўлланиладиган оператив-тармоқ қўрсаткичлари ҳисоб-китоби методикасини ўзлаштирилади;
муаммони гуруҳларда ва индивидуал ҳолда таҳлил этиш ва қарор қабул қилиш бўйича кўникмалар шакллантирилади;
халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш самарадорлигини ошириш бўййича мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бўлади.
Мазкур кейснинг объекти халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш жараёнида қўлланиладиган харажатлар таркиби, операти-тармоқ кўрсаткичлари ҳисобланади.
Аммо, ўз ечимини талаб қиладиган қатор муаммолар ҳам мавжуд. Халқ таълими тизимидаги асосий муаммолардан бири харажатларни режалаштиришни такомиллаштириш зарурлиги, мақсадли-дастурли усулга ўтиш масаласи ҳамда молиявий ресурсларнинг қўшимча манбаларини қидириб топиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш масалалари ҳсобланади.
Вазифа: халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштиришнинг амалдаги тизимини таҳлил қилиш асосида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва асослаш.
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ХТБ оператив-тармоқ кўрсаткичлари ҳақида маълумот
Do'stlaringiz bilan baham: |