Маълумотлардан фойдаланиш манбаи:
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани халқ таълими бўлимининг 2008 йилги йиғма сметаси:
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани маҳаллий бюджетининг ижроси ҳақида ҳисобот;
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 240 сонли мактабнинг якка сметаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275 сонли “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори
Типологик белгига кўра кейснинг тавсифномаси:
Ушбу кейс дала тадқиқотлари сирасига кириб, унда қўйилаётган савол ва топшириқлар сюжетсиз тарзда тузилган. Маълумотлар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани халқ таълими бўлими амалий молиявий ҳужжатлари асосида тузилган.
Кейс тузилиши: қисқа хажмдаги.
Кейсни дидактик мақсадларга кўра – халқ таълими муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш масалалари бўйича янги молиявий қарорларни ишлаб чиқишни рағбатлантирувчи тоифага киради. Шу сабабли кейсда вазифалар белгиланган муаммолар ва ечими алгоритми аниқ белгилаб берилган. Кейсда назарий жиҳатларни ва амалий вазиатларни ечими йўлларини белбилаб берувчи ўқув материали кўринишида қўшимча маълумотлар келтирилган.
Кейс босма шаклда тақдим этилган.
Ушбу кейсни «Молия», “Маҳаллий молия”, «Давлат бюджети», “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими” фанларида амалий-семинар машғулотларида фойдаланилиши мумкин.
КИРИШ
Кейснинг долзарблиги. 2010 йил “Баркамол авлод йили” деб эълон қилиди. Ёшлар Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 64% фоиздан ортиғини ташкил этади. Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ёшларнинг таълим, тарбия ва касбий тайёргарлик даражасига боғлиқ.
Республикамиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, комплекс дастурлар қабул қилиш натижасида бир бутун узлуксиз таълим тизими яратилди ва бу ёшларнинг замон талабларги жавоб берадиган кадр бўлиб етишига ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишга имкон яратади.
Охирги 10 йил ичида олий таълим ва касб-ҳунар таълими тизимида 100 та йўналиш, 265 та мутахассисликлар ва 700 тадан ортиқ касблар бўйича миллиондан ошиқ мутахассислар тайёрланди.
Халқ таълими тизимига йўналтирилаётган молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари доимий назоратнит талаб қилувчи асосий масалалардан бирига айланмоқда. Шу сабабли халқ таълими муассасаларида харажатларни режалаштириш ва молиялаштириш самарадорлигини ошириш масалалари катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |