Ўлчаш воситаларини текширувдан ўтказиш –
ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган техникавий
талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш
мақсадида давлат метрология хизмати
идоралари
(ваколат берилган бошқа
идоралар, ташкилотлар)
томонидан бажариладиган амаллар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш – метрологик
жиҳатларнинг ҳақиқий қийматларини ва ўлчаш
бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш
ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш
лабораторияси бажарадиган амаллар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш, яратиш
(таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш)
учун лицензия
-
давлат метрология хизмати томонидан юридик ва
жисмоний шахсларга бериладиган,
мазкур фаолият
турлари билан шуғулланиш хуқуқини
гувоҳлантирувчи ҳужжат.