Метрологияда
бот-бот ишлатиладиган айрим
тушунчалар қуйидагилардан иборат:
Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлилигини
таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда
керакли
аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан.
Назарий метрология – метрологиянинг
фундаментал асосларини ишлаб чиқиш предмети
бўлган соҳасидаги метрология бўлими.
Қонунлаштирувчи метрология – метрология
бўйича миллий идора фаолиятига қарашли ва
бирликлар, ўлчаш
усуллари, ўлчаш воситалари ва
ўлчаш лабораторияларига давлат талабларини ўз
ичига олган метрология қисми.
Амалий метрология – назарий метрология
ишланмаларини ва қонунлаштирувчи метрология
қоидаларини амалий қўлланиш масалалари билан
шуғулланувчи метрология бўлими.
Катталик – сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор
жиҳатидан аниқланиши мумкин бўлган ҳодисалар,
моддий тизим, модданинг хоссасидир.
Ўлчанадиган катталик – ўлчаш вазифасининг
асосий мақсадига мувофиқ ўлчаниши лозим бўлган,
ўлчанадиган ёки ўлчанган катталик.
Катталик ўлчами – муайян миқдорий объект, тизим,
ҳодиса ёки жараёнга тегишли бўлган
катталикнинг
миқдорий аниқланганлиги.