Давлат метрологик хизмати – Мамлакатда
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни
минтақалараро ва соҳалараро даражада бажарувчи
ва давлат метрологик
текшируви ва назоратини
амалга оширувчи метрологик хизмат.
Давлат бошқарув идорасининг метрологик
хизмати – мазкур вазирлик (маҳкама)
доирасида
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини
бажарувчи ва метрологик назорат ҳамда
текширувини амалга оширувчи метрологик хизмат.
Юридик шахс метрологик хизмати – мазкур
муассаса (ташкилот) да ўлчашлар бирлилигини
таъминлаш ишларини бажарувчи ва
метрологик
текширув ҳамда
назоратини амалга оширувчи
метрологик хизмат.
Метрологик хизмат – МХ ўлчашлар бирлилигини
таъминлаш ишларини бажариш ва метрологик
текширув ва назоратни амалга ошириш учун қонунга
мувофиқ ташкил этиладиган хизмат.
Метрология бўйича миллий идора – давлатда
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларига
раҳбарликни бажаришга ваколатли давлат бошқарув
идораси.
Метрологик текширув – ўлчаш жараёни
элементларини меъёрий ҳужжатлар талабларига
мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашни ўз ичига
олган ваколатли идоралар ва шахслар фаолияти.
Метрологик назорат – ўлчаш жараёни
элементларининг ҳолати, ишлатилиши ва ўрнатилган
тартибда метрологик қоидалар
амалга
оширилганлигини баҳолаш учун ваколатли идоралар
ва шахслар фаолияти.