Махсус эталон – бирликнинг алоҳида
шароитларда
қайта тикланишини таъминлайдиган ва бу
шароитлар
учун бирламчи эталон бўлиб хизмат қиладиган
эталон.
Давлат эталони – давлат ҳудудида ушбу
катталикнинг бошқа барча эталонлари билан қайта
тикланадиган, бирликларнинг ўлчамларини аниқлаш
учун асос сифатида хизмат қилиши ваколатли
давлат
идорасининг қарори билан тан олинган эталон.
Иккиламчи эталон – бирликнинг ўлчамини мазкур
бирликнинг бирламчи эталонидан оладиган эталон.
Нусҳа-эталон – бирликнинг ўлчамини ишчи
эталонларга узатиш учун мўлжалланган иккиламчи
эталон.
Ишчи эталон – бирликнинг ўлчамини ишчи ўлчаш
воситаларига узатиш учун мўлжалланган эталон.
Халқаро эталон – миллий эталонлар билан қайта
тикланадиган ва сақланадиган бирликлар ўлчамларини
мувофиқлаштириш учун халқаро келишув бўйича халқаро
асос сифатида қабул қилинган эталон.
Do'stlaringiz bilan baham: