Махкамова нодира улфатовна
Бўлажак ўқитувчиларида ижодийфикрлаш маданиятини шакллантиришнинг аҳволи ва такомиллаштириш йўллари
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
1.3.Бўлажак ўқитувчиларида ижодийфикрлаш маданиятини шакллантиришнинг аҳволи ва такомиллаштириш йўллари
Янги Ўзбекистонда комил инсон тарбияси давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилинган. Ижодий фикрловчи комил инсоннинг онги унинг юксак, чуқур билимли, кенг мулоҳаза-мушоҳадаси, хулқ-атвори, мақсадлари билан ўзгаларга ибратли, маърифатли мукаммал очиб бериш, талабаларга, кенг жамоатчиликка содда, лўнда қилиб тушунтириб бериш ва уларни янги ҳаёт, замон талабларига жавоб берадиган жамият қурилишининг фаол ва жўшқин иштирокчиларига айлантириш ижодий фикрлаш маданиятига шакллантириш жамиятимиздаги соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашга ёрдам бериш билан бирга демократик қадриятларнинг ривожланиши, фикрлар хилма-хиллиги ва қарашлар ранг-баранглигини (плюрализмнинг) қарор топишида муҳим ўрин тутади. Шу боис ижодий фикрлайдиган, ташаббускор ва юксак маънавиятли шахсни шакллантириш давлат сийосатининг устивор йўналишларидан бири хисобланади чунки бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш орқали уларда ҳар қандай зарарли оқим ва ғояга қарши турадиган имммунитетни ҳосил қилиш, ўз фикрининг асослилигига ишонтира оладиган, ўйлаб гапирадиган, фикр билдириш масъулятини чуқур ҳис қилувчи, ҳар нарсани тошу-тарозуга солган ҳолда тафаккур юритадиган шахсни ривожлантиради. Шу жиҳатдан ҳам таълим-тарбия жараёнида психологик-педагогик, фалсафий адабиётлардан фойдаланган ҳолда бўлажак ўқитувчидаги ижодий фикрлашни ривожлантиришга мисоллар билан таҳлил қилиб бериш ва таълим жараёнида уларнинг аҳамиятини очиб бериш, тарбиявий ишлар мазмунида маърифатпарварлик ва ҳурфикрлилик ғояларини ифодалашга оид илмий-услубий рисолалар яратиш, педагогик таьлим жараёнида фаннинг ўзига хос хусусиятлари ва мавзусидан келиб чиқиб илғор педагогик технологияларга асосланган ўқитиш услубиёти, ўқув-услубий тавсиялар кабиларни тажрибада синаб кўриш кабилар мухим ўрин тутади. Мазкур дарсларда қўлланиладиган илғор педагогик технологиялар ва инновацияларни такомиллаштириш, мазкур педагогик муаммони ҳал қилишнинг илмий-педагогик асослари, ўқитиладиган педагогик таълим фанлари бўйича ва бўлажак ўқитувчиларни ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга доир илмий, илмий-услубий ишланмалар, қўлланмаларни кенг миқёсда ишлаб чиқиш зарур. Ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштиришнинг мақсадларидан бири – бу бўлажак ўқитувчиларда эркин фикрлиликка ўргатиш орқали уларда маданиятини шакллантиришдир. Бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш учун ҳуқуқ, педагогика, фалсафа, мантиқ, психология ва бошқа бир қатор фундаментал фанларда ўрганиладиган мавзуларнинг хусусиятлари ва қонуниятларини билиш муҳим аҳамиятга эга. Инсон фикри маълум таъсиротлар асосида доимий ўзгариб туриши сабабли тараққиёт сари олдинга қараб ҳаракатланишга ундайди. Фикр ривожланар экан, ўз исботига эга бўлиши учун кечаётган воқеа-ҳодисаларни қиёсланади, кўриб чиқилади ва уларга асосланган натижаларни исботлаш учун умумий услуб умумлаштирилади. Ижодий фикрлаш кўникмасининг шаклланганлик даражаси бўлажак ўқитувчиларда турлича ривожланади. Бир-икки дарс ёки тадбир билан қўйилган мақсадга эришиш қийин. Барча бўлажак ўитқитувчи бирданига ижодий фикрлашга ўта олмайди. Бу уларнинг ақлий ривожланиш даражасига, берилган билим сифатига боғлиқ. Уни ривожлантириш учун турли дидактик воситалар тизимини, ўқитиш услубларини доимо такомиллаштириб бориш, ўқитувчининг ўзида ҳам ижодий фикрлаш мушоҳадаси ривожланган, муаммо бўйича жиддий тайёргарлик ишларини олиб бориш керак. Мазкур ҳол дарсни доимий такомиллаштириб бориш ҳамда мунтазам машқ қилишни талаб қилади. Психологлар фикрлаш даражасининг мураккаб ва серқирра эканлигини таъкидлайдилар. Фикрлаш ўз моҳиятига кўра ижодий бўлиб паст ёки юқори даражанинг маҳсулидир. Ҳар бир фикр маълум бир масаланинг туб моҳиятини тушуниб етишга, бошқача айтадиган бўлсак, бўлажак ўқитувчи ўз-ўзини камолга етказиш учун ҳам ўқитувчи ёрдамида, ҳам мустақил равишда ўз устида тинимсиз ишлашига, кичик мутахассис сифатида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётининг структурасини такомиллаштириш, модернизация қилиш, тараққий эттиришга хизмат қиладиган ижодий фикрловчи комил шахсни ривожлантиришга йўналтирилиши керак. Ўқитиш жарайонида демократик ёндошув, инновацион ҳамда илғор таълим технологияларини қўлланган ҳолда дарсларни ташкил этиш бўлажак ўқитувчиларнинг ўқиш фаоллигини оширади, топшириқларни ўз усуллари билан бажаришга, мустақил ишни ўз вақтида якунлашга бўлган иштиёқини кучайтиради. Ўқитиш жараёнида мустақил, ижодий иш турлари ҳамда тўғри танланган мавзулар, дидактик воситалар бўлажак ўқитувчиларнинг фикрлашга, тарбиялашга ижобий таъсир этади, уларда билим ва шахсий ташаббусга бўлган мотивацияни кучайтиради. Қўйилган масалани ҳал қилишга ҳар томонлама билим олиш эҳтиёжи (мотивацияси)ни вужудга келтириш, чуқур билим олишга бўлган қизиқишларини (илмий ва бадиий адабиётлар билан мустақил ишлаш) кўникмаларини ривожлантириш, ўзлаштирилаётган маълумотни олишда мантиқий ва танқидий, таҳлилий, қиёсий, синтезлашган фикрлаш билан боғлиқ ақлий қобилиятларнинг шакллантириш, бўлажак ўқитувчининг шахсий машғулотини, мустақил таълим олиш жараёнини режалаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш (адолат мезонлари воситасида) воситасида ижодий фикрлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш, жамоа билан ишлаш (китобхонлик кечалари, баҳс-мунозара, учрашувлар ўтказиш) шароитида бўлажак ўқитувчи шахсига индивидуал ёндашувни амалга ошириш, бўлажак ўқитувчиларнинг таълим жараёнида ҳамжиҳатлик асосида ўз-ўзини бошқаришга ўргатиш ҳамда ўз билимини ҳаққоний баҳолашга ўргатишнинг янгича ёндашувлар воситасида билим олиш фаолиятини назорат қилиш каби дидактик талабларни амалга ошириш мухим ўрин тутади. Педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда ўқитувчи уларга ибрат бўлиши, ёшларда ўз кучига, иқтидорига, қобилиятига бўлган ишонч ва масъулият туйғусини тарбиялаши зарур. Машғулотлар чоғида ўқитишнинг илғор услубларини, ноанъанавий ёндошувларни, самарали педагогик технологияларни қўллаши воситасида барча имкониятлардан фойдаланиши лозим. Бўлажак ўқитувчиларни дарсда ёритилаётган масалаларга ўзлари жавоб топишга қизиқтириш, муҳокамаларда эркин фикри билан иштирокининг таъминланишига эътибор қаратиш ижобий натижа беради. Бугунги кунда мамлакатда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда педагогик таьлимни ташкил этиш, белгиланган талабларга жавоб берувчи, маънавий баркамол, касб маҳоратига эга бўлган, меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, мустақил ҳамда ижодий фикрловчи, замонавий билимларга эга бўлган комил шахсни тарбиялаш бош мақсад қилиб белгиланган. Шу жихатдан хам олий таълими муассасаларида таълим-тарбия жарёнининг ўзига хос хусусиятларининг мавжудлигини ҳисобга олиб ўқитиш мазмунига, янги Ўзбекистоннинг келажаги бўлган ҳар томонлама камол топган ёшларни замонавий фан-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда ҳаётга ва жамият учун хизмат қилишга тайёрлаш, чуқур замонавий билимларга эга бўлган, собитқадам, ижодий фикрли, ватанпарвар, халқпарвар, диёнатли ва бағри кенг, бугунги бозор талаблари асосида вужудга келадиган рақобатдан чўчимайдиган ёш авлодга ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш мухим хисобланади. Дархакикат бугунги кунда ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчи шахсига муносабат кескин ўзгариб бормоқда. Ўқув режалари, ўқув дастурлари, адабиётлари, дарсликларнинг мазмуни янги Ўзбекистон шароитига мос. Миллий анъаналар, услубий ёндашувлар ва таълимнинг сўнгги ютуқлари асосида қўлланмаларнинг янги авлоди яратилмоқда. Бўлажак ўқитувчига таълим бериш ва тарбиялашда таълим жараёнига янгича ёндошувлари кузатилмоқда. Фан-техниканинг сўнгги ютуқларига асосланилиб ўқув адабиётларининг мазмуни, вазифаси ва мақсади тўлиқ янгича педагогик ёндашувлар билан ишлаб чиқилди. Шу билан бирга ўқув режалари ва дастурлари олий таълим муассасаларида қўллаш тарзида янги тажрибалар асосида уларни қайтадан кўриб чиқилган ҳолда зарур ўзгартиришлар киритилмоқда. Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш бўйича дастур ва дарслик бой материалларга ва катта имкониятларга эга. Чунки бу фанда бўлажак ўқитувчининг маънавий дунёсини бойитишга қаратилган энг муҳим мавзулар киритилган бўлиб, намунали ўқув режасига мувофиқ унга 51 соат ажратилган бўлиб, шундан 32 соати назарий ва 4 соати семинар маш-ғулотларига ва 15 соати мустақил ишга белгиланган. Республика миқёсида ўтказиб бориладиган “Ўзбекистон - Ватаним маним”, “Маънавият қалбим қуёши”, “Китобхон”, “Ватанни севмоқ иймондандир” каби кўрик-танловларда иқтидорли ўқувчилар қатнашишиб ўзларини тўлқинлантирган ғоялар, фикрлар билан иштирок этишлари йўлга қўйилган. Бўлажак ўқитувчиларнинг ҳуқуқий-маънавий, шу билан бирга педагогик таьлимга оид билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда “Педагогика”, “ Тарбиявий ишлар методикаси” фанининг ўз ўрни бор. “Педагогик махорат” каби фанларни ўрганишлари, яратиб берилмоқда. Шу жумладан инглиз тили ўқув қўлланмалар ва дарсликлар ўзбек олимлари ва педагоглари, методистлари томонидан яратилган. Ўкув абиётларини илмий салмоғи ортиб бормоқда. Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда педагогик таълим фанларининг мос мавзуларини ўрганиб таҳлил қилиб чиққан ҳолда уларнинг мос мавзуларидан фойдаланиш асосида дарсларида уларда шакллантириладиган кўникма ва малакалар ҳамда фазилатлари аҳамиятини, янги тарихий асарлар, ёдномалар, бадиий асарларни ўрганиш бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий тафаккурни кенгайтира. Бўлажак ўкитувчи ижодий фикрлашга бу - шахснинг бевосита ўзига боғлиқ бўлган, ташқи муҳитнинг турли таъсирларига нисбатан фикр-ўйлари воситасида муносабатда бўлиш, фикрга - фикр билан, ғояга ғоя билан, жаҳолат ботқоғига ботган бўлса, маърифат нури , эътиқод ва муносабатлар билан таъсирчан, тушунарли тарзда мустақил, тўғри ва ижодий фикрлаши таълим-тарбияси жарайонидаги энг муҳим педагогик талаблардан бири хисобланади. Шунинг учун педагогик таьлим жарайонида бўлажак ўкитувчи биринчидан, бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантиришга имкон берадиган фанлар йўналишларини белгилаб олиш; иккинчидан, педагогикага оид фанларга бўлажак ўкитувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантириш имкониятини берадиган тегишли боб ва бўлимлари ҳамда уларнинг мавзуларини аниқлаб олиш; учинчидан, дарслар мазмунини бойитадиган илмий, илмий-педагогик ва адабий, тарихий манбалар рўйхатини тузиш ҳамда уларнинг ўрнини белгилаб олиш; тўртинчидан, бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган илғор педагогик технологияларга асосланган самарали педагогик тажриба намуналарини умумлаштириш ва шу асосда услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда рўйхатини тузиш; бешинчидан, бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантирувчи дарслар мазмунини тўлдирувчи дарсдан ташқари машғулотлар ва тадбирлар намуналари асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқиш; олтинчидан ўқитувчиларга услубий ёрдам сифатида мазкур масала доирасида илғор тажриба марказининг тахминий ўқув дастурини яратиш лозим бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини такомимиллаштиришда ўқитиш жараёнида интерфаол методларни қўллаш уларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш ва мустаҳкамлашда мухим ўрин тутади. Интерфаол ўқитиш технологияси деганда аввало ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчи ўртасидаги субъектлараро мақсадга йўналтирилган ва унга эришишда қулайликни ва таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминловчи ва шакллантирувчи ўзаро ҳамкорлик фаолияти тушунилади. Интерфаол ўқитиш методларининг асосини ўзаро ҳамкорлик ташкил этиб, у ўз навбатида шахслараро коммуникацияни таъминлайди. Яъни унга хос бўлган хусусият инсон томонидан “ўзганинг ролини қабул қилиш”, маслакдошига, ёки бошқа гуруҳ аъзосига ўз муносабатини билдириш, ўз лойиҳаларини баён қилиш сифатида тушунилади. Айни шу усул ва технологик воситалар бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган мавзулар асосида “Педагогика ” “Касбий педагогика” “Тарбиявий ишлар методикаси” дарс жараёнларида интерфаол методларни қўллашда педагогик ҳамкорлик – ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчи ўртасидаги фаолият алмашинуви муҳим ҳисобланади. Чунки, ижодий фикрлаш фаолияти бўлажак ўқитувчиларнинг ўз-ўзларини бошқариш жарайонларини ўзгартириш, такомиллаштириш, субъектлараро муносабатлар, муваффақиятини таъминлаш муҳитини яратиш, баҳолашда ҳаққонийлик ва оптимистлик, рефлексия ва ҳоказолар каби турли шакл ва усуллар амалга оширилади. Бўлажак ўкитувчида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда ўкитувчига – ҳар бир бўлажак ўкитувчида муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ўз нуқтаи назарига эга бўлиш ва уни билдиришга тайёр бўлиш маданиятини ривожлантиради. Педагогик жараёнда ўзаро ҳамкорликнинг тенг хукукли бoлишига ахамият беради. Фикрлаш фаолияти – ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фикрлаш фаолиятини ташкил этишда ўқитувчи томонидан тайёр билимларни бўлажак ўқитувчининг онгига бевосита сингдириш эмас, аксинча уларда билиш фаолиятини мустақил равишда ташкил этиш асосида эркин фикрлаш кўникмаларини ишга солиш, муаммоли таълимни ташкил этиш, ўқувчилар томонидан таҳлил қилиш, синтезлаш, таққослаш, умумлаштириш, таснифлаш сингари турли-туман фикрлаш опреацияларини мустақил бажаришларида акс этади. Шу билан бирга ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятининг турли шаклларини (якка, жуфтлик, гуруҳли) ташкил этишда ҳамкорлик иштирокчилари томонидан ўзаро фикр алмашиш жараёнлари амалга ошади. Эркин фикрлаш ўқувчи ва ўқитувчининг муҳокама қилинаётган муаммо бўйича ўзларининг янги фикрлари, фанлар мазмуни ҳақида атрофларида содир бўлаётган ҳодисаларнинг моҳиятини англаган ҳолда фикр яратишлари жараёнидир. Ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчининг машғулот турини танлаш эркинлиги оптимал ривожланиш ва ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб уларнинг ўз хатти-ҳараккатлари ва педагогик ҳамкорликни онгли равишда бошқариш ва фаоллаштириш муваффақиятга эришиш ҳолатини юзага келтириш, педагог томонидан ўқувчиларнинг қониқишлари, шодликлари, ижобий ҳис-туйғуларини қўллаб қувватлашга йўналтирилган қатор ташқи шароитларни юзага келтиришнинг ривожлантириш ва унга эришиш ҳолатини воситалари, шарт-шароитлари амалга оширилади. Ўқитувчининг педагогик маҳорати бўлажак ўқитувчилар фаолиятини баҳолашда эришилган натижанинг қиммати, аҳамияти, шахснинг индивидуал ютуқларини ривожлантиришда ижобий ўзгаришларни кўрсатиб ўтиш, педагогик жараён иштирокчиларининг фаолиятларини, ўзаро ҳамкорликларини ўзаро таҳлил қилиш, ўзаро баҳолаш, ўз билимлари, тажрибаларини маълум даражада амалга ошириш унга ниятини яратади. Педагогик таьлим жараёнида ижодий фикрлаш маданиятини вужудга келтириш, коммуникативликни таъминлаш, ўзаро фаолият алмашинувини ташкил этиш, фикрий, ижодий, рефлексив фаолиятни ташкил этиш кабилар амалга оширилади. Ўзаро коммуникативликни методларини қўллаш чоғида бўлажак ўқитувчиларга қулай муҳит яратилади. Педагогик таьлим жараёнида бошланиш босқичиданоқ амалга оширади (дарс, машғулот ёки дарсдан ташқари тадбирлар бошида). Бу гуруҳга кирувчи методлар барча ўқувчиларни ташкиллаштирилаётган маълум педагогик жараёнга тезроқ мослашувини ва ўзлигини намоён қилишни таъминлайди. Педагогик таьлим жарайонида ўқитувчилар ва бўлажак ўқитувчилар томонидан ҳамкорликдаги ишларини уйғун ташкил этишда ижодий ишлар орқали уларни ривожлантириш, ижодий гуруҳларга ажратиш кабилар интерфаол методлардан мақсадли фойдаланиш бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда ўз самарасини беради. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling