Махкамова нодира улфатовна


Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги


Download 0.88 Mb.
bet6/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация ишининг асосий мазмуни ва натижалари тадқиқотчи томонидан 37 та иш, шу жумладан республика ОАК рўйхатига кирган илмий-услубий журналларида 5 та, ОАК рўйхатидаги чет эл журналларида 3 та мақола чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб умумий ҳажми 148 саҳифани ташкил этади.


I БОБ. ПЕДАГОГИК ТАЬЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРДА ИЖОДИЙ ФИКРЛАШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ

    1. Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш педагогик муаммо сифатида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” асарида эркин фуқаро маънавиятининг биринчи шарти сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқини таниш ва бунинг учун курашишни асосий масала қилиб қўйди. Ижодий фикрлайдиган шахсда мантиқий, рационал фикр юритиш, мулоҳаза қилиш қобилияти ривожланади, у ўз халқи, Ватани тақдири ҳақида ўйлайди. Ноҳақлик ва ҳақиқат ўртасидаги зиддиятни тўғри англаган ҳолда мантиқий хулоса чиқаради. Бундай шахс сохта ғояларга, ғаразли таълимотларга ишонмайди. Чунки эркин шахс тақлидчиликка, юзакичиликка берилмайди, деган ғояси ҳар бир шахсдан юксак маърифатли, ўқимишли бўлиши талаб қилинади [80,47].


Чунки маърифат одамнинг иймонини бақувват, иродали ва ҳар қандай қийинчиликлардан чўчимайдиган, бардошли, сабр-тоқатли, бағри кенг, эркин шахс сифатида шакллантиради. Дарҳақиқат, бугунги кунда адолатли, демократик ҳуқуқий жамият ўз ҳақ-ҳуқуқини англаган, юксак маънавиятли, ижодий фикрли баркамол инсонлар ўзини озод ва эркин ҳис этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки бевосита “Ижодий фикр” тушунчаси “эркинлик”
тасаввур, мустакил фикрлаш билан ўзаро ҳамоҳанг ва маънодош. Чунки, “ижодий фикрлаш” тушунчасининг ўзи, тарихан олиб қараганда, ҳуррият ва эркинлик, тенг ҳуқуқлилик учун кураш жараёнида пайдо бўлиб қарор топгандир.Ижодий фикрлаш жарайонида эса бўлажак шахс ўзини чинакамига эркин ва озод ҳис қила олади. Зеро, ҳар бир одамнинг озодлиги, у яшайдиган Ватан озодлиги, у мансуб бўлган халқ озодлиги билан боғлиқ. Ҳар бир инсон ўз ватанида, ўзининг ҳалқи ичида эркин шахс сифатида улғайиши ва қудрати, истеъдоди, фикрлаш маданиятини эгаллаганлик даражаси доирасида намойиш этади.
Педагогик бошлангич таьлим бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш бу шахс эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари шахснинг амалда эркин ва озод шахс эканлигини тўла англаш унинг маънавий даражаси, ички маънавий дунёсини шакллантириш ва ривожлантириш ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиш ва фикрлаш маданиятини чуқур эгалллаш ўз кучи ва имкониятига таяниш, ўзига ишончини орттириш, эркин фикрлашни ривожлантириш воқеа ва ҳодисаларга онгли муносабатда бўлиш ва ёндашишда ўз фикри ва қарашига, собит позициясига эга бўлиш, муаммоли масаланинг ечимини топишда ижодий фикрлашни ривожлантирадиган баҳс-мунозара маданиятига ўргатиш ўз шахсий манфаатларини жамият билан уйғун ҳолда кўра олиш, ижтимоий муҳит – маҳалла-кўй, оила аъзолари, ёру биродарлари, қариндош-уруғ, атрофидагилар, ижтимоий институтлар билан ўзаро муносабатда катта ва кичикка иззат, ҳурмат туйғуларини тарбиялаш ва ривожлантириш эркин жамиятнинг эркин шахси сифатида ижодий фикр юритиш фазилатига эга бўлган баркамол инсонни ривожлантирувчи ижодий характердаги дарслар туркумларини аниқлаш ва уларни ижодий жиҳатдан мазмунини бойитиш ва илғор таълим воситалаларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиш каби педагогик муаммолар ижобий ҳал этилган тақдирда шахс ўзини эркин, озод фуқаро ёки шахс сифатида англаб етиш ва Ватан, халқ, эл-юрт, олдидаги ўз бурчини тўлароқ идрок этадиган ижодий фикрли инсон бўлиб етишади. Шу билан бирга ижтимоий адолатни амалга оширувчи ва уни ҳимоя қилишга қодир бўлган чуқур билимли, мушоҳадали шахс сифатида камол топади.
Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва ундан келиб чиқувчи вазифалар масъулиятини белгилаш мақсадида “Педагогика”, “Тарбиявий ишлар методикаси ”, “Педагогик махорат” фанлари ўқув дастурлари ва дарсликларини ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга оид дарсларнинг мақбул мавзулари ва материаллари мавжудлиги аниқланди. Шу билан бирга мазкур дастурларни ўрганишда шундай хулосага келдикки педагогик таьлим дарсларида ижодий фикрлаш натижасига доир иншо (essay) ёзишга ўргатишда ижодий тафаккур юритишни ривожлантириш имкониятлари ҳамда дарсдан ташқари мақсадли тадбирлар ўтказиш учун катта ўқув-услубий имкониятларга эга аниқланди.
Юқоридаги фанларнинг мавзуга мос бўлим ва мавзуларидан манба сифатида унумли фойдаланиш асосида педагогик таьлим фанини ўқитиш воситасида шахс, руҳ ва тафаккур эгаси сифатида ўзининг қобилиятини, барча имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шароит мавжуд. Бўлажак ўкитувчи ўзини эркин муҳитда ижодий фаолият юритиш асосида яратувчанлик қобилиятини юзага чиқаришда, ўзининг тақдирини ўзи белгилашга дахлдор эканлигини англай бошлади. Унда жамият ҳаётига дахлдорлик, ўз халқи ва ватани тақдирига бефарқ бўлмаслик ҳисси шакллана бошлайди [67,63]. Маърифатпарвар, миллий маорифимиз ташкилотчиларидан бўлган А. Авлоний, инсон ёшлигиданоқ шундай фикр юритишга ўргансинки токи унинг ёшлик ва навқиронлик йилларидаги ҳар бир ҳаракати ижтимоий ўз-ўзини англаш ва башарият учун ишлашдан, эзгулик яратишдан иборат бўлсин, деган эди [125,21].
Янги Узбекистан таълим мазмуни ва жараёнида янгиланиш ва ўқитиш тизимида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ва инновациялар ўз натижасини бермоқда.
Шунинг учун педагогик таълим муассасаларида ўқитувчининг демократик тамойилларга асосланган илғор педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш муҳим ва жамият талаби ҳамда буюртмаси сифатида ёндошиш зарур. Бугунги кунда ноанъанавий дарслар деб аталаётган дарс турлари эса анъанавийлашиб бораётир. Инсон шахси ва тафаккур юритиш тарзи замон тараққиёти билан ҳамоҳанг ривожланиши ва уйғунлашиб бориши натижасида жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга оширишга қодир ижодий фикрловчи, маданиятига эга бўлишни тақозо қилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда ноанъанавий дарслар, ижодий дарслар сифатида таълим жараёнининг таркибий қисмига айланиб бораётганлиги натижасида бугунги кун педагогикаси учун инновацион дарслар, янгича талаб ва ёндашувлар давр талабига айланди.
Айникса педагогик таьлим маънавий меросимиз ва уларнинг йўлчи юлдузлари бўлган мутафаккирларимизнинг илмий асарларидан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиш таълим мазмунини бойитишда, бўлажак ўқитувчиларни фикрли қилиб тарбиялашда катта ёрдам беради.
Шарқ Уйғониш даврида бошланган ва яратилган Ибн Сино, Беруний, Форобийларнинг илмий меросидаги илғор ва ҳурфикр ғоялар дунё илм-фанидагина эмас, балки бугунги миллий педагогикамизда ҳам шахснинг миллий ўзлигини англаш асосида Комил инсон – ижодий фикрловчи баркамол шахснинг шаклланиши ва ривожланишида, бугунги кун ўзбек таълим-тарбия тизимида қимматли илмий манба сифатида ўз аҳамиятини йўқотмай келаётир. Аммо педагогик таълим фанлари, дарсларини ташкил этишда мазкур ғояларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ёндошиш ёшларимизнинг ҳар томонлама камол топишларида муҳим роль ўйнайди. Давлат таьлим стандартларида ҳам айнан ўтмиш маънавий мерос асосида ёшларни мустаҳкам иймон-эътиқодли, меҳнатсевар, янгиликларга интилувчи, қийинчилик ва мураккабликларни осон енга оладиган, бир неча касб-ҳунарни эгаллаган маънавияти кенг бўлган ёшларни тарбиялаш вазифаси белгиланган.
Педагогик таьлим йўналиши бўлажак ўқитувчиларига замон талабга мос, чуқур илмий асосланган билимларни бериш ва тарбиялашга янгича ёндошиш масаласи олий таьлим муассасалари ўқитувчилари олдида турган муҳим масала ҳисобланади. Бугун ўқитувчи касбини эгаллаган зиёли ўқитувчи ролидан эксперт, яъни чуқур билимли соҳа мутахассиси даражасига ўсиб ўтмоқда. Педагогик таълим жараёнида ўқитиш ва тарбиялаш услубиётининг шакл ва мазмунини белгилаш ҳамда билим беришда бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантиришга янгича ёндошишни талаб этилади. Шу асосда илғор ўқитувчилар, методистлар, олимлар олий таълим фанлари билан бир қаторда замонавий илғор ахборот технологиялари ютуқларини қўлланган ҳолда дарс моделларини ишлаб чиқмоқдалар таълим жараёнига татбиқ қилинмоқда. Шу билан бирга ўқитишнинг илғор воситаларии сифатида таълимга педагогик ва ахборот технологияларининг энг самарадор воситаларини қўлланиш орқали педагогик мақсадга мувофиқ аниқ натижаларга эришиб боришдир.
Маълумки, жамиятдаги инсоннинг тўлақонли фаолияти, яъни унинг ҳар кунги фаолияти ундан юқори даражадаги умумий ривожланиш ва юксак маданиятлиликни талаб қилади. Шунинг учун бизнинг асосий вазифамиз – фан асосларини чуқур эгаллашлари баробарида ўз олдиларида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммони ҳал қилишда онглилик ва мантиқий фикр юритиш асосида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришдир.
Демак, замон ва тараққиётнинг ривожланиш диалектикасига мувофиқ замонавий ўқитувчилар олдида ўқитиш ва дарсдан ташқари тадбирлар асосида эркин фикрлаш маданиятини шакллантириш илмий муаммо сифатида долзарб бўлиб қолаверади.
Педагогик фанларнинг бир неча йўналишлари бўлажак ўкитувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантирувчи тизими сифатида ўрганилади. Социологлар шахсни ўраб турган жамоа муҳит омили сифатида ижодий қобилиятларнинг намоён бўлишини аниқлайди. Психология фани эса ҳар бир инсоннинг мустақил фикрлаш жараёнини, унинг шаклланишини, инсон фикрлаш жараёни ёрдамида номаълумни, янгиликни аниқлайди. Педагогик таьлим йўналиши бўлажак ўқитувчилардаги ижодий фаолиятни шакллантириш ва ривожлантириш йўлларини, ёшларнинг эркин фикрлашлари орқали фаол меҳнатга тайёрлашни тадқиқ этади. Фалсафа эса тафаккур шакли ва моҳиятининг юзага келиши сабаблари, белгиларини, тарихий ва ривожланиш хусусиятларини ўрганади.
Педагогик таълим жараёнида ўрганилаётган билимларни ўзлаштириш, масалани мустақил ҳал этиш кўникмасини ривожлантириш, муаммони олдиндан кўра билиш ва унинг мақбул ечимини топиш, олинган натижаларни масалани ҳал қилиш жараёнида ишлатишни билиш бўлажак ўқитувчининг ижодий фикрлашига боглик. Белгиланган масалани ҳал этишда психологларнинг илмий хулосаларига асосланиб бўлажак ўқитувчининг ижодий фикрлаши махсус психологик қонуниятлар асосида шаклланади. Шу жихатидан хам ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш мустақил фикрлаш жараёнига боғлиқ ҳолда тадрижий ривожланиш инъикоси асосида, яъни махсус билимларни эгаллаш ва кўникмаларга эга бўлиш воситасида педагогик муҳитда амалга оширилади.
Мустақил фикрлаш асослари россиялик олимлар Л.С. Виготский [61], Г.Д. Дмитриев [64], А.М. Матюшкин [ 83], И.С. Якиманская [137], В.С. Гончаров [62] ва бошқаларнинг ишларида атрофлича баён қилинган. Аммо ўқувчи-ёшларда мустақил фикрлаш жараёнининг тадрижий такомили ва инъикоси бўлган ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга қаратилган жиддий илмий-педагогик ва услубий адабиётлар ва тавсиялар яратилмаган.
Шундан келиб чиққан ҳолда олий таълими муассасалари бўлажак ўқитувчиларига дарс ҳамда дарсдан ташқари тадбирлар воситасида билимларни чуқур ўзлаштириш асосида уларда ижодий фикрлилик фазилатларини ривожлантирадиган самарали услубий қўлланма ва ишланмалар яратиш масалалари долзарб вазифадир.
Олий таълими муассасаларида бўлажак ўкитувчиларнинг фикрлашларини шакллантириш ва ривожлантиришда ўз илмий тадқиқотлари ва тавсиялари билан ўқитиш ва тарбиялаш жараёнига катта ҳисса қўшаётган ватандошимиз таниқли психолог олима, педагогика фанлари доктори, профессор В.М. Каримованинг илмий фаолияти [75,16], шунингдек, таълим-тарбия жараёнида умумтаълим мактаблари ва олий таълим соҳасида талабаларнинг мустақил ижодий фикрлашларини атрофлича тадқиқ этган олима З. Т. Нишонованинг ҳам олиб борган тадқиқотлари ўқувчиларда мустақил фикрлаш жараёнига катта ҳисса қўшдилар [159,391].
Демак, ўқитиш ва тарбиялаш услублари бўлажак ўқитувчидаги ижодий фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга қаратилиши, фанларни ўқитишда турли ўзига хос услубларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш лозим. Бу борада ўзбекистонлик педагог, психолог файласуф олимлардан Н. Ж. Файзиеванинг “Ўзбек маърифатпарвар шоирларининг ижтимоий-фалсафий қарашларида ҳурфикрлилик муаммолари” [163,138], Н. Ғ. Алавутдинованинг умумтаълим мактабларининг “Она тили дарсларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантириш омиллари” [155,21], Э. Нуруллаеванинг “Бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш усуллари” [160,24], Қ. П. Ҳусанбоеванинг “Адабий таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг илмий-педагогик асослари” [165,42], С. С. Абдуллаевнинг “Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом” [154,25], З.Т. Нишонованинг “Мустақил ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг психологик асослари” [159,391], Б.Ж. Умаровнинг “Маънавий-маърифий фаолият жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик асослари” [162,138], Б.Х. Ходжаевнинг “Тарих дарсларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини шакллантиришнинг дидактик асослари” [165,20] сингари олиб борилган тадқиқотларда умумий ўрта таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш масалалари атрофлича ўрганилган. Мазкур илмий тадқиқотларнинг натижалари материалларини таълим жараёнида эркин фикрлашни шакллантиришда ўзаро алоқадорлик принципи асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда қўлланиш муҳимдир. Бу тадқиқотларда мустақил фикрлашни ривожлантирувчи ўзига хос хусусиятлар ўрганилган.
Аммо мустақил фикрлашнинг тадрижий инъикоси бўлган, ўзида кенг ижтимоийликни касб этувчи вазифаларни бажариши лозим бўлган ҳамда тушунча ва категория сифатида жамиятимизда тафаккур тараққиётига кенг доирада хизмат қилишга қодир бўлган ижодий фикрловчи шахснинг моҳияти ва уни бўлажак ўқитувчиларида шакллантириш даражаси ноаниқ бўлиб қолмоқда. Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда таълим мазмуни, услуби ва ташкилий шаклларига, айнан ҳаётий муаммоларни ҳал этишга жиддий таъсир кўрсатиши ҳақида миллий дидактикамизда тўлиқ маълумотлар мужассам эмас. Шунинг учун ижодий фикрлаш ҳам тушунча ҳам категория сифатида мустақил фикрлашга қараганда қамрови кенг ҳисобланади ва у психологиянинг ҳам тадқиқот объекти бўлишидан ташқари, асосан фалсафа, педагогиканинг, социологиянинг ҳам тадқиқот объекти сирасига киради.
Шу факторларни ҳисобга олиб ўрта олий таьлим муассасаларида ўқитиладиган фанлар жараёнида бўлажак ўкитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда етакчилик қилади, қай бири бой манба сифатида белгиланган вазифаларнинг муваффақиятли омили бўлиб хизмат қилиши масалалари ҳал қилишда мос имкониятларини аниқлаш сингари муаммоларни белгилаб олдик.
Давлат таълим стандартларида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик таълим фанлари бўйича мажбурий ўқув юкламаси ҳажмини, битирувчилар савиясига қўйиладиган талабларни белгилаб берилган. Мазкур стандартда педагогик таълим фанлари давлат таълим стандартининг вазифалари қилиб қуйидаги муҳим жиҳатларга ҳам эътибор қаратилган:
- халқнинг бой ақл-заковат мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
- таълим олувчиларга фундаментал билимларни ўзлаштиришнинг фаол усулларини жорий қилиш, ижодий фикрлаш ва кенг тафаккурга эга бўлиш малакасини шакллантириш.
Белгиланган вазифадан келиб чиққан ҳолда, мазкур стандартдаги олий таълим муассасалари битирувчиларига педагогик таълим фанлари бўйича қўйиладиган умумий талабларда қуйидагилар акс этган:
- фундаментал билимларни ўзлаштира олиш, ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётга, бошланғич касбий кўникмаларни кундалик ҳаётга, меҳнат фаолиятига татбиқ эта олиш;
- бўлажак ўқитувчилари педагогик таьлим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича чуқурлаштирилган, йўналтирилган , махсус, фанлар асосларини эгаллашлари учун зарур бўладиган асосий билимларга эга бўлиш;
- мустақил ва ижодий фикрлаш, ўз фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакаларини эгаллаш;
- билимларни мунтазам янгилаб боришга интилиш, ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий ёндашиш сифатларига эга бўлиш;
- ижодий фикрлашнинг усулублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш;
- турли вазиятларда танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш,
- маънавий ахлоқий маданиятга эга бўлиш;
- сиёсий маданиятга, фуқаролик бурчлари ва жавобгарлик ҳисларига эгалик;
- умуминсоний фазилатларига эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;
- жисмонан бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли, маънавий соғлом, руҳий, жисмоний жиҳатдан ўзини доимо такомиллаштиришга интилиш.
Санаб ўтилган вазифалар ва талаблар олий таълими муассасаларини битирувчиларига татбиқ этилиши ва педагогик таълим фанларини ўқитишга мажбурий талабларни белгилаши баробарида ҳар бир ўқитиладиган фан мазмунига ҳам алоҳида талаблар қўйилган. Педагогик таьлим фанларини ўқитишда:
- ўз фикрларини лўнда ва равон ифодалай билиш, нутқ мавзусининг мазмуни ва мақсадини асосли далиллар билан баён эта олиш, деб белгиланган ҳамда ўқитиш мазмунига қуйидаги белгиланган талаблар бўлажак ўқитувчиларни ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди:
- эркин ижодий иншо (essay) ёзиш қобилиятини ривожлантириш воситасида ўқиб ўрганилган асар қаҳрамонлари ҳақида мустақил ва ижодий фикрлай олиш, уларга тавсиф бера олиш, бадиий асарнинг моҳияти ва бадииятини ёритувчи реферат, иншо (essay) ёза олиш;
- ўқиш (reading) жараёнида аутентик матн персонажларини умуминсоний ва миллий қадриятлар нуқтаи назаридан мустақил баҳолай олиш кўникмаларирини ривожлантириш орқали ижодий фикрлашга ўргатиш эга бўлиш, ўқимишлилик сифатларини таркиб топтиришга ёрдам беради.
Ўрта Осиё мутафаккирларининг мерослари ва уларда акс этган ғояларни гапириб бера олиш, лозим бўлганда баҳслаша олиш, ижтимоий гуруҳлар таснифини билиш, қадриятлар тизимини, уларнинг жамият ва шахс ҳаётидаги ўрнини билиш, мафкура,унга Ўзбекистан ҳақидаги тушунчаларга эга бўлиш, бўлажак ўкитувчиларда ижодий фикрлилик фазилатларини таркиб топтириш ва ривожлантирш педагогик таьлим жараёнида долзарб муаммоларидан ҳисобланади.
Тадқиқот илмий муаммосидан келиб чиқиб фанлар интеграциясини ҳисобга олган ҳолда “Педагогика”, “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Педагогик махорат” фанлари ва ўқув курсларига давлат таълим стандартлари томонидан қўйилган талабларида бўлажак ўқитувчиларни ижодий фикрлашга ўргатиш ва ривожлантиришда тарбиявий характерга эга бўлиб муҳим педагогик вазифалар кўрсатилган.
Қўйилган муаммо мақсадига мос равишда кўрсатиб ўтилган педагогик таьлим фанларини ўқитишда улар дастурларига ажратилган соатлар, ўқув жараёни режаси ва унда белгиланган соатлар тақсимотида ўқитувчининг шахсий ишчи режа тузиб олиши дарснинг муваффақиятини таъминлайди. Шу билан бирга дарсларнинг назарий қисми ва амалиётига ажратилган соатларнинг ишчи режада акс этиши кундалик дарс ўтишда таълим самарадорлигига эришишнинг гаровидир.
Бўлажак ўқитувчиларда шакклантирилиши лозим бўлган ижодий фикрлаш тушунчларининг ўхшашлиги ва фарқлари, функциялари ҳамда уларга юклатилган ижтимоий ва педагогик вазифалар узвийлиги мухим ўрин тутади. Таълим-тарбия жараёнида мустақил фикрлаш боланинг ўз ақлини таниб буюм-предметларнинг шакли, ранги, таъмини билиш, бошқача айтганда боланинг воқеа-ҳодисага, атрофидаги буюм-жисмларга бўлган қизиқиши ўйин ва ўрганиш жараёнида уларнинг шаклини ўзгартириб кўриш, яхши-ёмон сингари сифат тушунчаларига бўлган шахсий муносабатида кўринади. Демак, мустақил фикрлашга ўргатиш болалик давридан бошланиб унинг боғча, мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари дарс жараёнларида ва дарсдан ташқари тадбирлар жараёнида давом этади
Мустақил фикрлаш ва ижодий фикрлаш тушунчалари ўзаро алоқадор бўлиб улар ўртасидаги фарқ, мустақил фикрлаш психологик жараён бўлса,
ижодий фикрлаш маданиятига эга бўлиш ижтимоийлик хусусиятларга эга. Ижодий фикрлаш тушунчаси мустақил фикрлашнинг тадрижий ва мантиқий ривожланишининг давоми бўлиб, мустақил фикрлаш тушунчаси ижодий фикрлашнинг негизи бўлса, ҳурфикрлилик эса унинг тарихий илдизидир. Янада аниқроқ айтадиган бўлса ижодий фикрлаш тушунчаси мустақил фикрлаш жараёнининг тадрижий такомили давомида шаклланган фазилатларни қамраб олувчи ва акс этувчи инъикосидир. Ижодий фикрлаш ҳам тушунча ҳам категория сифатида мустақил фикрлашга қараганда қамрови кенг ҳисобланади ва у психологиянинг ҳам тадқиқот объекти бўлишидан ташқари, асосан фалсафа, педагогиканинг, социологиянинг ҳам тадқиқот объекти сирасига киради ва кенг ижтимоийлик касб этади. Ижодий фикрлаш маданияти умумий маданиятнинг бир бўлаги бўлиб, тарбияланувчида махсус тайёргарлик асосидаги билимлар ва ижтимоий муҳит асосида шакллантирилади.
Намунавий ўқув режасида фанларнинг назарий ва амалий қисмидан ташқари бўлажак ўқитувчининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашни, билимлари, дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган мустақил ишларга белгиланган соатлар ҳам айниқса, уларнинг эркин мулоҳаза, мушоҳада юритишга ўргатиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
Ўкитувчи фақатгина аниқ билимлар ҳажмини берибгина қолмай, балки ўзлаштирилган билимлар, олинган натижалар асосида бўлажак ўқитувчиларда мантиқий, танқидий фикрлашга ҳамоҳанг ижодий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилиш ва шу асосда унинг маданиятини шакллантириши лозим. Бу кўникмалар қайси йўллар, қандай воситалар, қайси фанлар орқали ўз ечимини топишга психология ва педагогикада бўлажак ўкитувчи шахсига йўналтирилган таълимга жиддий эътибор берилмоқда. Ушбу вазифаларни бажаришда олий таьлим муассасалари бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданияти шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи бўлажак ўкитувчиларга ўрганилаётган мавзу доирасида билими беради, бироқ, билимларни ўзлаштиришнинг оптимал услублари, мавзуга оид оригинал, конкрет услублари етарли эмас. Бунинг сабаблардан бири – бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлилик маданиятини шакллантириш бўйича илмий асосланган тавсияларнинг етишмаслиги, педагогик таълим фанлари жараёнида мазкур масала бўйича самарали услубий адабиётларининг ишлаб чиқилмаганлигидадир.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling