Махкамова нодира улфатовна


Эркин фикрлаш бўйича ўқувчилар билимини аниқлаш учун тест олиш


Download 0.88 Mb.
bet41/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Эркин фикрлаш бўйича ўқувчилар билимини аниқлаш учун тест олиш

Тажриба-синов ишлари предмети билан бооғлиқ бўлган ҳолатлар ўрганилиб, таҳлил қилиниб чиқилиши лозим бўлади. Мазкур жараёнга тегишли саволлар ва тестлар тузилиб улар ёрдамида ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказилиши, улар билан сўровномалар ўтказилиб, эркин фикрлаш масаласининг қай даражада ифодаланишига боғлиқ билим, кўникма ва малакаларини аниқлаб олиш зарур бўлади.


Тестлар воситасида ҳар бир ўқувчининг маънавий-ахлоқий тарбиялаш, хусусан, эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришга оид тушунча, билим ва тасаввурларини аниқлаш учун улардан олинадиган тестларнинг мазмунига кўра икки хил вариантда тузилиши лозим. Биринчи вариантдаги тестларнинг эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришга оид маълумотлар ва уларнинг йўналишлари, эркин фикрлаш тарбиясининг кенг қамровли тизимлари ҳақидаги умумназарий маълумотларни, иккинчи вариант тестларининг умумтаълим фанлари туркумидаги фанлар мазмунига киритилган материаллар орқали ўқувчиларнинг қай даражада эркин фикрлилик бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга эканликлари ҳақидаги маълумотларни аниқлаб олиш зарур. Бунда биринчи вариант тестларидан намуна келтириш билан чегараланилади:
1. Қуйидаги қайси йўналишдаги ҳолатларни маъқулласиз?
А) Лоқайдлик.
Б) Ўз фикрига эга бўлмаслик.
В) Ҳамма нарсага бефарқлик.
Г) А ва В жавоблар тўғри.
Д) Ҳеч қайсисини маъқулламайман.
2. Қуйидаги жавобларнинг қайси бирида мулоҳазаси ривожланган ўқувчилар онги ва тарбиясига зид йўналишлар тўлиқ кўрсатилган?
А) Миш-мишли ахборотга ишониш, ҳар қандай ахборотли маълумотларни тўғри дейиш, текширилмаган маълумотларни асос деб қабул қилиш.
Б) Қўлига тасодифий тушиб қолган матндаги ахборотдан мулоҳаза қилиб кўрмасдан фойдаланиш, ҳар қандай ахборотни тўғри дейиш, миш-мишли ахборотга ишониш,
В) Текширилмаган маълумотларни асос деб қабул қилиш, ҳар қандай одамларнинг гапини айтиб юриш, ўзидан зўрроқ бўлган одамнинг гапини тўғри дейиш, ҳар қандай ахборотни тўғри дейиш, миш-мишли ахборотга ишониш.
Г) Ҳар қандай ахборотни тўғри дейиш, текширилмаган маълумотларни асос деб қабул қилиш, миш-мишли ахборотга ишониш, ҳар қандай одамларнинг гапини айтиб юриш, қўлига тасодифий тушиб қолган матндаги ахборотдан мулоҳаза қилиб кўрмасдан фойдаланиш, ўзидан зўрроқ бўлган одамнинг гапини тўғри дейиш.
Д) Г вариантдаги жавоблар тўғри.
Е) Ҳаммаси нотўғри.
Мазкур тестлар, сўровномалар таҳлил этилганда ўқувчилар таълим-тарбия жараёнида қўйилган масаланинг маънавий-маърифий, дидактик жиҳатларига бўлган аҳамиятини билмасалар ёки тушунмасалар, эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришга оид инсон фазилатларини ривожлантириш муаммосининг назардан четда қолаётганлиги аниқланса, бундай камчиликларни бартараф қилиш учун ҳар бир умумтаълим фани ўқитувчиси ўз фаолиятида диссертант билан ҳамкорликда қуйидаги оммавий ва услубий ишлар тизимини йўлга қўйиш, лозим бўлган вазифаларни амалга ошириши зарур бўлади.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling