Махкамова нодира улфатовна
Эркин фикрлиликни ривожлантиришга йўналтирилган эссе ёзишга тайёргарлик кўриш
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
Эркин фикрлиликни ривожлантиришга йўналтирилган эссе ёзишга тайёргарлик кўриш
Эссе (Essay) ёзишни ўрганишда ўқувчиларга тарқатилган конвертлар устида эркин иншолар мавзуси қуйидагича белгиланди: “Эркин фикрим - эркин руҳим”, “Эркин фикрли бўлиб яшаш - яшашимнинг маъноси”, “Эркин фикр - жамият тараққиётининг калити”, ёзувлари солинган бўлади. Конверт ичидан ўзини қиқзиқтирган мавзу ва атамалари бўлган карточкани танлаб олишлари лозим. Бундай ривожлантирувчи дарслар ўқувчилар диққатини жамлашга ёрдам берди, мавзу бўйича янги тушунча ва ибораларни ўрганишга омил бўлиб хизмат қилади. Дарс натижаларни ўқувчиларнинг ўзлари текшириб ўқитувчиларга маълум қиладилар. Айрим тайёргарлик даражаси юқори бўлган гуруҳларда тарқатиладиган материаллар мавзусини ўқувчиларнинг ўзлари тайёрладилар. Айрим ўқувчилар ўзлари учун маъқул бўлган иншо мавзусини шунга мослаб белгилаган ҳолда иншо ёзиш истагини билдирдилар ва мустақил вазифа сифатида уйларида ва кутубхонада бажарадилар. Тажриба синов ишлари учун қуйидаги ижодий иншо мавзулари белгиланди: 1-босқичда “Эркин фикрлаш нима?”; 2-босқичда “Эркин фикрлилик – эркин инсон фазилати; 3-босқичда “Эркин фикрловчи инсон – жамиятимиз тараққиётини олға силжитувчи омил”; Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тажриба гуруҳларида махсус дарсларга тайёргарлик босқичи ўтказилди. Бунда дарснинг айрим элементлари ва бутун дарс жараёнига тайёргарлик кўрилди. Айниқса, ноанъанавий дарсларга тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор берилди. Бу тайёргарлик эса кейинчалик “Эркин фикрлаш нима?”, “Эркин фикр қутиси”, “Сиз қонунни қандай тушунасиз?”, “Мураккаб муаммоларни ҳал қилиш” , “Фикр билдириш ва шахсий масъулият” сингари мавзуларга тайёргарлик ишлари бўлиб хизмат қилди. Мазкур дарсларнинг мақсади ўқувчиларда авваламбор эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, шахсий фаолликни ошириш, ўқувчиларни бир-бирлари билан яқинлаштириб мақсадли равишда гуруҳларга ажратишни мувофиқлаштириш, ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш, ўйин элементлари киритган дарслар жараёнида ўқувчилар билими ва қизиқишлари, қобилиятларига яраша топшириқлар беришни ҳисобга олишдан иборатдир. 7-илова Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling