4. Эркин фикрлилик нима учун керак? Эркин фикр билдириш масъулияти ва этикаси
(1 соат маъруза, 1 соат интерактив суҳбат)
Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришда эркин фикрлиликнинг ўрни. Эркин фикрлилик – жамият эҳтиёжи ва буюртмаси. Эркин фикр билдириш масъулияти: А. Навоийнинг “Олдига қўйганни емак ҳайвоннинг иши, оғзига келганни демак нодоннинг иши” деган чуқур маъноли шеърининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида акс этишининг моҳияти. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг эркин фикр билдириш ҳуқуқининг мустаҳкамлаб қўйилиши. Инсоннинг шахсий фикр билдиришида сўзга эътибор бериш ва шундан келиб чиқадиган масъулият (А. Навоий ва бошқа мутафаккирлар асарларида сўз ва тилга эътибор бериш, чиройли нутқ, хушмуомалалик, инсон фазилатлари масалалари).
5. Умумтаълим фанлари ва инглиз тили фанини ўқитиш асосида ўқувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантириш масалалари
(1 соат маъруза, 1 соат интерактив суҳбат)
Ўзбекистон Республикаси президенти И.А. Каимовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган маънавий бузуқ тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги фикрлари. Ўқувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришда умумтаълим фанларининг илмий-услубий имкониятлари. Таълимни демократлаштириш ва уни ўқувчи шахсига йўналтиришда қўлга киритилаётган ютуқлар. Ўқувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришда иннновациялар, илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш воситаларининг ўрни. Эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришда бадиий адабиётнинг ўрни. Эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришда ахборот-ресурс марказларининг имкониятлари.
Интенсив ахборот оқимининг инсон тафаккурига таъсири масалалари
(1 соат маъруза, 1 соат интерактив суҳбат)
Интернет ва ёшлар: интернет сайтлари, интенсив ахборот оқими ва ахборот олиш турлари. Ёшларни салбий ахборотлардан ҳимоя қилиш. Салбий ахборотнинг ёшлар тафаккурига таъсири. Интернетда салбий ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик. Ўқувчиларнинг интернетдан илмий ахборот олишлари ва мустақил ишларини ташкил этиш. Интернет – мустақил билим олиш манбаи сифатида. Интернетдан фойдаланишда шахсий-тиббий меъёрларга ва белгиланган вақтган риоя қилмаслик оқибатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |