Махкамова нодира улфатовна


Глобаллашув жараёнида жаҳон интеллектуал тараққиёти ва инсон тафаккури эркинлиги муаммолари


Download 0.88 Mb.
bet34/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

1. Глобаллашув жараёнида жаҳон интеллектуал тараққиёти ва инсон тафаккури эркинлиги муаммолари

(1 соат маъруза)


Глобаллащув шароитида жаҳон интеллектуал тараққиёти ва ўзбек халқи маънавиятида юз берган ўзгаришлар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шу жумладан эркин фикр билдириш ҳуқуқининг қонун билан мустаҳкамлаб қўйилганлиги халқимиз маънавиятининг мустаҳкамланиши гарови сифатида. Шарқ ва ғарб мутафаккирларининг маданий мерослари инсон тафаккурининг бойиши ва кенгайиши омили. Ғарб ва Шарқ халқлари тафаккурининг глобаллашув жараёнида – ўзаро ҳамкорлик, ўзаро таъсир масалалари. Инсон қалби учун курашда эркин фикрлиликнинг аҳамияти. Глобаллашув шароитида бузғунчи ғояларга қарши курашда эркин фикрлилик иммунитетининг зарурлиги.


2. Эркин фикрлилик тушунчаси, моҳияти ва унинг инсон тафаккуридаги ўрни, бошқа тушунчалар билан боғлиқлиги ва улардан фарқи. Эркин фикрлилик –комил инсон фазилати

(1соат маъруза)


Эркин фикрлашнинг инсон ҳаётидаги роли. Эркин фикрлаш тушунчаси, моҳияти ва жамият тараққиётидаги ўрни. Шарқ мутафаккирлари фаолиятида ҳурфикрлилик ғояларининг акс этиши. Ҳурфикрлилик ва унинг тадрижий тараққиёти – эркин фикрлиликнинг жамият ҳаётида бунёдкорликка йўл очиш омили сифатида. Жаҳон мутафаккирларнинг ҳурфикрлилик ҳақидаги қарашлари. Умумтаълим фанлари сирасига кирувчи ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда эркин фикрлиликни шакллантириш имкониятлари ва омиллари. Шахсни шакллантиришда эркин фикр ғояларининг аҳамияти. Шахсни шакллантиришда эркин фикрлиликнинг комил инсон фазилатига айланиши. Замонавий дунёқараш – эркин фикрлилик демакдир. Эркин фикрли шахсда билимга рағбатнинг мавжудлиги, ҳаётий муаммоларни ҳал этишда эгаллаган билимлари асосида аналитик ёндошув принципларининг қарор топтиришнинг психологик-педагогик асослари. Эркин фикрли шахслар чуқур билимли, тафаккури ривожланган замонавий ўзбек ёшлари.


3. Жаҳонда рўй бераётган фикрлар кураши ва соғлом фикрни шакллантириш масалалари

(1соат маъруза)


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов асарларида ёшларда эркин фикрлашни шакллантириш ҳақидаги фикрлари (“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асари мисолида). Ёшлар онгини эгаллашга интилаётган диний экстремизм хавфининг олдини олиш чоралари. Инсоннинг маънавий баркамоллигига тўсқинлик қилувчи “оммавий маданият” иллатларининг кириб келишига қарши тарбиявий тадбирларнинг аҳамияти. Ёшларни эркин ва мустақил фикрлашга ўргатиш ва уларда соғлом фикрни шакллантириш бўйича таълим-тарбия йўналишлари.





Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling